• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ди Каприонинг юзига тарсаки туширган Австралиянинг “Золушка”си — актриса Марго Робби ҳақида 10 та қизиқ факт (фото)

    “Барби” фильми ҳали катта аудиторияни тўплагани йўқ, бироқ фильмда бош ролни ижро этган актриса Марго Робби аллақачон дунё бўйлаб машҳурликка эришган. Унинг ижросидаги турфа хил роллар томошабинларнинг қалбидан жой олди. Қуйида актрисанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги энг қизиқарли маълумотлар келтирилади.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Австралия ўрмонларида вояга етган актриса

    Марго Робби 1990 йилнинг 2 июль санасида Австралиянинг Далби шаҳрида туғилган. У ака-сингиллари билан фермада вояга етган. Актриса болалигида ўйнашни яхши кўрарди, бироқ Марго интервьюларининг бирида қўғирчоқ ўйнашни ёқтирмаганини айтган. Марго ва унинг акалари лойдан уй қуришни яхши кўрар эди — бу Австралия фермаларидаги болаларнинг одатий ўйини, дейди актриса.

    Фото: “Новий очаг”

    Марго ёшлигининг кўп қисмини Голд-Костеда жойлашган Каррамбин водийсидаги бобоси ва бувисининг фермасида ўтказган. Бунинг сабаби актрисанинг онаси — Сари Касслер иш билан банд эди. Аёл турмуш ўртоғи билан ажрашгандан кейин бутун оиласини боқишга мажбур бўлган: лицензияга эга физиотерапевт тўловларни тўлаш учун нафақахўрлар билан кунига кўп соат ишлаши керак эди.

    Бироқ ёш Марго бой ва ҳаттоки машҳур бўлишни орзу қилмаган. У ўйинларни ўйлаб топди, қўшиқлар куйлади ва мактабдаги саҳна чиқишларида қатнашишни яхши кўрарди. Бўлажак кино юлдузи драма клубига борди ва ўзи кичкина спектаклларни саҳналаштирди.

    Марго бобоси ва бувисига уй ишларида ёрдам берганлиги учун эрта улғайган. У 10 ёшида у моҳирлик билан ўтин чопар, сигир соғишни ва уни далада боқишни биларди. Робби ишдан ҳам, қийинчиликлардан ҳам қўрқмасди. Голливуд осмонида Роббининг юлдузи порлаши биланоқ у она ватанида “Золушка” лақабини олди.

    Марго отаси ҳақида гапиришни истамайди

    Робби болалигидаги кулгили лаҳзаларни, акалари, синглиси, онаси, дўстлари ҳақида завқ билан гапиради. Бироқ журналистлар унинг отаси ҳақида гапира бошлаши биланоқ, актриса жим қолади. Сабаби, Даг Робби Марго эндигина беш ёшга тўлганида оиласини ташлаб кетган. Ота-оналарнинг ажралиши барча болалар учун оғриқли эди. Вояга етганида отаси билан муносабатларни фақат Роббининг акаси — Лаклан қўллаб-қувватлаган.

    Фото: “Новий очаг”

    Даг Робби машҳур фермери бўлган ва у шакарқамиш етиштириш билан шуғулланган. Роббининг қариндошлари актриса бўлган минтақада танилган ва жамият ҳаётида муҳим мавқега эга эди. Ажралиш эса оила обрўсига таъсир қилган, болаларга руҳий жароҳат етказган эди. Бироқ Марго ҳеч қачон бу ҳақдаги тафсилотларни ошкор этмайди. Актриса 2016 йилда The Sun нашрига берган интервьюсида отаси билан муносабатларида чеклов борлигини тан олиб, “Мен унга умуман ўхшамайман”, деб қўшимча қилган.

    Бироқ 2023 йил январь ойида актрисанинг амакиси Daily Mail нашрига Даг Робби қизининг муваффақиятидан жуда фахрланишини ва у билан алоқада бўлиб туришини айтган. У бу ҳақда ҳеч қандай аниқ далил келтирмаган, фақат бутун актрисанинг оила аъзолари Марго билан фахрланишини қўшимча қилган.

