• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бу овозинг билан артист бўлолмайсан, дейишган”.13 ёшида тасодифан актёрга айланган, Россияда “Йил одами” бўлган Рустам Саъдуллаев 73 ёшда (фото, видео)

    Рустам Саъдуллаев — бу актёрни ҳозирги ёш томошабинлар танимаслиги мумкин, аммо Собиқ иттифоқ даврининг одамлари уни жуда яхши эслашади. У ўз даврининг энг машҳур актёри бўлган ва ўзбек Ромеоси сифатида минглаб қизларнинг кўнглидан жой олган. Қизиғи шундаки, уни аввалига санъат институтида ўқишга нолойиқ деб билишган. 

    “Актёрликка қизиқишимга қўшним сабаб бўлган”

    Рустам Саъдуллаев тасодифан санъатга қизиқиб қолган. Чунки унинг оила аъзолари орасида санъаткорлар йўқ. Энг қизиғи, бу соҳага қизиқишига яқинлари эмас, қўшни аёл сабабчи бўлган.

    Фото: Скрин

    — Назира опа исмли қўшнимиз бўлар эди. 1959 йили Пионерлар уйига олиб келган. У ерда тўгараклар кўп эди. Мен кемасозлик ва драма тўгарагига қатнашишни истаганман. Ўшанда бор-йўғи 9 ёшда эдим. Драма тўгарагига қизиқиб кетганимда кемасозлик машғулотларига қатнашмай ҳам қўйдим. Қишки таътил кунлари Янги йил томошаларини қўярдим, одамлар чипта сотиб олиб келарди. Энг қизиқ жиҳати, ҳар йили менга ялмоғиз кампир ролини беришарди. “Йўқ, бу ролни мен ўйнамай”, десам “Сендан бошқа ҳеч ким бунчалик ишонарли ижро этолмаяпти”, дейишарди. 

    Фото: Скрин

    1963 йили драма машғулотимизга “Ўзбекфильм”дан иккита ассистент йигит келди ва янги фильм учун кастинг бўлаётганини айтишди. Улар менинг ёшимдаги болаларни излашган экан. Ҳаяжон билан мен ҳам кастинг учун расмга тушгани борганман. Бу рол учун 300 дан ортиқ бола кастинг топширган эди. Улар орасидан фақатгина менга “Дарбозлар” фильмида Алижон ролини ижро этиш насиб этди. Фильм роса шов-шув бўлган, одамлар кўча-кўйда ҳам таниб, дастхат олишарди, — дейди актёр Рустам Саъдуллаев.

    “Овозингиз бўғиқ, актёр бўлолмайсиз”

    1969 йилга қадар драма тўгарагининг энг олди ўқувчиси бўлган Рустам Саъдуллаев катта орзу-умидлар билан Санъат олийгоҳига ҳужжат топширади. Аммо уни ўқишга олишмайди.

    Фото: Скрин

    — Болаликдан сурункали ларингитим бор, овозим бўғилиб қоларди. Аммо бу институтда ўқишга киришимга тўсқинлик қилиши ҳақида ўйламаган эканман. Ижодий имтиҳон топширгани келганимда “Овозингиз бўғиқ, актёр бўлолмайсиз”, дейишган. Ўқишга киролмаганимдан кейин иш излаганман. Ўша пайтда минерал сув заводига иш сўраб борганман ва ҳеч кимга айтмай юк ташувчи бўлиб ишлаганман. Аммо ўқишга ҳужжат топширмасимдан аввал режиссёр Элёр Эшмуҳаммедовга бу ҳақида айтиб қўйгандим. Бир куни олдига чақириб “Ўқишлар яхши бўляптими?” деб сўраб қолди. Бошимни қашлаб, уялиб, киролмаганимни айтдим. У ҳам ҳайрон бўлди ва қайта имтиҳон топшириш кераклигини айтди. Ўша йили ўқишга кирганман ва “Севишганлар” фильмида ҳам суратга тушганман, — дейди актёр Рустам Саъдуллаев.

