Икки муқаддас масжид ходими — Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 18 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё—Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)