    Актриса сеҳргар бўлишни ёки меҳмонхонани бошқаришни орзу қилган

    Марго ўзининг ёрқин энергиясини турли лойиҳаларга йўналтирди. Унинг болалигида турли хил севимли машғулотлари бор эди: Марго спорт билан шуғулланишни, рақсга тушишни, китоблар ўқишни яхши кўрарди. Унга хаёл суриш ва орзу қилиш ёқарди, бироқ у аниқ Барби қўғирчоқларини ўйнамаган, саҳнага чиқишни орзу қилмаган. У болалигида ўша пайтда Австралияда машҳур бўлган телевизион спектаклларни томоша қилиб, сеҳргар бўлишни орзу қилган. Вақт ўтиб у ўзи учун оддийроқ вариантни — меҳмонхона менежери бўлишни танлади танлади.

    Актриса ўсмирлигида диққат марказида бўлишни орзу қилган. Робби ўзида актёрлик қобилиятини кашф этди ва Мелбурнга ўқиш учун боришга қарор қилди, бироқ бунинг учун унга пул керак эди. Кейинчалик ёш Марго учта иш билан шуғулланган. У барда официант, меҳмонхонада фаррош аёл ва соҳилда эсдалик совғалари сотувчиси бўлиб ишлаган.

    Фото: “Новий очаг”

    Унинг мактабдаги лақаби “личинка” бўлган

    Робби мактабда унга қандай лақаб қўйилганини узоқ вақт яширди. Бироқ буни яшириб бўлмайди актрисанинг болаликдаги дўстлари бу ҳақда маълум қилди. Сиднейда бўлиб ўтган “Бобил” фильмининг премьерасида унинг интервьюси бир гуруҳ дўстларининг “личинка” деб қичқирганлиги сабабли тўхтатилди. Маргога Слипкнот гуруҳининг мухлиси бўлганлиги сабабли шундай ўзгача лақаб қўйилган, актрисанинг мухлислари ҳам уни “личинка” деб атаган.

    Актриса дўстларидан хафа бўлмади, бироқ фақат журналистларга ҳазилнинг моҳияти нимада эканлигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, у бу инсонлар билан тўрт ёшидан бери дўст бўлиб келган, яъни улар учун Голливуд актрисаси абадий “личинка” бўлиб қолади.

    У фантазия ва классик адабиётни яхши кўради

    Робби ўқимишли ва яхши ўқиган қиз. У яхши китоб билан бирга вақт ўтказишни яхши кўради. Марго ҳатто тавсия этилган адабиётлар рўйхатини ҳам тузган. Актрисанинг рўйхатида биринчи ўринни Жон Talkиннинг романи эгаллаган. “Мен ўқиган биринчи китоб ъХоббитъ эди. Ўшанда 8 ёшда эдим ва мактабда, эҳтимол, 3 ёки 4-синфда ўқирдим ва ўқитувчимиз бутун синфга баланд овоз билан шу асарни ўқиб берди. У ўқишни бошлаши биланоқ, жудаям қизиқиб қолдим”, — дейди актриса.

    Иккинчи ўринни Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер” романи эгаллаган. Айтганча, актрисанинг Поттериан билан боғлиқ алоҳида хотиралари бор. У 10 ёшга тўлган ёш сеҳргарнинг саргузаштлари ҳақидаги китобни ўқиб чиққач, Робби бош қаҳрамонни ҳаётда гавдалантиришга қарор қилди. У ҳатто офталмологга борди, китобдаги ёш сеҳргарга ўхшаб кўзойнак тақиши кераклигини, яхши кўрмаётганини айтиб ёлғон гапирди. Марго кўзойнак билан китобнинг навбдатдаги қисмини ўқиётган эди, бироқ у орадан кўп ўтмай кўриши яхши болган инсонга кўзойнакда китоб ўқиш жуда ноқулай эканини тушуниб етди. Ёлғон ошкор бўлди, бироқ сеҳр оламига интилиш сақланиб қолди. Актриса фантастик жанрдаги асарларни ўқишни яхши кўради.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Актриса Америка адабиётининг дурдона асарларини ҳам четлаб ўтмайди, унинг севимли китоблари қаторига Хемингуэй ва Харпер Лининг асарлари киради.

    Турмуш ўртоғи билан суратга олиш майдончасида танишган  

    Робби ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи Том Акерли билан 2013 йилда “Французча сюита” драмасининг суратга олиш майдончасида танишган. Том режиссёрнинг ёрдамчиси бўлган ва актриса эса лойиҳада суратга тушаётган эди. Жуфтлик муносабатларини сир сақлаган. Уларнинг никоҳ маросими 2016 йилда бўлиб ўтган. Бироқ маросимга фақат Том ва Маргонинг қариндошлари, энг яқин дўстлари таклиф қилинган. Оммавий ахборот воситаларида тўй ҳақидаги маълумотлар тарқалгач, Робби кўплаб саволларга бармоғидаги узук билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаб, жавоб берди.

