Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 38 ёшли аёл бедарак йўқолди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/Risolat/ol.jpg)
Маълум қилинишича, 1985 йилда туғилган Дилбар Адилова 2023 йилнинг 26 июль куни Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесидаги уйидан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Белгилари: бўйи 170—175 см, кўзлари қора, сочлари узун қора рангда, юзида сепкили бор. Эгнида оқ-қора рангдаги футболка, қора шим, оёғида шиппак бўлган.
Ушбу шахснинг қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 71-206-83-00, 102 рақамларига хабар бериш сўралган.
Изоҳ (0)