• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Британия тарихидаги энг яхши разведкачи”. Араб дунёсини парчалаган “Арабистонлик Лоуренс” аслида ким эди?

    Томас Эдвард Лоуренс — ким у? Археолог ва араб дунёси ишқибозими ёки ўзгариш даврида араб дунёсига тасодифан тушиб қолган портловчи қурилмалар бўйича мутахассис? Балки у арабларни қутқариш, сўнг алдаб кетиш учун келган айғоқчидир? Ушбу инсон ҳақида олинган фильм ХХ асрнинг энг яхши фильми дея эътироф этилган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида у ҳақида ҳикоя қилади.

    Томас Эдвард Лоуренс
    Фото: AP Photo

    1962 йилда Голливуд иккита афсонани юзага келтирган фильмни суратга олди: бири унда бош ролни ижро этган актёр Питер O'Тул ҳақида, иккинчиси O'Тул ўйнаган персонаж — “Арабистонлик Лоуренс” ҳақида. Голливуд персонаж характерини ўзгартириб, ўзида эзгулик ва ёзувликни мужассам этган шахсни яратди. Бундан ташқари, Лоуренс бўйи 160 сантиметрдан ошмаган инсондан 195 сантиметрли юлдузга айланди.

    Шундан сўнг, кино оламида “Арабистонлик Лоуренс”нинг шахси ҳақида қизғин баҳслар бошланди, бироқ шундай бўлса-да, асосий саволга жавоб топилмайди: у аслида ким эди? Режиссёр Девид Лин уни қум барҳанлари панасида араблар армияси билан усмонлиларни олиб кетаётган поездни кутиб турган ҳолатда тасвирлаб, барча мунозараларга чек қўяди. Поезд етиб келгач, Лоуренс портлашни амалга ошириш ишорасини беради. Шундан кейин араблар Лоуренснинг Усмонлилар империяси яксон этилгач, мустақил давлат тузиш ваъдаси тез орада амалга оширишидан бошлари осмонга етиб, шод-хуррамликни бошлаб юборади.

    Мустақиллик ваъдаси арабларни инглизлар билан ёнма-ён туришга мажбур қилади. Афсуски, улар хурсандчиликдан сармаст бўлган бир пайтда Лоуренс Сайкс ва Пико махфий битими орқали саҳро ҳамда денгизни бўлиб олганидан хабардор эканини билишмасди: французлар Сурия ва Ливанни, инглизлар эса Фаластин, Иордания, Форс кўрфази ва Ироққа эга чиқади.

    Ушбу аччиқ ҳақиқатни билган Лоуренс араб аскарларига Британия ваъдасини бузганини айтмаслик бўйича қарор қабул қилади. У “фитна”га қўшилиб, арабларни тинчлантиришга киришади. Лоуренс Британия ғалабага эришса, барчаси яхши бўлади деб ҳисоблаган, бунга эса ҳатто ўз жонларини фидо қилган араб аскарларига берилган ваъданинг бузилиши орқали билан ҳам эришиш талаб этиларди.

    Насл-насаби 30 йил давомида билинмаган “Арабистонлик Лоуренс”

    Лоуренсни оқлашга уринадиган айрим инглиз газеталари, жумладан, The Guardian ҳам у Сайкс ва Пико томонидан тайёрланган битим кўламини билмаган дейди. Шунга қарамай, Лоуренс томонлар режасидан бехабар бўлса-да, энг камида “арабларни алдаш кетиш” ниятини билган.

    “Арабистонлик Лоуренс”
    Фото: Wikimedia Commons

    Араблар Лоуренсга ўзларидан ортиқ ишонч билдирганди. Афтидан, айнан шу сабабли унга “Арабистонлик” лақабини беришган. Лоуренс барчани ўзи инглиз ва шотланднинг никоҳсиз туғилган фарзанди эканини унутишга мажбур қилади. Сер Томас Чепмен тарбиячи Сара Лоуренсни яхши кўриб қолиб, биринчи хотинини ташлаб кетган эди.

    Ота-онасининг норасмий муносабатлари жамиятдан яширилади. Томас Лоуренс бадавлат отасининг соясида никоҳсиз туғилган фарзанд эканидан бехабар улғаярди. У аввалига Оксфорд ўрта мактабини, кейинроқ Оксфорд университетини тамомлайди. Лоуренслар оиласи эътиқодли ва консерватив бўлиб, хонадон соҳиби ҳамда хизматчи аёл ўртасидаги ноқонуний муносабатини ошкор қилмасликка интиларди.