    Жутфлик камдан-кам ҳолларда бирга кўриниш беради ва шахсий ҳаётлари ҳақида кам гапиришади. Бироқ бари бир баъзи тафсилотлар оммавий ахборот воситаларига маълум бўлди. Мисол учун, Аккерли болалигида “Гарри Поттер” фильмида рол ўйнаган. У Хогварцда таҳсил олаётган талабалардан бири эди. Агар Робби бу ҳақиқат ҳақида аввалроқ билганида эди, унда тўй вақтидан уч йил аввал бўларди, дейди актриса. Чунки Марго Поттериан билан боғлиқ ҳамма нарсани яхши кўради.

    Жуфтликнинг фарзанди йўқ, бироқ ҳозирда уларнинг қўшма бизнеси — ишлаб чиқариш компанияси мавжуд. Улар биргаликда бир нечта машҳур фильмларни суратга олишди, шу жумладан фигурали учувчи Тоня Хардингнинг ҳаётий ҳикояси ҳақидаги фильмни тақдим этишди. Айтганча, иш туфайли ёшлар тўйдан кейин асал ойини кечиктиришга мажбур бўлишди — кейинги фильмни тугатиш керак бўлди. Бироқ кейинчалик улар Таитига саёҳатга кетаётиб, меҳмонхонада АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан учрашиб қолди.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Актриса Ди Каприонинг юзига тарсаки тушириб ҳайратда қолдирди

    Маргот суратга олиш майдончасида кўплаб қизиқарли воқеаларни бошдан кечирган. Актрисанинг Голливуддаги биринчи ҳақиқий машҳур роли импровизация туфайли келди. У кастинг пайтида режиссёрни ҳайратда қолдиришга қарор қилди, Леонардо Ди Каприо билан жанжал саҳнасида импровизация қилиб, актёрнинг юзига тарсаки туширди. Ажабланарлиси шундаки, режиссёр ва унинг бўлажак партнёри Маргонинг ҳаракатидан хурсанд бўлишди. Робби жасорати туфайли “Уолл стрит бўриси” фильмида суратга тушди.

    “Ўз жонига қасд қилувчилар” фильмида Роббининг ўзи тўлиқ иштирок этди. У фильмдаги трюкни амалга ошириш учун сув остида узоқ вақт нафас олишни ўрганиши керак эди. Асосий саҳна дублёрнинг ёрдами билан суратга олинган, бироқ унинг ўзи сувга шўнғиши керак эди. Кунлардан бир кун Робби вертолётдан сувга тушиб кетди. У жиддий жароҳатлардан мўжизавий тарзда омон қолди. Актриса салто қилиш чоғида ҳам тўсиқдан ошиб тушиб кетган.

    Бита — “Ўз жонига қасд қилувчилар” фильмини суратга олиш жараёнларидан кейин Робби кўп йиллар давомида ажралмаган севимли аксессуар актрисага муаммо келтирди. У ишлаётган вақтида тасодифан бу бита билан бир неча марта ўзини бошига урган. Бироқ, кинокомпания узоқ муддатли шартнома имзолаш орқали рискларни қоплади. Тўлов унга ўз бизнесини илгари суриш ва орзусини рўёбга чиқариш – продюсер бўлиш имконини берди.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Робби нафақат турфа хил ролларни ижро этишга қарор қилди. Унинг қаҳрамонлари ҳар хил, лекин ҳар бири қўлидан келганича ўз ўрни учун курашади. Робби кино саноатини ўзгартиришга ёрдам бераётганига ишонади. Унинг янги лойиҳадаги исёнкор Барби роли шафқатсиз инсонлар дунёсида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади.

    У уч кун давомида сабзи таёқчаларини ейди

    Маргот Робби 33 ёшда ва ажойиб кўринишга эга, дейди мухлислар. Унинг сири нимада? Бўйи 168 сантиметр бўлган кино юлдузининг вазни 54 килограммни ташкил қилади, деб таъкидлайди таблоидлар. Актриса парҳез унинг қоматини сақлаб қолишга ёрдам беришини айтган. Бироқ у парҳезга ҳар бир суратга олиш ишларидан олдин амал қилади.  

