Украина жануби Мудофаа кучлари қарши ҳужумининг асосий нишонига айланиши маълум қилинди. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, The New York Times хабар берди.
Украина армияси рус ҳарбийлари ўрнатган мина майдонларидан ўтиб, Запорожье вилоятининг Токмак шаҳригача бориши кутилмоқда. Бу муваффақиятли амалга ошса, Украина Қуролли кучлари Мелитополга йўл олади.
Украина ҳарбийларининг мақсади Қрим ва бошқа вақтинча босиб олинган ҳудудлар ўртасидаги қуруқлик йўлагини узиш ёки ҳеч бўлмаганда Украина артиллерияси яриморолга етиб боришини таъминлашдан иборат.
Бироқ июнь ойи бошида қарши ҳужум бошланганидан кейин ҳаммаси режадагидек бўлмагани айтилмоқда. Оқ уй ва Пентагон расмийлари операциянинг кучайишини катта қизиқиш билан кузатаётганини билдирди.
“Бу катта синов”, — деди АҚШнинг юқори мартабали амалдорларидан бири.
Изоҳ (0)