Twitter микроблоглар тармоғи ўз логотипини ўзгартирди — сайтда кўк қуш ўрнига оқ Х ҳарфи тасвирланган белги пайдо бўлди.

Янги логотип Twitter саҳифаси янгиланганда кўринади.
Аввалроқ Twitter’нинг расмий аккаунти аватаридаги суратни қора фондаги кўк қушдан оқ фондаги Х’га ўзгартирган эди, Twitter эгаси Илон Маск эса ўз саҳифасида компания штаб-квартирасининг янги логотип проексияси суратини жойлаштирган.
23 июль куни Маск “х.cоm” домени фойдаланувчиларни автоматик равишда Twitter’га йўналтиришини эълон қилди.
1 июнь куни тадбиркор Twitter номини Х деб ўзгартириш режалари ҳақида гапирганди. Маск келажакда ижтимоий тармоқнинг функсионал имкониятлари кенгайиши, шу сабабли Twitter бренди бунга мос тушмаслигини айтган. Шунингдек, у янгиланадиган платформада эски Twitterъга қараганда узунроқ постлар, видеолар чоп этиш, хабарлар алмашиш ва молиявий хизматлардан фойдаланиш имкони бўлишини маълум қилган.
22 июнь куни компания логотипида қуш ўрнига Х ҳарфли белги пайдо бўлишини маълум қилди.
Изоҳ (0)