    Томас Лоуренс беникоҳ туғилган бошқа укалари сингари 1919 йили Томас Чепмен вафот этмагунга қадар ота-онасининг ноқонуний муносабатидан бехабар бўлган. Ҳақиқат ошкор бўлгач, у жамиятдаги мавқеини йўқотади. Аристократлар оиласи уни қабул қилиш ёки ўз қизларига муносиб куёв сифатида кўриб чиқишдан бош тортади. Бундан ташқари, у юқори лавозимда ишлаш имкониятидан ҳам маҳрум бўлади, натижада депрессияга тушиб қолади. Биринчи жаҳон уруши даврида у оиласи ёки оилавий ҳолати ҳақида бирор нарса демасликка қарор қилади.

    Лоуренснинг қизиқишини рағбатлантириш мақсадида отаси уни археологияни ўрганиш учун Парижга юборганди. Лоуренс Францияда Наполеон Бонапарт шахсиятига қизиқиб қолади, унда ўзига ўхшаш жиҳатларни кўп учратади. Биринчи навбатда бўйларининг пастлиги ва улкан истаклар. Бундан ташқари, Лоуренс Наполеоннинг ҳарбий стратегиясига ҳам қизиққан. Кейинроқ у тарихга шу қадар қизиқиб кетадики, ўз кўзлари билан буюк цивилизацияни кўриш мақсадида Шарққа боришга қарор қилади. Мақсадига эришиш учун у араб тилининг турли шеваларини ўрганади.

    “Арабистонлик Лоуренс” фильмидан кадр

    1909 йил ёзида “Арабистонлик Лоуренс” Сурия томон саёҳатга йўл олади. У бир йил ичида араб тилини шу қадар яхши ўрганадики, талаффузи худди ота-онаси араб бўлиб, болалиги Арабистон яриморолида ўтганлардан фарқ қилмасди. Ўша йилнинг ўзида у Оксфордни тамомлайди ва араб оламида археолог ва қадимий араб мероси билимдони сифатида машҳурликка эришади.

    Жосус ва қурол-яроғ сотувчисига айланган археолог

    Биринчи жаҳон уруши Лоуренс университетни тамомлаганидан сўнг бошланади. Усмонлилар империяси Англияга уруш эълон қилди, ўз навбатида Англия бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда усмонлиларни яксон этишга қарор қилади. Лоуренс ҳам ушбу урушда қатнашган ва британлар қўлидаги қурол сифатида хизмат қилди, охир-оқибатда эса уларнинг “ядровий бомбасига” айланди.

    Сер Гилбер Клейтон Лоуренс Британия армиясининг Мисрдаги олий қўмондонлиги штаб-кавартирасига таклиф этиб, унга картография бўлимидан лавозим беради. Бу ерда Лоуренс хариталар тузиш билан шуғулланади, кейин эса разведкада махфий хизматга ўтказилади. Лоуренс араблар меросини ўрганишни унутади ва Усмонлилар қўшинлари позициясини ҳисоблашга ўтади.

    Лоуренсга янги иши ёқарди. Биринчи жаҳон урушида икки укасидан айрилгани унга қаттиқ таъсир этган бўлиши мумкин. У арабларни Усмонлилар империясига қарамликдан озод этмоқчи эканига ишонтиради. Лоуренс араб тилини билгани ва араб маданиятига қизиққани арабларни ўзига ишонишга мажбур этади.

    Фото: Wikipedia

    Унинг обрўси кундан кунга ошиб борарди. Тез орада у усмонлиларга қарши Буюк араб қаршилиги етакчиси амир Хусайннинг иккинчи ўғли, шаҳзода Абдулла билан учрашишни талаб қилади. Лоуренс туркларга қарши исёнинг асл сабабини тушунишни истарди. Бундан ташқари, асл вазиятни билиш мақсадида мамлакат бўйлаб сафар уюштиришга рухсат сўрайди ва тўплаган маълумотларини Қоҳирадаги Бош қўмондонликка тақдим этади.

    Амир Хусайн розилик беради. Шаҳзода Абдулла укаси Алига мактуб йўллаб, ундан Лоуренсга ҳамроҳлик қилиш ва унинг хавфсизлигини шахсан таъминлашни сўрайди. Лоуренс мамлакат бўйлаб ўзини ҳалаблик араб сифатида таништирган ҳолда араблар уст-бошида саёҳат қилади. Саёҳати давомида Лоуренс амир Хусайннинг тўнғичи шаҳзода Фейсал билан учрашади.

