Туркия жанубидаги Адана вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш бошқармаси Twitter’даги саҳифасида.
Бошқарма маълумотларига кўра, ер силкинишлари Саимбейли ҳудудида маҳаллий вақт билан 13:37 да қайд этилган.
Зилзила манбаи 7 км чуқурликда жойлашгани хабар қилинмоқда. Аввалроқ, сейсмологлар Туркия курортларида зилзила хавфи йўқлигини маълум қилганди.
Шунингдек, Туркия Экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Озхасекининг келаси ҳафта расмийлар Истанбулни эҳтимолий зилзила учун тайёрлашни бошлашини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)