Грецияда 23 июль куни ҳаво ҳарорати 46 даражани ташкил қилиб, об-ҳаво рекордини янгилади. Бу ҳақда Kathimerini хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарорат рекорди Пелопоннеснинг чеккасида жойлашган Гитеё шаҳарчасида қайд этилган. У ерда ҳарорат 46,4 даражага кўтарилган. Бу Грецияда 2006 йилдан бери кузатилган энг юқори ҳарорат бўйича рекорддир.
Ўтган ҳафта охирида Грецияда термометр 40 даражадан ошди, иссиқлик туфайли Афина Акрополиси бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун кундузи ёпилди.
Аввалроқ Хитойда ҳаво ҳарорати 52,2 даражага кўтарилиб, июль ойидаги рекордни янгилаганди. Июль ойи учун аввалги рекорд 2017 йилда 50,6 даража иссиқ бўлган. Июнь ойида эса ҳарорат 39,4 даражани ташкил қилган.
Шунингдек, Римда ҳам ҳарорат рекорди янгиланган, шаҳарнинг шарқий чеккасидаги об-ҳаво станцияси Цельсий бўйича 41,7 даражани қайд этганди.
Изоҳ (0)