Москвада номаълум шахслар Россия Мудофаа вазирлигига тегишли, қиймати 5 миллион рублдан ортиқ бўлган бир километрдан ортиқ кабелни кесиб, ўғирлаб кетди. Бу ҳақда База хабар берди.
Кабель йўқлигини вазирлик ходими “Воeнтелеком” вакили билан биргаликда пойтахт шарқидаги телекоммуникация объектини носозликдан кейин текширишга қарор қилганида пайқаган.
База маълумотларига кўра, ўғирланган кабелнинг бир метри нархи 5000 рублгача етиши мумкин, шу муносабат билан Мудофаа вазирлигининг моддий зарари 5 миллион рублдан ортиққа (тахминан 55 минг доллардан юқори) баҳоланган. Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Изоҳ (0)