• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Узлуксиз озиқ-овқат таъминоти ва энергия хавфсизлиги: Эксперт Саудияда ўтказилган саммитнинг икки муҳим омили ҳақида 

    Саудия Арабистонида яқинда ўтказилган GCC-C5 (Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши—Марказий Осиё) саммитида юқори даражали сиёсий етакчилар, дипломатлар ва геосиёсий экспертлар йиғилиб, саммитнинг минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорликка таъсирини муҳокама қилди. Тадбир иштирокчилари орасида бўлган геосиёсат, минтақавий хавфсизлик ва интеграция бўйича етакчи эксперт доктор Фарҳод Толипов “Дарё” мухбири Тони билан тадбир юзасидан ўз фикрларини ўртоқлашди.

    Фото: “Дарё”
    “GCC-C5 саммити у қадар катта геосиёсий аҳамиятга эга бўлмаган, балки кўпроқ минтақавий ҳамкорлик форматидаги йиғилиш. Саммит бугунги кунда иккала минтақа дуч келаётган энг долзарб масалаларга эътибор қаратади”, — деб тушунтирди Толипов.

    Эксперт, шунингдек, саммитнинг икки муҳим омили – узлуксиз озиқ-овқат таъминоти ва энергия хавфсизлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Украинадан дон экспорт қилиш бўйича Қора денгиз келишуви тўхтатилиши фонида ушбу мавзулар саммит бошланишида Саудия шаҳзодаси томонидан тилга олинган.

    “Таъминот занжирининг бундай узилиши оқибатлари Украинадан турлича узоқликдаги мамлакатларда сезилади. Кўплаб давлатлар, жумладан, баъзи араб давлатлари Россия ва Украинадан келаётган дон таъминотига боғлиқ. Шунинг учун Саудия шаҳзодаси бу мавзуга урғу берди”, — деди Толипов.

    Саммитда энергия хавфсизлиги, хусусан, Ўзбекистон каби жиддий энергетика инқирозини бошидан кечираётган Марказий Осиё давлатлари учун ҳам долзарб масала бўлган. Бу мавзулар Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасидаги чуқур алоқаларни ҳамда уларнинг умумий хавотирларини ўзида акс эттиради, дейди мутахассис.

    Жиддада ўтказилган GCC-C5 саммити иштирокчилари
    Фото: Reuters

    Толипов GCC-C5 саммити бошқа шунга ўхшаш C5+1 форматини (унда Марказий Осиёнинг бешта давлати глобал кучлар билан ҳамкорлик қилади) эслатишини таъкидлади. Бу Марказий Осиёнинг Россия ва Хитой каби глобал кучларга географик жиҳатдан яқинлиги ҳамда Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси каби лойиҳаларида иштирок этиши туфайли жаҳон миқёсидаги аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

    Бироқ саммитнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таъсири мураккаб, дейди Толипов. Форс кўрфази минтақаси ва Марказий Осиё ўртасида қўшма саъй-ҳаракатларга умид бор бўлса-да, сиёсий таранглик, иқтисодий беқарорлик ва хавфсизликка таҳдидлар каби кўплаб муаммолар сақланиб қолмоқда.

    “Хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида икки минтақанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига умид катта, бироқ айни пайтда уларнинг ваколатига кирмайдиган омиллар ҳам бор”, — дея огоҳлантирди Толипов.

    У Эрон ва Афғонистон каби давлатларни, шунингдек, Форс кўрфази давлатлари, Ғарб ва бошқа глобал кучлар ўртасидаги мураккаб муносабатларни потенсиал ташвиш уйғотадиган омиллар сифатида кўрсатди.

    Толиповнинг айтишича, GCC C5 саммити ўзгаришлар учун катализатор бўлиб туюлса-да, унинг минтақавий ва глобал хавфсизликка таъсирини ҳали кўриб чиқиш керак. Бу эса Россия, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи каби буюк давлатлар билан ҳамкорликка бориб тақалади. Шунга қарамай, саммит глобал ҳамжамиятнинг ўзаро боғлиқлиги ва мураккаб геосиёсий ўзгаришлар шароитида ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини эслатиб туради.

    25.07.2023, 15:17   Изоҳ (0)   5880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

    18.07.2023, 16:43

    Саудия валиаҳд шаҳзодаси ва БАА президенти орасидаги дўстлик тугади — WSJ

    19.07.2023, 09:42

    Грециядаги сайёҳлик ороллари ёнғин ичида қолди. 30 минг одам эвакуация қилинди (видео)

    25.07.2023, 13:25

    Олимлар кучли зилзилаларни олдиндан аниқлаш усулини топди

    25.07.2023, 13:03

    Украина мудофаа вазири қарши ҳужум қандай кетаётганини маълум қилди

    25.07.2023, 11:40

    Хитой ТИВ вазирлик раҳбари қаерга ғойиб бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди

    25.07.2023, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.