Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди. Ёнғин аҳоли пунктларига яқинлашиб улгурган, деб хабар бермоқда “MИР 24”.
Юзлаб аҳоли вакиллари уйларини тарк этишга шошилмоқда. Ёнғинга қарши курашда саккиз минг ўт ўчирувчи иштирок этмоқда. Улар 500 та юк машинаси ёрдамида ёнғинни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Ёнғиннинг атрофини ўраб олиш учун аҳоли пунктлари атрофида минерал чизиқлар ва чуқурлар қилинмоқда. Шунингдек, ёнғин ҳаводан самолётлар ёрдамида ўчирилмоқда.
“Ёнғинлар аллақачон ҳалокатли зарар келтирган. Зайтун фермалари, ўрмонлар ёнмоқда. Биз ўт ўчирувчиларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Кўнгиллилар гуруҳи тузилган. Лекин бу ҳароратда жуда қийин”, — дейди маҳаллий фуқаро Рашид.
Жазоирнинг шимоли ва шарқида иссиқ ҳаво туфайли табиий ёнғинлар авж олди. Айрим ҳудудларда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 48 даражагача кўтарилган. Вазият кучли шамол туфайли янада мураккаблашмоқда.
Изоҳ (0)