• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва бошқа Болливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)  

    Мухлислар учун ўз кумирининг шахсий ҳаёти, уйи, яшаш тарзи ҳақидаги маълумотлар қизиқ. Бундан ташқари, юлдузлар кўплаб интервьюларида уйи ҳақида маълумот берган, бу эса уларни янада яхшироқ билиш учун хизмат қилади. Зее нашри Болливуд актёрларининг қандай уйда яшаши ҳақида маълумот берди.   

    Шоҳрух Хон — Маннат вилласи

    Фото: “Яндекс.ру”

    Болливуд қироли ҳақиқатан ҳам қирол каби яшайди. Уй саройни эслатувчи оқ устунлар билан безатилган. Бино Мумбайнинг бой инсонлар яшайдиган Бандре туманида жойлашган ва 6 қаватдан иборат, умумий майдони эса 2446 квадрат метрни ташкил қилади. Юлдузнинг уйи неоклассик услубда қурилган ва ҳашаматли ва антиқа буюмлар билан гавжум.

    Шоҳрух Хон уйни 2001 йилда дастлаб ижара асосида сотиб олган. “Вилла Виэнна”нинг номи актёрнинг истагига кўра “Маннат”га ўзгартирилди, у эса “ваъда” деган маънони англатади. Аниқроғи, ном рафиқасининг дидига кўра ўзгартирилди. Уйнинг барча ички безаги Гаури Хон томонидан батафсил режалаштирилган бўлиб, у ўшандан бери дизайнга қизиқиб, бир нечта йирик буюртма лойиҳаларини амалга оширди ва шунингдек ўз мебелларини ҳам ишлаб чиқарди.

    Маннат вилласида бешта ётоқхона, таниқли ҳинд рассоми Макбул Фида Ҳусайннинг расмлари билан безатилган бир нечта меҳмонхоналар, кутубхона, замонавий спорт зали ва, албатта, Болливуд қиролининг шахсий кабинети мавжуд. Уйнинг олти қаватидан иккитаси оила эҳтиёжлари учун, унда болалар учун улкан ўйин майдончаси, бар ва кўнгилочар марказга эга турар жой майдони бор.

    Шоҳрух Хон уйининг нархи, айрим экспертларнинг фикрича, ҳозирги эгасининг ҳолати, жойлашуви ва деразани очганда кўриниб турадиган ажойиб денгиз манзарасини ҳисобга олган ҳолда, тахминан 30 миллион долларни ташкил этади. Маданий ёдгорлик мақомидаги уй ҳеч қачон бузилмайди. Шоҳрух Хоннинг кўплаб мухлислари узоқ вақт унинг уйи ёнида ўз кумирини кўриш учун тўпланиб туради.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Ранбир Капур — Кришна Раж уйи

    Капурларнинг оилавий яшайдиган уйи ҳам Бандрада жойлашган. Бир пайтлар бой британияликлар тасарруфида бўлган, энди эса аста-секин Болливуд юлдузлари ихтиёрига ўтаётган Пали тепалигидан Дев Ананд, Дилип Кумар, Сунилл Датт уй сотиб олган. Дарахтлар билан қопланган, ям-яшил Пали тепалиги юлдузларга шахсий ҳаёт ва ёлғизлик туйғусини, шахсий ҳаётини мухлисларнинг назаридан ҳимоя қилиш имконини беради.

    Капурлар уйни 1980 йилларнинг бошида ҳинд ядро-физика олими Хоми Сетнадан сотиб олган. Уй сулола асосчиси Раж Капур ва унинг рафиқаси Кришна шарафига “Кришна Раж” деб номланган.

