АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, ҳозир ядро қуролидан фойдаланиш хавфи пайдо бўлгани туфайли АҚШ тарихидаги энг хавфли давр юзага келган. У Пентагонда артиллерия ўқ-дорилари етишмаслигини тан олган амалдаги президент Жо Байденни танқид қилди.
Байденнинг айтишича, Украина Қуролли кучларига кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш оддий снарядлар ишлаб чиқариш кўпайтирилгунга қадар вақтинчалик чора ҳисобланади.
Дональд Трампнинг таъкидлашича, унинг президентлиги даврида Қўшма Штатлардаги ҳарбий омборлар “тўла бўлган”.
“Бизда нима қилаётганини тушунмайдиган одам бор. Ўрнидан туриб, бутун дунёга ўқ-дориларимиз йўқлигини айтган одам... Ҳамма нарсани бериб юборсангиз, бу даҳшатли. Бундан ҳам ёмони, бу ҳақда дунёга айтиб беришдир. У Хитойга ва бошқа душман давлатларга, бизда ўқ-дори йўқлигини айтди... Бу гапни айтиш учун қанчалик аҳмоқ бўлиш керак?", — деди Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
7 июль куни АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича қарорини эълон қилди. Оқ уй, бусиз Киевда ҳужум учун етарлича артиллерия бўлмаслигини таъкидлади.
13 июль куни Пентагон Украина ҳарбийлари аллақачон АҚШ ва бошқа мамлакатлардан кассетали ўқ-дорилар олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)