    “Арабистонлик Лоуренс” — энг янги инглиз жосуси

    Фейсал билан мулоқот давомида Лоуренс икки нарсани тушуниб етади. Биринчидан, инқилоб қабилалар ўртасидаги миллатчилик сабаб келиб чиққан. Иккинчидан, арабларнинг Мадинага биринчи ҳужуми усмонлилар замонавий қуроллар, жумладан, арабларда бўлмаган замбараклардан фойдалангани сабаб муваффақиятсизликка учраган эди.

    Лоуренснинг Британия раҳбариятга берган маълумотларидан келиб чиқадики, инглизлар араб олами унга қаттиқ ишонган. Лоуренс британлар ихтиёрида бўлган энг яхши жосусга айланади. Уни яна шаҳзода Фейсал ёнига юбориб, маслаҳатчи сифатида ёнида юришларини хоҳлашади. Ўғил эса табиийки отасининг асосий қарорларига таъсир ўтказиб келган.

    “Арабистонлик Лоуренс” фильмидан кадр

    “Шаҳзода Фейсалнинг маслаҳатчиси” лавозими остида Лоуренс араб қабилалари сардорларининг ишончини қозонади. Лоуренс уларни ўзаро можароларни тўхтатиш ва қуролларни “асосий душман”га қаратишга кўндиради.

    Буюк араб инқилоби тарафдорлари амир Хусайн байроғи остида бирлашган бир пайтда Лоуренс шаҳзода Фейсални турклар учун муҳим бўлган портлар мавжуд Ақаба шаҳрини эгаллашга ундайди. Уни кўндириш қийин кечмайди, чунки Лоуренс араблар етакчисининг энг яқин ва ишончли инсонига айланиб бўлганди.

    Турклар қўлига тушиб қолиб, улардан қочиб кетган устаси фаранг

    Лоуренс туркларга қарши партизанлик урушини олиб боради ва унинг мина ҳамда портловчи қурилмалар борасидаги билимлари арабларнинг кўплаб ғалабасига сабаб бўлади. Кетма-кет ғалаба ва Лоуренснинг машҳурлиги ортиб борарди, натижада у Фаластинни яҳудийларнинг ҳақиқий уйига айлантириш ҳақида ўйлай бошлайди. Шундай қилиб, у минтақада анча жиддий рол ўйнашга киришади.

    Орзулар имкониятдан ортиқ эди, бироқ у режаларини ёлғиз амалга ошириш учун Даръога йўл олади. Шу боисдан Лоуренснинг турклар қўлига тушиб қолгани ажабланарли эмас. Унинг бахтига турклар Лоуренснинг ташқи кўриниши қандай эканини билмасди, шу боисдан қўлларига тушиб қолган инсоннинг нақадар қимматли шахслигини тасаввур ҳам қилмаган. Лоуренс туркларни черкас эканига ишонтиради, аммо аскарлар барибир турк ноиблари қаршисида жавоб беришини талаб қилади. Лоуренс қочиб кетишга муваффақ бўлади.

    Лоуренсни генерал Алленби унинг омади чопмаган ҳолатида фойдаланиб қолганидан бошқа ҳеч нарса ташвишга солмасди. 1917 йилда Алленби Қуддусни эгаллаб, Лоуренс имкон қадар тезроқ шаҳарга етиб келишини талаб қилади. Лоуренс вақтни беҳуда сарфламасдан шаҳзода Фейсал учун Британия қўллаб-қувватловини жалб этишга келишиш мақсадида Алленбининг ёнига, Қуддусга йўл олади.

    У Алленбидан катта миқдорда пул ва шаҳзодага ёрдам мақсадида бир неча туяга ортилган юкларни қўлга киритади. Бу орқали улар Буюк Британия ташқи ишлар вазири Артур Жеймс Балфурга Фаластинда яҳудийлар давлатини қуриш бўйича берган ваъдасида собитлигини тасдиқлаб қўйгандилар.

    “Арабистонлик Лоуренс” фильмидан кадр

    “Арабистонлик Лоуренс”: қисқа ҳаёт ва қонли мерос

    Макка амири Хусайннинг Буюк араб инқилоби муваффақиятли кечади. Фейсал — Ироқ, Абдулла — Иордания қиролларига айланади, Лоуренс эса Англияга қайтиб, “Доноликнинг етти устуни” китобини ёзишни давом эттиради. Китоб 1925 йилда чоп этилади ва шундан кейин Лоуренс Британия ҳарбий-ҳаво кучларига бориб қўшилади.