    “Менда унчалик яхши парҳез йўқ. Мен пиво, картошка, бургерни яхши кўраман, бироқ бикини кийишим керак бўлса, мен уч кун давомида сабзи таёқчаларини истеъмол қиламан. Мен бир экстремалдан иккинчисига ўтаман, модерация қила олмайман. Овқатланмасам ўзимни бахтсиз ҳис қиламан. Мен ҳар куни битта салат ва ярим стакан вино истеъмол қила олмайман. Мен буни қила олмайман”, — дейди актриса.

    Робби шовқинли кечаларни ва яхши ресторанларни ёқтиради. Шунингдек, у тез-тез севимли ширинликларини истеъмол қилади ва спорт залига боради.

    Ёшлигида хоккей билан шуғулланган

    Марго машғулот режимига қатъи риоя қилади. Унинг етакчи фитнес ўқитувчилари билан тузган шахсий дастури куч машқлари, қорин бўшлиғи машқлари ва кўплаб кардио машғулотларини ўз ичига олади. Актриса учун минимал вақт ичида максимал натижага эришиш жуда муҳим.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Робби ёшлигидан хоккейни яхши кўрар эди, шунинг учун у конкида учишни биларди. Бироқ у “Тоня ҳаммага қарши” фильмида суратга тушиш учун ҳақиқатан ҳам маҳоратли бўлиши керак эди. Муз устида бир неча соатлик машғулотлар актрисадаги чидамлиликни оширди. Журналистларнинг сўзларига кўра, Роббига тайёргарлик бўйича машҳур фигурали учувчи Тоня Хардингнинг ўзи маслаҳат берган. Аммо актриса 10 йиллик машаққатли машғулотлардан кейин ҳам фигурали учиш бўйича мақбул даражага эриша олмаганини тан олди.

    Аммо кейинчалик конкилар роликли конкига айланди. Бу бошқа фильмда суратга тушишга қўл келди. Актриса “Ўз жонига қасд қилувчилар” фильмидаги роли учун керакли мушак массасини олиш учун бокс билан шуғулланган.

    Юмшоқ ўйинчоқ билан ухлаш

    Робби бир неча бор таниқли режиссёрлар ва ҳамкасбларини ўзининг кумирлари деб айтган. Бироқ актриса учун ҳақиқий намуна бўла оладиган инсон — тўрт фарзандни ёлғиз ўзи тарбиялаган, ҳиссий ва жисмоний оғир иш билан шуғулланмаган онаси Сари Касслер.

    Ҳозирда гўзал Сари Кесслер қизи билан қизил гиламда кўриниш беради. У гўзал қиёфасини сақлаб қолди ва жуда ёш кўринади, бироқ у ҳозир 65 ёшдан ошган. Қаттиқ меҳнат, сабр-тоқат ва чексиз севги ва қўллаб-қувватлаш: актрисанинг онаси унга мана шундай нарсаларни ҳадя этган. У Маргога қуён Баннини ҳам совға қилган. Юмшоқ ўйинчоқ Робби учун энг қиммат нарсалардан бири ҳисобланади.

    Фото: “Яндекс.ру”

    “Илтимос, 30 ёшда эканлигимни ва ҳар кеча қуён билан ухлашимни психоанализ қилманг”, — дейди у 2011 йилда берган интервьюсида.

    Роббининг турмуш ўртоғи унинг юмшоқ ўйинчоқ билан ухлашини ёқтирмайди. Бироқ Маргонинг қарори қатъи — у шунчаки қуённи яхши кўради ва унга ҳеч кимга тегишига йўл қўймайди. Унинг севимли онаси Голливуд актрисасининг орзусини ҳимоя қиладиган Баннини баъзан тузатади ва ўчиради.

    25.07.2023, 17:59   Изоҳ (0)   11464
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва бошқа Болливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)  

    25.07.2023, 15:56

    Голливуд актёри Жонни Депп Венгриядаги меҳмонхона номерида ҳушсиз ҳолда топилди

    25.07.2023, 12:30

    “Мен борман-ку” фильми билан танилган актёр Зайед Хоннинг кейинги тақдири қандай кечди? (фото)

    24.07.2023, 19:54

    Ноёб истеъдодлар: Қироллик оиласи аъзоларининг сизни ҳайратда қолдирадиган севимли машғулотлари

    24.07.2023, 17:55

    “Бу дунёда ғаразсиз севишга Аллоҳдан бошқаси арзимайди”. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан оиласининг ажрим ёқасига келишига нима сабаб бўлгани ҳақида

    24.07.2023, 12:30

    Анжелина Жоли, Селена Гомес ва бошқа машҳурларнинг уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    24.07.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.