• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Охирги 8-9 йиллик тарихдаги энг иссиқ ҳарорат юз бериши кутилмоқда

    Июль ойи бошида БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) Тинч океанининг тропик қисмида етти йил ичида биринчи марта “Эл-Нинё” шароити юзага келганини эълон қилганди. Бу ҳодиса глобал ҳароратнинг кескин ошиши ва ҳаддан ортиқ иссиқ об-ҳаво эҳтимолини оширади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, шу кунларда “Эл-Нинё” дунё иқлимига ўз таъсирини кўрсата бошлади.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ исомиддинова

    “Эл-Нинё” — Тинч океани марказий ва шарқий тропикларида сув юзасидаги ҳароратнинг кўтарилиши билан боғлиқ иқлим режими ҳисобланиб, ўртача 2-7 йилда бир марта содир бўлади ва одатда 9 ойдан 12 ойгача давом этади. ЖМТ ҳисоботига кўра, 2016 йил “Эл-Нинё” юз бериши туфайли рекорд даражадаги иссиқ йил бўлган.

    Дунёдаги энг катта феномен “Эл-Нинё” дунё иқлимига ўз таъсирини кўрсата бошлади. Тинч океани марказий ва шарқий минтақаларида сув ҳароратининг меъёрдан 3 даражагача юқори кўтарилиб кетиши аллақачон дунёда кунлик ҳарорат рекордлари янгиланишига олиб келди. Ҳозирда Антарктида учун қиш чилласи ҳукмрон бўлаётган бир пайтда қитъа марказида ғайритабиий юқори ҳарорат кузатилмоқда.

    Аввалига 3—4 июль кунлари сайёрада ўртача суткалик ҳаво ҳарорати орқама-кетин +17 даражадан юқорилаб кетиб, ўтмиш “Эл-Нинё” яъни 2016 йил августдаги +16,92 даража кузатилган энг иссиқ кун рекордини янгилади. Кейинроқ, 6 июль куни сайёрада суткалик ўтача ҳаво ҳарорати +17,23 даражага етди.

    “Эл-Нинё” таъсирида дунё атмосферасида ҳаво оқимларида кескинлик ортмоқда. Ўзбекистонда ҳам баҳор ва ёз ойи бошларидаги сел-сув тошқинлари билан боғлиқ “сокинликдан” сўнг республиканинг тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари фаоллашиб қолди.

    7 июлнинг ўзида Қамчиқ довонида сел ҳодисаси икки киши ўлими билан якунланди. Шу куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тоғ йўлларида ҳам сел оқими ва йўлга тушган харсанг тош йўл қатновини вақтинча тўхтатиб қўйибди, — деб ёзади Эркин Абдулаҳатов.

    Ўтмишда содир бўлган “Эл-Нинё”лар бутун дунё қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётига муаммолар туғдирган. Шунинг учун экспертлар барча мамлакатлар унинг салбий оқибатларини камайтириш учун чоралар ишлаб чиқиши зарурлигини такрорламоқда.

    Ўзбекистонликлар “Эл-Нинё” ҳодисаси таъсири остида 2016 йил Ўзбекистонда қандай мавсумлар кузатилганини яхши эслашса керак. Илиқ қиш, иссиқ баҳор ва жазирама ёз кетидан кузнинг октябри совуқ, ноябрда эса қор ёғиб юборганди. Аммо тоғларда йилнинг совуқ даврида меъёрдан кўп ёғин ёғиши дарёларда сув таъминотининг бир оз яхши бўлишини таъминлаган. Жуда илиқ қиш ортидан баҳор ва ёзда биринчи марта минтақа “қурт-қумурсқалар ҳужумига” гувоҳ бўлганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Агар 2016-анолог йилга ишонилса, келаётган қишимиз ҳам илиқ бўлиши мумкин. Албатта, бу узоқ муддатли прогнозлар. Унинг ўзини оқлаш даражаси жуда паст. Лекин йўқдан кўра бор мақолига амал қилинса, келгуси қадамлар шу аснода ташланса, ёмон бўлмайди, — дея “АзонTV” лойиҳасидаги чиқишида фикр билдирган Эркин Абдулаҳатов.

    Прогнозларга кўра, 2024 йил дунёда охирги 8-9 йиллик ва кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.

    Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июлда термометр устуни +44,6 даража иссиқни қайд этганди. Бу ўша давр учун сўнгги 160 йиллик кузатувлар тарихидаги энг юқори, рекорд даражадаги иссиқ ҳароратдир. Мазкур рекорд даражадаги энг иссиқ ҳарорат айнан ўтмиш “Эл-Нинё” даврида кузатилган.

    10.07.2023, 19:10   Изоҳ (0)   81422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳозирча сайлов жараёнлари бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмади” — ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги президентлик сайлови ҳақида

    10.07.2023, 18:45

    Россияда бахтсиз ҳодисага учраган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди

    10.07.2023, 18:30

    Чуст ҳокими Бекзод Ҳамдамовга тегишлилиги айтилаётган ҳақоратли аудиоёзув тарқалди. Ҳоким матбуот котиби овоз монтаж қилинганини айтмоқда

    10.07.2023, 18:23

    Тошкентда чўкаётган фуқаро қутқариб олинди

    10.07.2023, 17:45

    Шавкат Мирзиёев МДҲ бош котибини қабул қилди

    10.07.2023, 17:31

    Навоийда Қизил китобга киритилган икки жайронни отганлар ушланди

    10.07.2023, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.