    Уйда марҳум актёр Риши Капур, унинг рафиқаси Ниту Сингх ва ўғли Ранбир Капур яшаган. Уй папарацсилар томонидан бир неча бор кузатилган. Унинг ичкарисига киришга рухсат берилмайди, ташқаридан улкан дарвозаларни, ёғоч устунлардан иборат оқ деворларини ва кираверишдаги ёрқин белгини кўриш мумкин.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Кришна Раж сотилиши ёки қайтадан таъмирланиши ҳақида миш-мишлар тарқалган. Маълумотларга кўра, 2010 йил бошида уйни бузиб, ерни савдо марказига бермоқчи бўлишган. Яна бир маълумотларга кўра, Ранбирнинг турмуш қуришини ҳисобга олган ҳолда уй қайта қурилиши ҳам мумкин эди. Бироқ режа амалга ошмади, чунки миш-мишларга кўра, Капурлар бошқа уйда яшаган. Бу ерда бир неча йиллардан бери Ранбир Риддхиманинг синглиси яшайди.

    Шу йилнинг баҳорида Капурлар оиласи Кришна Раждан кўчиб кетди. Маълум бўлишича, уй бузилиши ҳам мумкин. Унинг ўрнида баланд, кўп қаватлардан ва ертўладан иборат бино, 45 та машина учун жой, терассада жойлашган очиқ бассейн ва, албатта, ҳашаматли кўп қаватли уйлар пайдо бўлади, уларнинг иккитаси бир неча қават қилиб қурилади.

    Капурлар ҳалигача қурилиш бўйича ҳужжатларини олмагани маълум қилинган. Бироқ қариндошлар уйнинг бузилишига қарши эмас.

    Жон Абраҳам — Мумбайдаги ҳашаматли уйда яшайди

    Катта лойиҳалар ҳақида гап кетганда, ҳамма ҳам қариндошларини ишга жалб қилишга журъат эта олмайди. “Байкерлар” фильми юлдузи Нью-Йоркдаги ўз уйининг таъмирлаш ишларини акаси Аланга ишониб топширди ва ажойиб натижага эришди.

    Профессионал архитектор Алан етти ва саккиз қаватдан иборат иккита эски уйни бирлаштириб, уларни замонавий уйга айлантирди. У уйнинг айрим қисмларини бузди, биноларни қайта лойиҳалаштирди ва қаватларга махсус зинапоя қурди.

    Маълумотларга кўра, Жон Абраҳамнинг уйи оддий услубда қурилган, бироқ Араб денгизининг ажойиб манзарасига эга. Қайта қуриш жараёнида бу ҳам эътиборга олинди: кўп хоналарда, шу жумладан, ётоқхонада полдан шифтгача тўлиқ деразалар мавжуд.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Жон Абраҳамнинг эко услубдаги пентҳаусини умрида камида бир марта қимматбаҳо курорт меҳмонхонасида дам олган инсонлар тасаввур қила олади: уй асосан табиий материаллар (ёғоч, металл, шиша, тош), ўсимликлар, кенг, ёруғ хоналардан ташкил топган. Шунингдек, унда нейтрал рангдаги мебел аксессуарларининг минимал тўпламини кўриш мумкин.

    Бу ерда ҳамма нарса ижодкорлик ва дам олиш учун жуда қулай. Уйнинг марказий қисмида дўстона учрашувлар учун мўлжалланган стол ва меҳмонхона мавжуд. Асосий ётоқхона олдида нафақат жакузили ҳаммом, балки кичик очиқ бассейнли терасса ҳам мавжуд.

    Қурилишда нафақат табиий материаллардан, балки “яшил” қурилиш усулларидан ҳам фойдаланилгани қизиқ. Жон Абраҳамнинг акаси атроф-муҳитга имкон қадар зарар етказмасликка ҳаракат қилди.

    Амитабҳ Баччан — Жалса ва яна тўртта уй

    Баччанлар оиласининг Мумбайда бир-бирига яқин масофада жойлашган бешта уйи бор. Уларнинг барчаси бой оилалар истиқомат қилувчи Жуҳу туманида жойлашган, уларнинг биридан иккинчисига етиб олиш учун 10 дақиқа пиёда юриш кифоя.

    Амитабҳ Баччан турмуш ўртоғи, ўғли Абҳишек ва унинг оиласи билан доимий Жалса бунгалосида яшайди. Амитабҳ рафиқаси Жая билан рўйхатдан ўтган 940 квадрат метр майдонга эга уйни Баччанларга режиссёр Рамеш Сиппи актёрнинг “Ғаройиб еттилик” фильмидаги ажойиб ижросига миннатдорчилик сифатида совға қилган.

