• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Махсус давлат компанияси Тошкент ҳокимлиги ва тадбиркорлар ўртасидаги “кўприкка” айланади

    Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармонида сўз боради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Компаниянинг устав капитали халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори асосида Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич 1 триллион сўм миқдорида шакллантирилади.

    Компания ва жамғарма маблағларини лойиҳалар ва бошқа мақсадларга йўналтириш ҳамда тижорат банклари ва халқаро молия институтларидан қарз маблағларини жалб этиш Компания кузатув кенгаши қарори асосида амалга оширилади.

    “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари:

    • Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулклар ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд ресурс ва имкониятларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
    • Муниципал мулкларни бошқариш, уларнинг негизида давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектларига ижара ва бошқарувга бериш, уларнинг мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш;
    • Муниципал мулкларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, уларнинг негизида инвесторлар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
    • Тадбиркорлик субъектларининг Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларини уларнинг молиявий жозибадорлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб молиялаштиришда иштирок этиш;
    • Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
    • Тошкент шаҳридаги коммунал соҳа корхоналарининг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, улар фаолиятини трансформация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
    • Тошкент шаҳридаги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини ҳамда инфратузилма тармоқларига уланиш жараёнларини мувофиқлаштириш.

    Ҳужжат билан ер участкалари негизида “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари ҳам тасдиқланган.

    Мазкур механизм асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танланган ер участкалари йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш тартибида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамиятига 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилади.

    Ер участкалари, унда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг мастер режаси, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа рухсат бериш ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, Компания буюртмасига асосан у билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи учун “E-auksion” электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилади.

    Аукцион савдоларида шаклланган нарх аукцион ғолиби томонидан бир йил ичида компания ва аукцион ғолиби иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамияти устав капиталига ғолибнинг улуши сифатида йўналтирилади, бунда ушбу хўжалик жамиятининг устав капиталида Компаниянинг 50 фоизгача улуши тегишли лойиҳа учун танланган ер участкасининг аукцион савдоларида шаклланган нархи ҳисобига шакллантирилади.

    Ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатларида компаниянинг улуши сотиш ёки қурилган объектнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш ҳисобига бегоналаштирилиши мумкин. Бунда, улуш қиймати давлат активининг аукцион савдоларида шаклланган баҳосидан кам бўлмаслиги керак.

    Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси

    Компания пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси томонидан бошқарилади. Унинг асосий манбалари:

    • Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалардан олинган даромадлар, шу жумладан “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар;
    • Компания давлат шериги сифатида иштирок этган давлат-ҳусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар;
    • Тошкент шаҳридаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисми, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда “Business city” марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно;
    • Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи;
    • Тошкент шаҳри учун ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларига белгиланган махсус устаманинг Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига йўналтирилган қисми;
    • Тошкент шаҳрида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун қонунчиликда белгиланган тўловнинг 20 фоизи;
    • Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматига киритилган тўловнинг 100 фоизи;
    • Вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
    • Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан ажратмалар;
    • Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
    • Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Жамғарма қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан ҳам шуғулланади.

    Бундан олдин Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилиши тўғрисида хабар берилганди. 

    01.08.2023, 10:13   Изоҳ (0)   4602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳокимлик ‘Пахтакор’ клубининг таъсисчиси ва бош ҳомийсидир”. Тошкент шаҳар ҳокимлиги нима учун футбол клубига 7 млрд сўм ўтказиб берганини изоҳлади

    16.07.2023, 08:12

    Тошкент етти йилда дунёнинг энг яхши шаҳарларидан бирига айлана оладими? Пойтахтни 2030 йилгача ривожлантириш дастури тасдиқланди

    27.07.2023, 23:12

    “Мактабларда таълим сифати пастлигини ҳамма билади”— вазир ўринбосари Усмон Шарифхўжаев муаммони қандай ечиш мумкинлигини айтди

    01.08.2023, 09:35

    ИИО ходимлари болаларга маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди

    01.08.2023, 09:27

    Энергетика вазирлиги тизимига раҳбарлар тайинланди

    01.08.2023, 09:05

    Қишлоқ хўжалиги вазирига яна бир янги ўринбосар тайинланди 

    01.08.2023, 08:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.