    “Ўзбек Ромеосига айланганман”

    Фото: Instagram

    “Севишганлар” фильми ҳақиқатан ҳам ўз даврининг энг машҳур картиналаридан бири бўлган. У бир неча ой совет кинопрокатининг энг талабгир фильми бўлган. Ўша пайтдаги ҳисоб-китобларга кўра, уни 20 миллион 500 мингдан ортиқ томошабин кўрган. Фильмда Рустам Саъдуллаев билан бир қаторда совет киносининг энг машҳур актёрлари Анастасия Вертинская ва Родион Нахапетов ҳам суратга тушган. 

    Фото: Скрин

    — Суратга олиш ишлари нақд икки йил давом этган. Чунки фильмнинг кўп саҳналари ёз ойи билан боғлиқ эди. Бир ёзда фильмни суратга олишга улгурмай қолганмиз. Аммо жуда қизиқ кечган. Родион Нахапетов сабаб мени “Жангга фақат қариялар боради” фильмига таклиф қилишган. У Леонид Биковга мени роса мақтаган экан. Мана шу фильм сабаб мен нафақат Ўзбекистонда, балки бутун иттифоқда машҳурликка эришдим. Ромео деган ном мана шу фильмдан эсталик бўлиб қолган, — дейди актёр Рустам Саъдуллаев.

    “Рафиқам билан киностудияда танишганман”

    Актёр Рустам Саъдуллаев турмуш ўртоғи Марина билан 1987 йили “Ўзбекфильм” майдончасида танишган. Ўша вақтда “Шок” фильми суратга олинаётганди. Уларнинг танишуви оддий дўстлик муносабатларидан бошланиб, муҳаббатга айланган. Уларнинг икки нафар қизлари бор.

    Фото: Rock Story

    — Рафиқам билан “Ўзбекфильм” киностудиясининг тикув цехида танишганман. Марина ўша вақтлари тикув цехида тикувчи бўлиб ишларди. Кейинчалик ҳаракатчанлиги билан раҳбар лавозимигача кўтарилди. Бир куни костюм-шимимни қайта тикиш учун цехга бордим. Қизлар бири олиб, бири қўйиб ҳазил-ҳузил қилишар, фақат Марина менга эътибор бермасди. Эртасига келсам, буюртмам тайёр. Маринага “Раҳмат!” деб чиқиб кетаёцам, қизлар шумлик қилиб, “Раҳмат айтасиз, холосми? Бошқа совғангиз йўқми?” дейишди. Мен ҳам бўш келишни хоҳламай, тўй, оила ҳақидаги илмоқли гаплар билан жавоб бердим. Астойдил ният қилган эканман, кўп ўтмай, турмуш қурдик. Лекин Маринанинг муҳаббатини қозониш осон бўлмаган.
    Марина оғир-босиқ қиз эди. У ҳар куни сёмкадан аввал ва кейин актёрларнинг кийимларини бир ўзи тикув цехига олиб борарди. Бу кийимлар оғир эканлигини билганим учун ҳамиша унинг ёнида турардим. Унинг кўнглидан жой олишим осон бўлмаган, — дейди актёр Рустам Саъдуллаев.

    “Онам келин рус бўлса бўлибди-да, деган”

    Фото: Instagram

    — Ҳақиқий ўзбекона оилада улғайганман. Онам ҳам Фармонбиби сингари ўзбекона аёл эди. “Она, келин топдим, фақат рус-да” деб ютуниб сўз бошласам, “Нима қилибди, рус бўлса бўлибди-да”, деган. Кейин билсам, бунга “тикувчи қиз” деган гапим сабаб бўлган экан. “Фақат мана бу атлас матосини олиб бориб бер, менга битта кўйлак билан лозим тикиб берсин”, деган. Ҳали Марина билан учрашмай туриб, кўйлакнинг чокларига эътибор берган, — дейди Рустам Саъдуллаев.