    Лоуренс ҳарбий-ҳаво кучларига бошқа бир исм остида кирганди, чунки у амир Хусайн инқилобига қарши бўлган барча, шунингдек, унинг аслида шарқ мероси ихлосманди эмас, балки Британия разведкаси жосуси эканидан хабар топган араблар томонидан ҳам қидирувда эди.

    Лоуренс бор имкониятини ишга солиб машҳурликдан қочишга уринарди, шу боисдан турли ишларга бошқа исмлар остида жойлашади. Масалан, Қироллик танк дивизиясида Томас Эдвард Шор исми билан хизмат қилади. Лоуренс бу исмни севимли ёзувчиси Жорж Бернард Шоу шарафига олганди. Айтганча, Лоуренс Гомернинг “Одиссея”си таржимасини Томас Шоу номи остида чоп эттиради ва умрининг охиригача шу исмдан фойдаланади.

    Тўққиз йиллик хизматдан кейин Лоуренс истеъфога чиқади. У умрининг қолган қисмини Бовингтон шимолидаги уйда ўтказишга қарор қилади, афсуски, унинг умри ўйлаганичалик узоқ эмасди. Жосус 1935 йил мототциклда аварияга учраб, 46 ёшида ҳалок бўлади. Хориж газеталари авария олдидан режалаштирилгани ҳақида ёзган. Лоуренснинг дафн маросимида таниқли шахслар, хусусан, марҳумни араб ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинлаган Уинстон Черчилл ҳам иштирок этганди. Маълумотларда келтирилишича, улар узоқ йиллар давомида дўст бўлишган.

    Лоуренс оила қурмаган эди, аммо у арабларга тузилишига билвосита таъсир кўрсатган Исроилни “мерос қолдириб кетди”. Бу ҳозирга қадар умумий чегаралар сабаб можароларни юзага келтирмоқда, шунингдек, минтақада кескинлик ҳамон йўқолмаган.

    ХХ асрнинг энг яхши фильми

    Девид Линнинг “Арабистонлик Лоуренс” фильми 1963 йилда етти йўналишда “Оскар” мукофотини қўлга киритган. Британиялик разведка офицерининг ҳақиқий ҳаётига асосланган картина “Энг яхши фильм” йўналишида ҳам тенгсиз дея топилган эди. 

    Фото: Wikipedia

    2019 йилда Америка кинооператорлар жамияти (American Соcиэтй оф Cинематограпҳерс, ASC) ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан ХХ асрнинг энг яхши фильмларини танлаганди.

    Жамият талқинига кўра, ўтган асрнинг энг яхши фильми сифатида “Арабистонлик Лоуренс” фильми тан олинди. Мутахассисларни ушбу фильм қандай шароитларда суратга олингани ҳайратлантирган. Жумладан, суратга олиш ишлари Иорданиядаги Жабал ат-Тубайк деган жойда олинган. Бу ерда чидаб бўлмас иссиқ ҳаво турганидан ташқари, энг яқин сув манбасигача 240 километр йўл босиб ўтиш керак бўлган.

    Бироқ шундай оғир шароитларга қарамай, суратга олиш гуруҳининг профессионаллиги эвазига 7 та “Оскар”, 4 та “Олтин глобус” ва бошқа кўплаб мукофотларни олишга муваффақ бўлган фильм суратга олинган. 

    27.07.2023, 09:47   Изоҳ (0)   32835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу шунчаки бизнес”: афсонавий мафия сардори Ал Капоненинг қонли тарихи

    10.07.2023, 09:13

    “Барчаси автобусда жой бермагани оқибатида келиб чиққан”. Америкача ирқчиликка қарши курашган руҳоний — Мартин Лютер Кинг ва унинг буюк орзуси

    14.07.2023, 09:32

    “Академик Иван Павлов назариясига биноан…” Сталиннинг ашаддий танқидчиси бўлган олим ҳаёти нега “махфий” тамғаси остига яширилган эди?

    20.07.2023, 01:25

    Бахтдан бошқа барча нарсаси бўлган актриса — Мэрилин Монро: исм ва сочнинг ўзгариши, президент билан муносабат ва сирли ўлим сабаблари

    23.07.2023, 09:40

    Украина армиясининг қарши ҳужумдаги асосий нишони маълум қилинди

    27.07.2023, 08:50

    Нью-Йоркдаги осмонўпар бино устига қурилиш крани қулаб тушди

    26.07.2023, 23:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.