• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Скарлетт Йоханссон, Эмма Стоун ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган бошқа машҳурлар (фото)

    Ҳозир ахборот технологиялари асрида ижтимоий тармоқлардан узоқлашиш ниҳоятда қийин. Миллионлаб мухлисларга эга машҳурлар орасида бу ишнинг уддасидан чиққанлари ҳам бор. Қуйида ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган Голлливуд юлдузлари ҳақида маълумот берилади.

    Киллиан Mёрфи

    “Оппенгеймер” фильми юлдузи “мем” сўзининг маъносини билмаслигини тан олган. Бу ажабланарли эмас, чунки Киллианнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари мавжуд эмас.

    Фото: Europa Plus

    Райан Гослинг

    Яна бир ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайдиган актёр — Райан Гослинг. У сўнгги интервьюларидан бирида бошловчи ва унинг партнёри Марго Робби билан мемлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган. Актёр бу сўзнинг маъносини ҳам тушунмайди. Бироқ, унинг рафиқаси Эва Мендес ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Шунга қарамай, Райан ва унинг фарзандлари камдан кам ҳолларда ижтимоий тармоқларда кўриниш беради.

    “Мен улар ҳақида маълум чекловларга риоя қилган ҳолда гапираман, бироқ кундалик ҳаётимизда тушган фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмайман. Райанга келсак, биз шахсий ҳаётимизни кимгадир бағишламасак, ўзимизни қулайроқ ҳис қиламиз”, — дейди актриса.

    Фото: Europa Plus

    Бредли Купер

    Актёр мансаб ва шахсий блогни бирлаштириш жуда қийин эканлиги ҳақида фикр билдирган.

    “Албатта, ижтимоий тармоқлар туфайли баъзи лойиҳаларни илгари суришингиз мумкин. Балки, эскича фикрдадирман, бироқ назаримда инсонлар актёрни танимаслиги керак, фақат унинг образларини кўриши керакдек туюлади. Улар унинг кимлигини унутишлари керак”, — дейди актёр.

    Бредли ҳали ҳам ижтимоий тармоқларда кўриниш беради, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эмас. Унинг собиқ рафиқаси Ирина Шейк ўз саҳифасига тез-тез Купер ва унинг фарзанди суратларини жойлаштиради.

    Фото: Europa Plus

    Бенедикт Камбербэтч

    “Доктор Стренж” нафақат Танос ролини, балки ижтимоий тармоқларни ҳам тарк этди. Ернинг олий сеҳргари ролини ўйнаган актёр тез-тез турли шоуларга боради ва интервью беради, бироқ у ижтимоий тармоқларни кундалик ҳаёти учун катта таҳдид деб билади. Камбербэтч ижтимоий тармоқлар унинг бутун вақтини олади деб қўрқади.

    “Ижтимоий тармоқлар ҳаётимни эгаллаб оларди. Қўлга олар ва эҳтимол, уни йўқ қилган бўлар эди”, — дейди актёр.

    Фото: Europa Plus

    Кристен Стюарт

    Ижтимоий тармоқларда Кристен Стюартнинг юзлаб саҳифаларини топишингиз мумкин, бироқ уларнинг ҳеч қайси ҳақиқий бўлмайди. Актрисанинг содиқ мухлислари унинг фан-аккаунтларини юритади, у ерга актрисанинг энг яхши фотосуратлари ва видеоларини жойлаштиришади. “Сумерки” фильми юлдузи ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақтни беҳудага сарфлаш эканини айтган.

    “Биламан, кулгили туюлади ва бу аниқ, ҳамма ижтимоий тармоқлар ҳақида гапиради ва мен кекса аёлга ўхшайман, лекин бунинг ўрнига бошқа иш қилсак бўлади”, — дейди актриса.

    Фото: Europa Plus

    Дэниэл Редклифф

    Кейинги актёр ижтимоий тармоқларни шахсиятнинг акси деб ҳисоблайди. Агар кимдир уларни бошқараётган бўлса, бундан маъно йўқ. Бу актёр шахсий блог юритмаслигининг асосий сабаби.

    “Ижтимоий тармоқларни мустақил равишда юрита олмаслигимдан қўрқаман. Шунинг учун мен бу борада кимнидир ёллашим керак эди ва табиийки ишонч йўқоларди. Бу ҳеч қачон менга ёқмайди”, — дейди актёр.

    Банд бўлиш ва доимий гастрол Дэниэлга ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритишга имкон бермади. Ҳозирда актёр кўп вақтини ўғли билан ўтказишга ҳаракат қилмоқда. 

