• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Етти йил ичида бирорта коррупциявий ҳолатни кўрмадим”. Отабек Маҳкамов АҚШдаги ҳаётнинг афзаллик ва камчиликлари ҳақида (видео)

    Айни дамда оиласи билан АҚШда яшовчи  Отабек Маҳкамов “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида машҳур санъаткор унга ижод билан шуғулланмасликни маслаҳат бергани ва кўчада қолган кунлари ҳақида гапириб берди.

    — АҚШга энди борган пайтимда Чикаго штатига тўйга таклиф қилишди. У ерда Ўзбекистонда жуда машҳур бўлган хонандани учратиб қолдим. У гуруҳ бўлиб ижод қиларди ва уларнинг ижоди менга жуда ёқарди. Суҳбат давомида АҚШга ўқишга келганим ва бу ерда ҳам ижодимни давом эттириш ниятим борлигини айтдим. “Ижодингизни давом эттиролмайсиз, чунки сиздан зўр халқ артистлари ҳам келиб, АҚШда ижод қилолгани йўқ. Фалончи артист катта юк машинасини ҳайдаяпти, бошқаси эса кекса инсонларга қараб тирикчилик қиляпти”, деди. Суҳбат сўнгида эса ижодни йиғиштириб, фирмага ишга киришимни таклиф қилди. “Ижод билан шуғуллансангиз, даромадингиз уйнинг бир хонасини ижрага олишга етади, фирмага ишга кирсангиз эса, йилиги 500 минг АҚШ доллари топишингиз мумкин”, деган. Тўғри, у пайтда бу сумма мен учун жуда катта эди, аммо орзуларимдан воз кечишимга арзимади. Раҳмат айтдим, ўз билганимдан қолмаганман. Instagram’да блог яратиб, видеоларим машҳурликка эришганидан кейин ўша инсон мен билан алоқага чиқиб, “Табриклайман, мен ишонардим сенга”, деди. Суҳбат давомида эса фаолиятини реклама қилиб беришимни сўради. Пулини сўраганида унга текин эканлигини айтдим. Чунки унинг гаплари менга антимотивация бўлган, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Суҳбатдошимиз АҚШдаги ҳаёти давомида уйсизликдан қийналгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Калифорнияда қийналиб қолганимда Ўзбекистондан борган санъаткорлар “Нью-Йоркка келинг, ёрдам берамиз”, дейишган. Уй-жой масалалари қандай бўлади, у ерда ҳеч кимни танимайман, деганимда “Бизнинг уйимиз бор, ижара уйни уч кишига бўлиб тўлаймиз, муаммо эмас”, деган. Унинг гапига ишониб, 2016 йилнинг 9 сентябрь куни Нью-Йоркка келганман. “Фақат ижара пулини 1 сентябрдан ҳисоблаб тўлайсиз, чунки бу Америка”, дейишган. Барча шартларга рози бўлганман, аммо ўша куни ижара пулини берсам олишмаган. Эртаси куни ҳам бу ҳол такрорланган. Кейин билсам, уларнинг режалари ўзгариб, шерикчиликка мени эмас, Ўзбекистондан борган фолбин ўртоқларини қўймоқчи бўлишган экан. Ўша куни биз танишим билан кечки овқатни ресторанда қилишга келишгандик. Мен учрашувга кетсам “Узр, режалар ўзгарди, ўртоғим келиб жойлашди. Қаерда эканингизни айтсангиз, чамадонингизни юборамиз. Телефонимнинг қуввати тугаган”, деган хабар келди. Танишимга айтсам, у ҳам уйида жой йўқлигини айтиб, узр сўради. Қисқаси, ҳужжатларим ёнимда бўлмагани учун бирор меҳмонхонага ҳам жойлашолмадим ва кўчада қолиб кетдим. Бу мен учун катта сабоқ бўлди, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Отабек Маҳкамов АҚШда яшашнинг учта яхши ва ёмон жиҳатлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.

    Фото: “Дарё”

    — Яхши жиҳатлари: эркинлик бор, меҳнаткаш инсон орзуларига эришади ва 7 йил давомида бирорта коррупция билан боғлиқ ҳолатларга учраганим йўқ. Ҳатто мендан шу кунгача кимнинг фарзанди эканлигимга ҳам қизиқишмади. Ёмон жиҳатлари эса кўп штатларда гиёҳвандлик, хусусан, наша билан боғлиқ чекловлар йўқ. Қурол-яроғдан фойдаланишга ҳам оддий ҳолдек қарашади. Энг ёмон жиҳатларидан бири эса, болалар ҳам шунчалик эркинки, ҳатто ота-онасини жазолаш учун полицияга мурожаат қилишади, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Отабек Маҳкамовга китоб ёзиш нима учун керак эди ва уни чоп этиш учун қанча маблағ сарфлади?

    — Китобим Туркиядаги “Фурқон” нашриётида 3 минг нусхада чоп этилди. Китоб тайёр ҳолга келгунига қадар 95 минг АҚШ доллари пул сарфланди. Тўғри, ҳамма харажатларни ўзим қоплаганим йўқ. Дўстларим бу борада қўллаб-қувватлашди. Аммо китоб сифатли бўлишини ва айнан учта тилда чоп этилишини истадим. Унда шу кунгача суҳбатда бўлган кўп инсонларим билан боғлиқ хотираларим ва улардан ўрганган жиҳатларим ҳақида ёздим. Бу китоб бестселлер бўлмаслиги мумкин, аммо шу ишни қилишим керак, деб ҳисобладим. Ҳеч бўлмаса, набираларим кун келиб уни ўқиб, менинг қандай инсон бўлганим ҳақида тасаввурга эга бўлишади, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    26.07.2023, 15:53   Изоҳ (0)   17321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Америкада кўчада қолиб, ‘Ролтон’ еганман”. Отабек Маҳкамов оғир дарддан вафот этган онаси ва текин пишлоқ қопқонда бўлишини англатган инсон ҳақида (видео)

    26.07.2023, 13:40

    Скарлетт Йоханссон, Эмма Стоун ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган бошқа машҳурлар (фото)

    26.07.2023, 11:30

    Instagram: Ботир Муҳаммаджонов ўғлини уйлантирди, Рухшона билан ажрашганидан афсусланмайдиган Санжар Маткаримов ва машинаси билан хайрлашган Паризода

    25.07.2023, 21:50

    Ди Каприонинг юзига тарсаки туширган Австралиянинг “Золушка”си — актриса Марго Робби ҳақида 10 та қизиқ факт (фото)

    25.07.2023, 17:59

    Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва бошқа Болливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)  

    25.07.2023, 15:56

    Голливуд актёри Жонни Депп Венгриядаги меҳмонхона номерида ҳушсиз ҳолда топилди

    25.07.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.