• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Америкада кўчада қолиб, ‘Ролтон’ еганман”. Отабек Маҳкамов оғир дарддан вафот этган онаси ва текин пишлоқ қопқонда бўлишини англатган инсон ҳақида (видео)

    “Дарё”нинг YouTube’даги каналида ҳуқуқшунос ва ижодкор Отабек Маҳкамов билан суҳбат ташкил этилди. У суҳбат давомида онасининг оғир дарддан вафот этгани, АҚШдаги ҳаёти қийинчилик билан бошлангани ва мусофирчиликда қандай ҳақиқатларни англагани ҳақида сўзлаб берди.

    — Онам Раъно Маҳкамова 49 ёшида саратон касаллиги сабаб вафот этган. Қийин аҳволдалигимизда оиламизга ҳеч қандай ёрдам берилгани йўқ. Албатта, одамнинг қанча яшаши Аллоҳдан, аммо умрининг узайишига қайсидир одамлар сабабчи бўлиши мумкин. Ҳатто, жон бераётган инсонга ҳам яхши шароитда жон беришига ёрдам бериш керак.

    У пайтда 23 ёшда эдим, мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлардим. Ойлик даромадим ҳам ҳаминқадар бўлгани учун моддий томонлама жуда қийин вазиятга тушганман. Бундан ташқари, шифокорларнинг билимсизлиги, бефаросат ва қўпол муомаласидан жуда ранжиганман. Уч ой мобайнида касалхона ҳовлисида яшаганман, шунда бу соҳадаги муаммоларни ўз кўзим билан кўрганман. Сўнгги вақтга қадар онамнинг соғайиб кетишига умид қилганман. Чунки онам ўз оёғи билан касалхонага борганди. Афсуски, онамнинг ўлими оиламизга оғир зарба бўлди. Ўшандаёқ саратон ва оққон билан оғриган бемор болаларга ёрдам беришни ният қилгандим. Ҳозирги кунда халқаро миқёсда хайрия тадбирларини ўтказиб, Ўзбекистондаги болаларни даволашга кўмаклашамиз, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Отабек Маҳкамов илк марта АҚШга борганида қандай қийинчиликларга учрагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — 2015 йили ўқиш учун АҚШга борганман. Ўзбекистонда ишим, ўзимга яраша даромадим бор эди. Адвокатликдан ташқари, фильм ва клипларга ҳам таклиф этиб туришарди. АҚШда ҳамма қатори мен ҳам бирдан яхши ишга жойлашолмаганман. Пулим бор эди, аммо ҳамиша онамнинг “Захира пулинг бўлиши керак”, деган гапига амал қилиб, кунига фақатгина бир маҳал овқатланардим. Бир куни дўконга кириб, ярим тайёр лапша маҳсулотини харид қилаётганимда ортимдан бир ўзбек йигити келиб, танишини айтган. Албатта, АҚШда мени кимдир таниши ёқимли ҳолат. “Ака, нега бунақа арзон лапшаларни еяпсиз. Менинг ҳам бошимдан ўтган, сизга ёрдам бераман”, деб икки-уч халта озиқ-овқат харид қилиб берган. Олишни истамаганман, аммо “Чин кўнгилдан, сизни фильмларингизни кўриб катта бўлганман”, деган гап-сўзларига ишонганман. Хуллас, эртаси куни ўқишдан чиқсам учдан ортиқ дўстим қўнғироқ қилган, хабар йўллаган. Охирги қўнғироқ қилган дўстим билан боғлансам “Қийналиб қолганингни нега бизга айтмадинг”, деб қолди. Ҳайрон бўлиб сабабини сўрасам кеча менга ёрдам берган йигит “Отабек Маҳкамов АҚШда қийналиб қолибди, арзон лапша еб юрган экан, рўзғорлик қилиб бердим”, деб гап тарқатибди. Бу гап албатта, ғуруримга тегди. Бунинг устига ундан ёрдам сўрамагандим-ку, деб ўз-ўзимни койидим. Мана шу воқеадан кейин текин пишлоқ фақатгина қопқонда бўлишини англаб етдим, — дейди Отабек Маҳкамов.

    Отабек Маҳкамов билан тўлиқ интервьюни қуйида томоша қилинг:

    26.07.2023, 13:40   Изоҳ (0)   35171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Скарлетт Йоханссон, Эмма Стоун ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган бошқа машҳурлар (фото)

    26.07.2023, 11:30

    Instagram: Ботир Муҳаммаджонов ўғлини уйлантирди, Рухшона билан ажрашганидан афсусланмайдиган Санжар Маткаримов ва машинаси билан хайрлашган Паризода

    25.07.2023, 21:50

    Ди Каприонинг юзига тарсаки туширган Австралиянинг “Золушка”си — актриса Марго Робби ҳақида 10 та қизиқ факт (фото)

    25.07.2023, 17:59

    Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва бошқа Болливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)  

    25.07.2023, 15:56

    Голливуд актёри Жонни Депп Венгриядаги меҳмонхона номерида ҳушсиз ҳолда топилди

    25.07.2023, 12:30

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    24.07.2023, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.