• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    37 ёшида бахтини топган “Ҳиндистон гўзали” Неҳа Дҳупиянинг Болливуддаги муваффақият тарихи (фото)

    Актриса Неҳа Дҳупия Ҳиндистоннинг энг гўзал қизларидан бири сифатида тан олинди, 2002 йилда “Ҳиндистон гўзали” мукофотини қўлга киритди ва “Коинот гўзали” танловида финалчилар қаторига кирди.

    Фото: Bollywoodtime

    Неҳа Дҳупия 1980 йилнинг 27 август санасида Кераланинг энг йирик шаҳарларидан бири — Кочинда туғилган. Унинг отаси, қўмондон Прадип Сингҳ Дҳупия Ҳиндистон денгиз флотида хизмат қилган, онаси эса уй юмушлари билан шуғулланган, шунингдек, Неҳа ва унинг укаси Хардипни тарбиялаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Актриса аълочилар қаторида бўлган ва кейинчалик ҳарбий мактабда таҳсил олган. Неҳанинг ота-онаси қизининг давлат хизматига киришишига ишонган, бироқ унинг тақдири умуман бошқача кечди.

    Фото: Bollywoodtime

    У болалигида ҳам малаяламча “Майоқ” фильмида кичкина қизалоқ ролини ўйнаган ва талабалик йилларида моделлик соҳасига қизиқиб қолган. Неҳа гўзаллик танловлари саҳнасига чиқишдан олдин театрда бир нечта спектаклларда рол ижро этди. Актриса саҳнага чиқишни жуда яхши кўрарди, айнан шу ерда уни “Ҳиндистон гўзали” танлови ташкилотчилари пайқаб қолишди.

    Фото: Bollywoodtime

    Дҳупия 2002 йилда Ҳиндистондаги энг гўзал аёли сифатида тан олинди ва Пуэрто-Рикода бўлиб ўтиши режалаштирилган “Коинот гўзали—2002” танловига йўл олди. Актриса у ерда Ҳиндистон номини муносиб тарзда ҳимоя қилди ва энг яхши ўн нафар финалчи қаторига киритилди. 

     

    Фото: Bollywoodtime

    У “Ҳиндистон гўзали” танловида иштирок этгандан сўнг, кутилганидек, ижодкорлар актрисани ролларга таклиф қила бошлади. Неҳа таклидларни рад этмади ва орадан кўп ўтмай Болливудда “Ҳаётга қайтиш” триллерида дебют қилди, ушбу лойиҳада бош ролларни Ажай Девган ва Сунил Шетти ижро этган.

    Фото: Bollywoodtime

    Кейинчалик актриса “Сирли алоқа” лойиҳасида суратга тушди ва унда эгизак опа-сингилларнинг ролини ўйнади, аммо бу фильм кассада муваффақият қозонмади. Орадан вақт ўтиб у “Биз қандай ажойибмиз” комедиясида рол ижро этди ва шундан кейин Неҳага дадил актриса деб таъриф берилди.

    У “Хатолар комедияси”, “Локандваладаги отишма”, “Қирол Сингҳ”, “Кўришгунча” лойиҳаларида иккинчи даражали ролни ижро этди. Неҳа 2011 йилда “Гитлернинг қадрдон дўсти” фильмида Эва Браун ролини ўйнади ва 2016 йилда у Болливудда “Неҳа билан филтрсиз” номли подкастини яратди. У подкастида Болливуддаги машҳур инсонлардан интервью олган. Шоу ижобий баҳоларга сазовор бўлди ва томошабинлар унинг янги сонларни интиқлик билан кутишмоқда.

    Фото: Bollywoodtime

    Актриса ўз бахтини бошқа ҳамкасбларига қараганда анча кеч топди. Неҳа узоқ вақт давомида сквош ўйинчиси Ритвик Бҳаттачаря билан муносабатда бўлган. Бироқ шунга қарамай, улар турмуш қуришмади ва 2010 йилда жуфтликнинг тақдир йўли иккига бўлинди.

    Кейинчалик Неҳа тиш шифокори Жеймс Силвестр билан ишқий муносабатда бўлди. Бу муносабатлар уч йил давом этди ва ажралиш билан якунланди. 2014 йилда Дхупия крикетчи Ювраж Сингҳ билан учраша бошлади, аммо бу муносабатлар ҳам узоққа бормади.

    Фото: Bollywoodtime

    2018 йилнинг 10 май куни 37 ёшли актрисанинг кутилмаганда актёр Ангад Бедига турмушга чиққани маълум бўлди. Бу воқеа кўпчиликни ҳайратда қолдирди, чунки ўша пайтда Ангад раққоса Нора Фатехи билан муносабатда эди. Тўй яширинча ўтказилди.

    Фото: Bollywoodtime

    Кўп ўтмай уларнинг қизи Меҳр, уч йилдан сўнг эса ўғли Гурик дунёга келди. Актриса ўтган йили экранларга чиққан “Пайшанба” триллерида Ями Гаутам ролини ўйнаганида ҳомиладорлигининг сўнгги ойларида бўлган. Фильм сюжетига кўра, унинг қаҳрамони полициячи Кетрин Альварес ҳам фарзанд кутаётган эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳозирда Неҳа кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқда, бироқ у Instagram’да фаол ва реклама роликларида рол ўйнайди.

    28.07.2023, 13:40   Изоҳ (0)   9486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инсон ҳаётидаги энг унутилмас кун: Турк киноси юлдузларининг тўйлари қандай ўтган? (фото)

    28.07.2023, 11:30

    “Бу овозинг билан артист бўлолмайсан, дейишган”.13 ёшида тасодифан актёрга айланган, Россияда “Йил одами” бўлган Рустам Саъдуллаев 73 ёшда (фото, видео)

    27.07.2023, 19:06

    “Ўша куни фожиа юз берганидан хабар топдим”. Фаррух Зокиров Афғонистон президенти совға қилган тилла соат у вафот этган кунда синиб қолгани ҳақида 

    27.07.2023, 16:48

    “Шри-Ланка гўзали” Жаклин Фернандес қандай қилиб Болливудда муваффақиятга эришди? (фото)

    27.07.2023, 14:57

    “Ҳамкасбларим мени ёқтирмайди” — Сардор Мамадалиев нотўғри йўналишда қўшиқ куйлаши ва 60 ёшдан кейин овозидан айрилиши ҳақида (фото)

    27.07.2023, 12:30

    Ди Каприодан омадлироқ: “Титаник” фильмида Фабрицио ролини ижро этган актёр ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    26.07.2023, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.