Алишер Шукуров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Тайинловга қадар Алишер Шукуров қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, куни кеча Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Ботир Тоғаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Бундан олдин Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ўринбосарлар тайинлангани, ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)