• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Бу шунчаки бизнес”: афсонавий мафия сардори Ал Капоненинг қонли тарихи

    Унинг ўлимига шунча йил тўлган бўлса-да, ҳамон жиноятчиларни илҳомлантириб келади. Бу қадар машҳурликка иқтидор, ихтиро ёки хизматларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, барчасига жиноий ўтмиш сабабчи. Аль Капоне АҚШ мафиясига худди Коко Шанел мода оламини ўзгартириб юборгандек, таъсир кўрсатган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида қора ўтмишга эга америкалик жиноятчи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikimedia Commons

    Турли отишмалар ва суиқасдлар билан ёдда қолган 1920—1930 йиллардаги Америка мафиясининг классик образи фақатгина бир инсон сабаб тарихга кирган деса бўлади. Унинг буйруғи билан қанча одам ўлдирилганини аниқ ҳеч ким билмайди, аммо Аль Капоне исми “криминал бизнес”даги энг шафқатсиз шахсларни ҳам қўрқувга соларди.

    Италиялик иммигрант оиласидаги тўққиз фарзанднинг тўнғичи бўлган Алфонсо Капоне 1899 йил 17 январда дунёга келган. У мактабни ёмон кўрарди. Шу қадар ёмон кўрар эдики, бир сафар ҳатто ўқитувчига ҳужум уюштиради. Таълим даргоҳидан қувилиш эса безори боланинг келажагига ўз таъсирини ўтказмай қолмади: у қимор ўйини бизнесини назорат қилган Нью-Йорк тўдасига бориб қўшилади. Айнан шу ерда ёш Капоненинг “қобилиятлари” етарлича баҳоланди. Алфонсо мактабдан кўра кўчада кўпроқ нарса ўрганди ва “мансаб пиллапояси” бўйлаб тез кўтарилди.

    Капоне ўзининг жиддий фаолиятини тўда аъзолари ҳордиқ чиқарадиган билярд клубида барзанги “лавозимида” бошлайди. Пичоқдан моҳирлик билан фойдалана олиши эса унга янада кўплаб имкониятлар эшигини очди. 13 ёшида Капоне қассоб қўлида ишлаганди, аммо бу ҳам кейинчалик ташриф қоғозига айланган юзидаги чандиқдан ҳимоялай олмади. Билярд клубига келган фуқаролардан бири қиз сабаб Капоненинг юзига жароҳат етказади. Шундан кейин у “Чандиқ юз” лақабини олади — аммо ҳаётлигида ҳеч ким уни бу лақаб билан чақирмаган, гангстернинг ўзи чандиқни Биринчи жаҳон урушида орттирганини таъкидлаб келган.

    Аль Пачино ижросидаги “Чандиқли юз” фильмидан кадр

    Мактабдан кейин — жиноий тўдага

    Капоне 18 ёшга тўлмасидан Нью-Йорк полициясининг эътиборига тушиб бўлганди. Бўлажак мафиячи улар билан зиддиятга боришни истамай иш жойини ўзгартириб, Чикагога кўчиб ўтади. Капоне бу ерда амакисининг жиноий тўдасига қўшилади. Алфонсо янги жойда иш бошлаганига кўп вақт бўлмасидан бутун жиноят оламига ўз қобилиятларини намойиш этади.

    Орадан бир йил ўтиб, Капоне 18 ёшли Мей Жозефина Кафлинга уйланади — қиз тўйдан олдин гангстерга ўғил туғиб берганди. Алберт Капоне улғайгач фамилиясини Браунга ўзгартириб, итоаткор фуқаро сифатида умр кечирди, тўрт қизни вояга етказиб, 2004 йилда вафот этди.

    Аль Капонега машҳурлик фожиавий воқеалардан кейин кела бошлади. Албатта, мафия оламида фожиали воқеаларнинг содир бўлиши янгилик эмас, бироқ мазкур ҳолатда Капоне амаки 26 ёшли жиянига “иш бошқаруви”ни топширишга мажбур бўлди. Ҳокимиятни қўлга киритган Аль Капоне душманларига ҳақиқий куч-қудратини кўрсатиб қўйди. У жиноят олами етакчилари ўртасида ҳақиқий урушни бошлаб, мутлақ ғолиб бўлиб чиқди, шундан кейин “ҳамкасблари” уни “Буюк Ал” деб чақира бошлади.