    Жигарранг ва қаймоқрангда яратилган уйнинг ташқи кўринишини осойишта ва ҳашаматли деб таърифлаш мумкин. Уйнинг диққатга сазовор жиҳати сифатида қоронғи пардалар ва расмлар, ёрқин гиламлар, ёстиқлар ва бошқа нарсаларни айтиш мумкин. Ундаги барча хоналар бир хил услубда безатилган. Бир вақтлар уйдаги стол режиссёр Анураг Кашяпда бошқача таассурот қолдирган ва у Баччанлар саройида “Бомбей гапиради ва кўрсатади” фильмининг бир нечта саҳналарини суратга олган.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Жалса — сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири, Мумбайдаги объектлар бегона кўзлардан ҳимояланган. Бунгало дарахтлар билан ўралган ва унинг баъзи қисмлари қўшимча равишда сунъий қалқонлар орқасида яширинган. Баччан ҳовлидаги майсазорда ёлғиз вақт ўтказишни яхши кўради, бу унга дам олишга ёрдам беради.

    Болливуд юлдузи Жалсадан ташқари яна тўртта уйга эга. Пратикша — уларнинг оиласи яшаган уй ҳисобланади, Амитабҳнинг ота-онаси айнан шу уйда яшаган ва у хоналарга актёрнинг ота-онаси вафот этгандан кейин шу кунгача ҳеч ким кўчиб ўтмаган. Айшвария Рай янги туғилган қизини ота-боболарига ҳурмат бажо келтириш учун айнан Пратикшага олиб келган. Шундан кейингина у чақалоқ билан уйига — Жалсага борган.

    Баччанлар оиласи 2004 йилда Жанак номли уйни сотиб олди, у ҳозирда Амитабҳ Баччаннинг офиси ва спорт зали сифатида хизмат қилади. Уларга тегишли бўлган Ваца бунгалоси банкдан қарзга олинган. Бир неча йил олдин Амитабҳ ўз мулкини кенгайтириш учун Жалса жойлашган ердан уй сотиб олди. Жалсага қараганда оддий ва ҳозирча номи номаълум уй, Баччанларнинг икки авлодига алоҳида яшаш имкониятини беради, бироқ миш-мишларга кўра Жая ва Айшвариянинг муносабатлари унчалик яхши эмас ва улар алоҳида яшашни хоҳлашади.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Актёрнинг барча мухлислари унинг оиласи билан Жуҳудаги улкан уйларидан бирида яшашини билади. У Мумбайдаги туманларнинг бирида жойлашган Партҳенон осмонўпар биносининг 31-қаватини сотиб олган. Уйнинг майдони 1 100 квадрат метрни ташкил қилади.

    Бироқ, маълум бўлишича, Амитабҳ Баччаннинг ўзи у ерга кўчиб ўтмоқчи эмас. “Ушбу мулк инвестиция мақсадида сотиб олинган”, — деб айтган актёр ўз интервьюсида. Ҳозирда Баччан ва унинг рафиқаси Жуҳудаги уйида яшамоқда.

    25.07.2023, 15:56   Изоҳ (0)   64107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Жонни Депп Венгриядаги меҳмонхона номерида ҳушсиз ҳолда топилди

    25.07.2023, 12:30

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    24.07.2023, 19:54

    Ноёб истеъдодлар: Қироллик оиласи аъзоларининг сизни ҳайратда қолдирадиган севимли машғулотлари

    24.07.2023, 17:55

    “Бу дунёда ғаразсиз севишга Аллоҳдан бошқаси арзимайди”. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан оиласининг ажрим ёқасига келишига нима сабаб бўлгани ҳақида

    24.07.2023, 12:30

    Анжелина Жоли, Селена Гомес ва бошқа машҳурларнинг уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    24.07.2023, 11:30

    Маликага айланган актриса: Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг муҳаббат ҳикояси

    24.07.2023, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.