• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент етти йилда дунёнинг энг яхши шаҳарларидан бирига айлана оладими? Пойтахтни 2030 йилгача ривожлантириш дастури тасдиқланди

    Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни “Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳамда “Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Дарё”га маълум қилди.

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Маълум қилинишича, мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш орқали Тошкентни яшаш учун қулай бўлган дунёнинг топ-50 та шаҳарларидан бирига айлантириш режалаштирилган. Ҳозирда у 157-ўринда.

    Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олган ҳолда, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич ҳозирги 2,8 миллиондан 3,8 миллионга етиши мумкин.

    Манбага кўра, президент фармони ва қарорида Тошкент шаҳрида янгиланишлар ва ўзгартириш амалга ошириладиган 6 та асосий йўналишини белгилаб берилган.

    1. Йўллар
    2. Туризм
    3. Экология
    4. Реновация ва қурилиш
    5. Коммунал хўжаликни ривожлантириш
    6. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги

    Тошкент йўллари

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Шаҳарда қулай ҳаракатланиш, шунингдек, пойтахтда тирбандликларнинг камайтириш мақсадида, 1000 километр ички йўллар таъмирланади. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб қўшимча 16 та кўприк реконструкция қилинади, 170 километр велойўлаклар қурилади ва “Ақлли чорраҳа” дастури доирасида 600 дан ортиқ светофорлар ўрнатилади.

    Шаҳар бўйлаб автомобилларда қулай ҳаракатланишни йўловчилар оқими катта бўлган 6 та метро бекати яқинида кўп қаватли автотураргоҳларнинг қурилиши ҳамда шаҳарнинг жадал транспорт оқимига эга 3000 ўринли паркоматларнинг ўрнатилиши таъминланади.

    Шуниндек, транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш мақсадида, транспорт билан қамраб олиш 30 фоиздан 60 фоизгача ошади. Қўшимча 1 200 электробуснинг харид қилиниши электр двигателда ҳаракатланадиган транспорт улушини 50 фоизгача оширади (ҳозирги кўрсаткич – 17 фоиз). Бундан ташқари “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент туманигача 115 минг йўловчини ташишга мўлжалланган ерусти метро ёки трамвай тармоғи қурилади.

    Реновация ва қурилиши

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Пойтахтни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги дастури доирасида аҳоли учун арзон уй-жойлар дастури амалга оширилади. Бунда 2030 йилгача Тошкент шаҳрида 230 мингта замонавий ва арзон уй-жой қурилади, 1,7 минг хонадон реконструкция қилинади.

    Бундан ташқари, янги турар жой мажмуалари қурилиши “ақлли” шаҳарсозлик тамойилига асосланади. Бу эса ривожланиш ҳажмига мос равишда ижтимоий инфратузилмани яратишни назарда тутади. Мазкур тамойилга кўра, қурилаётган турар  жой мажмуалари барча зарур инфратузилма, жумладан, электр ва сув таъминоти тизимлари, сув оқова ва бошқа коммунал тармоқлар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектлар билан таъминланади.

    Ижтимоий инфратузилма ҳам ўзгартирилади ­ пойтахтда 2 та кўп тармоқли 450 ўринли шифохона қурилади. Шунингдек, 35 та янги поликлиника қурилиши, 65 та тиббиёт муассасасини капитал таъмирлаш ҳисобига тиббий хизмат кўрсатиш ҳажм 3 баробар оширилади.

    Тошкент шаҳрида таълим соҳасининг янгиланиши ёшларнинг олий ўқув юртларидаги ўринлар билан таъминлашни 47 фоиздан 60 фоизгача етказиш, умумтаълим мактабларидаги ўринлар сонини учдан бирга (430,1 минг ўрингача) ошириш ва 115 та мактабда капитал таъмирлашни амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек номидаги замонавий ўқув ва илмий лабораториялар, кутубхоналар, сунъий интеллектга асосланган технологиялар ва BigДата билан ишлаш марказларини ўз ичига олган Мирзо Улуғбек номидаги “Истеъдодлар мактаби”ни қуриш режалаштирилган.

    Реновация дастуридан 50 минг ўринга мўлжалланган 400 дан ортиқ боғча фаолияти йўлга қўйилади, мавжуд 240 та боғчани капитал таъмирлаш ҳам кўзда тутилган. Бу МТТлар ўринларига бўлган эҳтиёжини 100 фоиз (ҳозирги кўрсаткич 77,1 фоиз) таъминлайди.

    Шаҳарни кенгайтириш ва инновацион маъмурий марказ ва турар жой массивларини барпо этиш доирасида 2030 йилгача замонавий шаҳарсозлик, қулай яшаш ва дам олиш ҳудуди бўлган “Янги Тошкент” лойиҳаси амалга оширилади.

    Коммунал хўжалик

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Дастур доирасида 100 дан ортиқ маҳалладаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 800 километр сув тармоқларини ётқизиш, 185 километр сув тармоқларини янгилаш ва унинг ҳудудидаги қудуқ ва гидрантларни янгилаш ҳисобига мавжуд сув таъминоти муаммоси ҳал этилади. Бу ичимлик суви сифати ошишига ҳам хизмат қилади.

    Инфратузилмани янгилаш ва модернизация қилиш орқали шаҳарни ривожлантиришнинг устувор йўналиши бўлган энергия таъминоти тизими ҳам янгиланади ва мустаҳкамланади. Мавжуд 8 500 километр электр тармоқларининг 5 000 километри алмаштирилади ёки қайта тортилади. Шунингдек, 4 500 та электр ускуна (электр устунлари), мавжуд 4 000 трансформатордан 1 600 таси алмаштирилади ёки янгидан ўрнатилади.

