“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди, деб хабар беради Норма.
Қуйидаги президент ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади:
- “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон;
- “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сон.
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом.
Маълумот учун, ҳозирги пайтда:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади;
- назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади.
- текширувни ўтказиш Бизнес-омбудсман билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22 июлдан кучга кирди.
Изоҳ (0)