25 июль, сешанба куни Европа Иттифоқи Киевга 1,5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдамнинг навбатдаги траншини юборди, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен.
Бугун биз давлатнинг ишлаши ва инфратузилмани тиклашига ёрдам бериш учун яна 1,5 миллиард евро ажратдик. Келгусида молиявий ёрдам яна ҳам кўп бўлади, — деб ёзди фон дер Ляен ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
2022 йил декабрида ЕИ кенгаши Украинага 2023 йил учун 18 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганди. ЕИга аъзо давлатлар фоиз харажатларининг асосий қисмини қоплайди.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, Украина 2033 йилдан бошлаб 35 йил ичида кредитларни тўлаши керак бўлади.
- Январь ойида Еврокомиссия Украинага 3 миллиард евро берганди — бу ёрдамнинг биринчи транши.
- Март ойидан бошлаб ҳар ой 1,5 миллиард евро миқдорида тўловлар амалга оширилди.
- Молиявий ёрдам бўйича аввалги тўлов 22 июнь куни бўлган.
Изоҳ (0)