    Иссиқлик таъминоти тизими 181 та тизим объектларини модернизация қилинади, 1 500 км иссиқлик тармоқларини янгилаш ва иссиқлик тармоқларидаги йўқотиш даражасини 25 фоизга камайтиришни ўз ичига олади.

    Қулай ва хавфсиз шаҳарни яратиш дастури, шунингдек, видеокузатув тизимларини яратиш, чорраҳаларни интеллектуал бошқариш, бинолар фасадини реконструкция қилиш ва реклама конструкцияларини ўрнатишни тартибга солишни ўз ичига олади.

    Туризм

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 23 234 ўринли 297 та меҳмонхона рўйхатга олинган. 2030 йилгача шаҳарнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида пойтахт меҳмонхоналаридаги ўринлар сони 38,5 мингтага етказилади, қўшимча 200 дан ортиқ туристик объектлар қурилади.

    Тошкент шаҳридаги туристик ўринлар сонини кенгайтириш билан бирга, Тошкент шаҳрининг туризмни ривожлантириш дастури доирасида шаҳар цирки реконструкция қилинади, ҳунармандлар кўчаси, тарихий-бадиий музей барпо этилади.

    Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида сайёҳлар (маҳаллий ва хорижий) сонини 5,2 миллион кишидан 27,5 миллион кишига оширишдан иборат бўлади.

    Экология

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Пойтахтни келгуси 7 йилга мўлжалланган ривожлантириш дастурида шаҳарнинг экологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилган. Дастурда камида 1 миллион туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш, шунингдек, 32 та мавзули боғлар ва сайилгоҳларни барпо этиш ҳамда бутун шаҳар бўйлаб 30 та яшил майдон ва хиёбонларни барпо этиш назарда тутилган, бу эса Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдонини 900 гектардан 5000 гектаргача ошириш имконини беради.

    Янги Тошкент ҳудудида умумий майдони 35 гектар бўлган сунъий кўл ва 50 гектар майдонли аквапарк, истироҳат боғлари ташкил қилиниши шаҳарда микроиқлим яратишга кўмаклашади.

    Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги

    Инфографика: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

    Активларни самарали бошқариш, шунингдек, жаҳоннинг етакчи пойтахтлари тажрибасига асосланган янги ёндашув Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 2030 йилга бориб ҳозирги 178,9 триллион сўмдан 500 триллион сўмгача, жон бошига 4,6 минг доллардан 9 минг долларгача ошириш имконини беради. Бундай имконият шаҳар ресурсларидан фойдаланишнинг янги усуллари, шунингдек, экспорт, инвестициялар, саноат сектори ва бошқа соҳалар каби кўрсаткичларни ошириш ҳисобига вужудга келади.

    Саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига инвестициялар ҳисобидан жалб қилинган 40 миллиард долларлик (2023 йилда 2,9 миллиард долларга нисбатан) лойиҳаларнинг амалга оширилиши экспорт ҳажмини 4 миллиарддан 7,5 миллиард долларгача ошириш имконини беради. Шунингдек, саноатнинг улуши 122,8 триллион сўмдан 300 триллион сўмга ошиши кутилмоқда.

    Тошкент шаҳрида шаҳар активлари ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш объектларини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, шаҳар ҳокимлиги олдига қўйилган барча мақсадларга эришиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат ва тадбиркор ўртасида асосий йўналишларда “кўприк” вазифасини бажарувчи “Тошкент Инвест” компанияси ташкил этилади.

    Хусусан, компания зиммасига:

    • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тизимини жорий этиш;
    • қурилиш, коммунал ва шаҳар мулкини бошқариш; хусусий инвесторлар билан биргаликда амалга ошириш учун рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари билан биргаликда “тайёр бизнес” лойиҳаларини тайёрлаш;
    • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этиш, шаҳар мулкини бошқариш ва самарадорлигини ошириш; компания ҳисоботларини халқаро стандартларга мувофиқ юритиш;
    • ISO, ERP, SAP тизимларини жорий этиш юклатилади.

    Маълум қилиншича, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури амалга татбиқ этилса, шаҳар дунё пойтахтлари рейтингида янги босқичга чиқади.

    27.07.2023, 23:12   Изоҳ (1)   13367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5461559333@telegram.org / 27.07.2023, 23:35

      7 yilda bemalol bo‘la oladi bundan yetti yil oldin misol uchun biz yashamaganmiz bizda na havo bo‘lgan na kislorod mana ollohga shukr bugun 38 mlrd tashqi qarz yiliga sinib borayotgan inflatsiya mamlakat to‘la korrupsiya bn biz bunga erishamiz vallohu a‘lam

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди

    27.07.2023, 22:17

    Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев ишдан олинди

    27.07.2023, 22:05

    Қувада лойиҳалар ишга тушиши натижасида 10 мингдан зиёд иш ўрни яратиш мумкинлиги айтилди

    27.07.2023, 21:48

    Фарғонадаги туманларнинг барчаси йил якунигача 100 млн доллардан инвестиция жалб қилиши мумкинлиги айтилди

    27.07.2023, 21:46

    Иш ҳақлари ошган, аҳолига кўп кредит берилган, хориждан тушумлар кам — Марказий банк раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    27.07.2023, 21:38

    Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади

    27.07.2023, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.