    Аль Капоне
    Фото: Wikipedia

    Капоне тўдаси асосан фоҳишахоналар, ноқонуний алкогол савдоси, рекет билан шуғулланарди. Шу билан бирга, жаноб Капоненинг ташриф қоғозига қуйидагича ёзилганди: “Алфонсо Капоне, қадимий мебеллар савдогари”. Бу гангстерлик фаолиятини яшириш учун амалга ошириларди. Шуниндек, Капоне “пул ювиш” иборасининг юзага келишига сабабчи бўлган бюджет кирхоналари тармоғини ташкил этди.

     Қонхўр Аль Капоне

    Бутун Америка Аль Капоненинг қонли жиноятлари ҳақида гапира бошлайди. Газеталар Валентин кунидаги қирғин ҳақида бонг уради — ўшанда Капоне тўдаси полициячилар ниқоби остида рақибларининг виски омборини эгаллаб, уларни отиб ташлаганди. Капоненинг олдига тушиш муқаррар ўлимни билдирар, айниқса, хиёнатнинг жазоси жуда қаттиқ эди.

    Бир сафар Капоне тўда аъзолари кўз ўнгида ўзининг ишончли тансоқчиси Фрэнк Риони калтаклайди. Тансоқчи деярли эътироз билдирмайди, чунки улар айёр режа тузганди. Рио калтакланганидан кейин тўда аъзолари Фрэнкка қасос олиш ва рақиб тарафга ўтиш таклифини билдиради. Шу куни кечаси Рио ўз хўжайинига барчанинг исмини айтиб беради ва у атрофидаги хоинларга “қаттиқ ҳайфсан” беради.

    Хоинлар италян деликатеслари тайёрланиб, мусиқа садолари остида қиммат винолар қуйиладиган ресторанга ҳашаматли кечки овқатга таклиф этилади. Базм-у жамшид бир неча соат давом этгач, десертга мезбон алоҳида “таом тортади” — барчасини бейсбол битаси билан уриб, камига отиб ташлайди. “Бу шунчаки бизнес, шахсий адоват эмас!”, — дея машҳур иборасини айтади Аль Капоне.

    Роберт де Ниро ижросидаги “Дахлсиз” фильмидан кадр

    Жиноят олами ислоҳотчиси

    Юқорида айтганимиздек, Капоненинг асосий фаолият алкогол маҳсулотлари савдоси билан боғлиқ эди. Мамлакатда “қуруқ қонун” (алкогол маҳсулотлари савдосининг тақиқланиши) амалда бўлгани боис, ушбу бизнес жуда катта даромад келтирарди. Аммо Чикагода Торрио тўдасининг кўплаб рақиблари бўлиб, уларга қарши курашишни Капоне ўз зиммасига олади.

    Капонега қадар ҳам мафия аъзолари бир-бирига қарши тўқнашувларда ваҳшийликлар содир этиб турган, бироқ асосан пичоқ ва кастетларда, баъзида пистолетлардан фойдаланилган. Торрио тўдасида ҳақиқий “махсус киллерлар”ни тайёрлаган Капоне эса ҳеч бир тартиб-таомилга бўйсунмаслиги сабаб душманларини даҳшатга соларди.

    Аль Капоне ўғли Алберт Капоне билан
    Фото: Wikimedia Commons

    Бир сафар Торрио гуруҳи ирландиялик Деён ЎБенион жиноий тўдасига қарши уруш очади. Тўқнашувлар оқибатида Алфонсонинг кенжа укаси ва ЎБенионнинг ўзи ҳам ҳалок бўлади. Оғир яраланган Жонни Торрио эса тўда бошқарувини жияни Аль Капонега топширади.

