Андижон вилояти ИИБнинг собиқ ходимлари 5,6 миллиард сўмни талон-торож қилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Вилоят прокуратураси томонидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Хусусан, терговда фуқаро М.М. ва бошқалар томонидан вилоят ИИБ депозит ҳисобидаги жами 5,6 миллиард сўмлик пул маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Тергов натижасига кўра, вилоят ИИБ Молия таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари М.М., бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими собиқ бошлиғи Д.А., ИИБ МТХ собиқ ходими Ш.М., МИБ Андижон шаҳар бўлими собиқ ижрочиси Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” “г” бандлари ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилинган, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айбланувчиларнинг айби жиноят иши бўйича тўпланган далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилиб, ҳозирда суд муҳокамаси ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)