    “Яратганга шукр”

    Актёрнинг “Яратганга шукр” фильмидаги роли ҳам кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой олган. Актёр фильмни суратга олиш жараёнлари билан боғлиқ воқеаларни қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Зулфиқор Мусоқов билан “Бомба” фильмида ҳам бирга ишлаганмиз. Яхши режиссёр, ўзига хос йўналиши бор. “Яратганга шукр” фильмига таклиф қилганида аввалига ҳайрон бўлганман. Чунки у пайтларда ҳали компьютер деган нарсалар ривожланмаганди. “Сеҳргарлик билан боғлиқ саҳналарни қандай оламиз?” деб ажаблангандим. Ошнинг учиши билан боғлиқ саҳналар чойхонада суратга олинганди. Хонтахтанинг лаган турадиган ери ўйиб, устига дастурхон ёйиб қўйишганди. Лаганларга ингичка ип тортилганди. Ош тўла лаганнинг дастурхондан кўтарилиши хонтахта пастидан бошқарилган. Юқоридан олинган кадрда “леска” кўринмай, кадрда ошнинг ўзи учаётгандек кўринган.

    Фото: Instagram

    Машинанинг тўртта ғилдираги “тақ” этиб тушиб кетадиган саҳнани суратга олиш учун олдиндан ҳамма ғилдираклар бўшатилиб, омонат қилиб қўйилган. Озгина силкинишдан тушиб кетган, бу юқоридан туриб суратга олинганди, — дея қўшимча қилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев.

    Рустам Саъдуллаев — “Йил одами” бўлди

    Нафақат Ўзбекистон, балки ўнлаб мамлакатларда ҳам ўз мухлисларига эга актёр ва режиссёр Гитлерчилар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Москва шаҳрида ўтказилган “Йил одами-2020” тақдимот маросимида мукофотланган.

    Фото: “Yandex.ру”

    — Қарийб 33 йилдирки, россиялик режиссёрлар билан ҳамкорликда ишлаб келаман. Бундан ташқари, 1996 йилдан буён Россияда ўтказиладиган нуфузли кинофестивалларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашаман. Мухлисларим орасида россияликлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Улар кўпроқ “Жангга фақат қариялар боради” фильмидаги Ромео образим орқали танишади, — деди Рустам Саъдуллаев.

    27.07.2023, 19:06   Изоҳ (0)   14780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўша куни фожиа юз берганидан хабар топдим”. Фаррух Зокиров Афғонистон президенти совға қилган тилла соат у вафот этган кунда синиб қолгани ҳақида 

    27.07.2023, 16:48

    “Шри-Ланка гўзали” Жаклин Фернандес қандай қилиб Болливудда муваффақиятга эришди? (фото)

    27.07.2023, 14:57

    “Ҳамкасбларим мени ёқтирмайди” — Сардор Мамадалиев нотўғри йўналишда қўшиқ куйлаши ва 60 ёшдан кейин овозидан айрилиши ҳақида (фото)

    27.07.2023, 12:30

    Ди Каприодан омадлироқ: “Титаник” фильмида Фабрицио ролини ижро этган актёр ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    26.07.2023, 19:47

    Образ ишонарли чиқиши учун экранда хунук кўринишдан чўчимайдиган Голливуд актрисалари (фото)

    26.07.2023, 17:57

    “Етти йил ичида бирорта коррупциявий ҳолатни кўрмадим”. Отабек Маҳкамов АҚШдаги ҳаётнинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида (видео) 

    26.07.2023, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:01

    Кенияда ҳукуматга қарши намойишларда 16 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 26 июн, 16:45

    “Оғир кун”: юрак хуружлари энг кўп душанба куни юз бериши аниқланди

    Лайфстайл | 26 июн, 16:43

    “Франция Исроилга учирилган Эрон дронларини уриб туширган” — Франция мудофаа вазири

    Дунё | 26 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 26 июн, 16:15

    Европа Россияга қарши “дронлар армиясини” тузмоқчи

    Дунё | 26 июн, 16:10

    Pixar “Рататуй” мультфильмининг давоми устида ишламоқда

    Лайфстайл | 26 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.