TikTok қисқа видеосервисида матнли постлар яратиш функцияси қўшилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида эълон қилинди.
“Матн — бу бизнинг контент яратиш имкониятларига энг сўнгги қўшимчамиз бўлиб, фойдаланувчиларга ҳикоялар, шеърлар, рецептларни бошқалар билан баҳам кўриш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Матн режимида фойдаланувчилар хабар ёзиши, фон рангини ўзгартириши, товушлар, стикерлар, хештеглар қўшиши ва қоралама сақлаши мумкин.
![](/static/tiktok2.jpg)
Бу, ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, матнли хабарларни “динамик ва интерактив” қилади. Пост лимити мингта белгидан иборат.
Бошқа фойдаланувчилар, худди видеоларда бўлгани каби, постларга изоҳ қолдиришлари ва дуэт яратишлари мумкин.
Изоҳ (0)