Энергетика вазирлиги тизимига раҳбарлар тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Баҳром Мансуров Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари бўлган.
Илҳом Ниматуллаев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар 2019 йилнинг декабридан буён Энергетика вазирлигининг Методология ва лисензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлган.
Ушбу инспекция президентнинг 2023 йил 15 февралдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)