    Капоне тўдаси Америка жиноят оламини ўзгартириб юборади. Рақибларига шафқатсиз муносабатда бўлган Аль Капоне сабаб жиноятчилар автоматларда отишмалар уюштириш ва машиналарни миналаштиришни бошлайди. Рақиб томон аъзолари куппа-кундузи ўлдирилган, баъзида эса гранаталар ёрдамида портлатиб юборилган.

    Солиқ қопқони ва Капоненинг қулаши

    Капонени “тахтдан ағдариш”га Федерал қидирув бюросининг янги раҳбари Эдгар Гувер бел боғлайди. Мафия сардорини қотиллик ва рекет учун ҳибсга ололмаслигини англаб етган Гувер бошқа томондан иш кўради. Аввалига 1929 йилда Аль Капоне ноқонуний қурол олиб юргани учун 10 ойга қамалади. Аммо Капоне бу муддат қандай ўтиб кетганини сезмаган ҳам — қамоқда у ўзига қулай шароит яратиб олади, меҳмонларни қабул қилади ва тўдани бошқаришни давом этади.

    “Капоне. Чандиқли юз” фильмидан кадр
    Орадан икки йил ўтгач эса Аль Капоне солиқ тўлашдан қочгани учун 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Ҳукумат айблов ҳукми эълон қилиниши учун анча тер тўкади ва охир-оқибат бунга эришади.

    У жиноий тўдасини аввалгидек қамоқхонадан туриб бошқаришга уринади, аммо Атлантадаги федерал қамоқхонага кўчириб ўтказилгач, Капоненинг ташқи дунё билан алоқалари узилиб қолади. Жиноий империя раҳбари 1934 йилда “ҳокимиятни” бутунлай йўқотади — ўшанда у АҚШдаги энг ёмон ва қаттиқ қўриқланадиган қамоқхона Алкатрасга кўчирилганди.

    Бу ерда қонхўр гангстерни фаррошлик қилишга мажбурлаб, “синдиришади”, натижада бошқа маҳбуслар Капонени “швабра тутган босс” дея калака қила бошлайди. Вақт ўтиши билан унинг соғлиғи ёмонлашган ва шифокорлар Капонеда захмнинг охирги босқичини аниқлайди. Ҳайрон қоларли жойи йўқ — жиноятчи Чикагода фоҳишалардан иборат бутун бошли “ҳарам”га эгалик қилган ва ўзини доим ҳам ҳимояламаган.

    Жазо муддатини ўтаб чиққач, Капоне ўз обрўсини йўқотиб бўлганди. Балки, шу сабабли ҳам собиқ мафия сардори суиқасдларга учрамагандир. У 48 ёшида пневмония ва инсултдан вафот этиб, Голливуд режиссёрлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган кўплаб афсоналарни қолдириб кетади. Де Ниро “Дахлсиз” фильмида Аль Капоне ролини ўйнайди, “Чандиқ юз” фильмидаги Аль Пачино қаҳрамони бўлса жиноятчининг образи асосида яратилган — таниқли мафия сардори ҳақида жами 13 та фильм суратга олинган.

    10.07.2023, 09:13   Изоҳ (0)   15358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ёлғонлар империяси” ва рус террорининг бошланиши. 10 маротаба суиқасдга учраган император — Александр II нинг муваффақиятсиз ислоҳотлари

    09.06.2023, 09:43

    “Уни бирор аёл билан ёлғиз қолдириб бўлмасди”. АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши, “ёлғиз қотил” атрофидаги фаразлар ва бева Жаклиннинг кейинги турмуши

    03.07.2023, 09:33

    “Эллада овчиси”. Трояни “вайрон қилиб”, рус императори ғазабига учраган устаси фаранг олим — Шлиманнинг найрангларга бой ҳаёти

    06.07.2023, 09:20

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишлар фонида таътилга чиқди

    10.07.2023, 00:50

    Ирландиядаги қурилиш майдонида оммавий қабр топилди (фото)

    09.07.2023, 23:07

    Зеленский Польша президенти билан бўлажак НАТО саммитини муҳокама қилди

    09.07.2023, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.