    Фото: Europa Plus

    Скарлетт Йоханссон

    Актриса ижтимоий тармоқларга қарамлигини тан олган. У телефонни қўлига олиши билан реал ҳаётдан чиқиб кетади. Албатта, бу факт Скарлеттни хурсанд қилмайди, шунинг учун актриса ҳеч қандай ижтимоий тармоқдан фойдаланмайди.

    “Мен бу оммавий жинниликни ҳеч қачон тушунмаганман. Менга қўнғироқ қилганларга ҳам қўнғироқ қилмайман. Овозли почтани текширмайман. Мен қачондир нимадандир бохабар бўлмаяпман, деб ўйламаганман. Ҳозирда менинг ҳаётимда бунга жой йўқ. Агар менинг ҳар бир ижтимоий тармоқда аккаунтим бўлса, уни бошқариш учун бошқа бировга ишонишим керак бўлади, бу мутлақо керакциз, менга керак эмас ва буни хоҳламайман. Мен телефонимда жуда кўп янгиликларни ўқийман”, — дейди Скарлетт.

    Фото: Europa Plus

    Эмма Стоун

    Актриса интервью бериши керак бўлган кўрсатувларга боришни ёқтиради. У шахсий ҳаёти, ижодий режалари ҳақида гапиради, энг муҳими, у табиийликни сақлайди. Эмманинг фикрича, ижтимоий тармоқларни бошқараётган инсонлар баъзан жуда сирли бўлишга мажбур бўлади.

    “Мен интервью берганимда иложи борича табиий ва очиқ бўлишга ҳаракат қиламан, лекин инсонларга ўз қалбимни очиб, пойабзал им ёки итларимнинг фотосуратларини ижтимоий тармоққа жойлаштиришга ҳожат йўқ”, — дейди Эмма Стоун.

    Фото: Europa Plus

    Кира Найтли

    Энг ёрқин британиялик актрисалардан бири Кира Найтли ҳам ижтимоий тармоқлардан ортиқча фойдаланишга қарши. Киранинг сўзларига кўра, у бу ҳолатдан жуда узоқ.

    “Доимий равишда почтани текшириш, фотосуратлар остидаги ълайкъларни санаш, ҳар дақиқада ижтимоий тармоқдаги янгиликлар лентасини кўриб чиқиш ва постларингиздаги изоҳларни ўқиш... Буларнинг барчаси менга қандайдир аҳмоқона, ибтидоий фаолиятдек туюлади. Мен кўпчиликка ўхшамайман”, — дейди Кира.

    Бир пайтлар актриса ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини яратган, бироқ уни 5 дақиқадан сўнг ўчириб ташлаган. Кира обуначилар оқимидан қўрқиб кетган. У ҳозирда ижтимоий тармоқларга эҳтиёжи йўқлигини айтган.

    Фото: Europa Plus

    Жейк Жилленхол

    Актёр ижтимоий тармоқлардан узоқлашишга ҳаракат қилаётганини айтган. У ижтимоий тармоқларга қарам бўлган инсонлардан қўрқади. У том маънода ижтимоий тармоқлар ботқоғига ботган дунё келажаги ҳақида чин дилдан қайғуради. У ўзини кўрсатиш учун яшамасликка ҳаракат қилади.

    “Бизда шахсий дахлсизлик ҳисси йўқ инсонларнинг бутун авлоди ўсиб бормоқда. Мен ҳар доим инсон ўз ҳаёти билан яшамасдан туриб, инсонларга нима бериши мумкинлиги ҳақида ўйлашга қизиқаман. Биз бугун бутунлай бошқача маданий муҳитда яшаяпмиз. Жамият ҳамма нарса ҳақида ҳамма нарсани билишни хоҳлайди”, — дейди актёр.

    Фото: Europa Plus
    26.07.2023, 11:30   Изоҳ (0)   9918
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ботир Муҳаммаджонов ўғлини уйлантирди, Рухшона билан ажрашганидан афсусланмайдиган Санжар Маткаримов ва машинаси билан хайрлашган Паризода

    25.07.2023, 21:50

    Ди Каприонинг юзига тарсаки туширган Австралиянинг “Золушка”си — актриса Марго Робби ҳақида 10 та қизиқ факт (фото)

    25.07.2023, 17:59

    Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва бошқа Болливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)  

    25.07.2023, 15:56

    Голливуд актёри Жонни Депп Венгриядаги меҳмонхона номерида ҳушсиз ҳолда топилди

    25.07.2023, 12:30

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    24.07.2023, 19:54

    Ноёб истеъдодлар: Қироллик оиласи аъзоларининг сизни ҳайратда қолдирадиган севимли машғулотлари

    24.07.2023, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.