• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Рақамли детокс ёрдамида виртуал олам “юклайдиган” ташвиш ва хавотирларни қандай камайтириш мумкин?

    Ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, рекламаларнинг кўплиги, аудиторияда турли ҳис-туйғуларни уйғотадиган блогерлар – буларнинг барчаси рақамли асрда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Афсуски, онлайн маконга ҳаддан ташқари шўнғиш баъзан ҳолатимизга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

    Фото: Peopletalk

    Бу номофобия деб аталади, яъни одам ҳеч бўлмаганда қисқа вақт давомида смартфонидан узоқлашганда психологик ва ҳатто, жисмоний ноқулайликни бошдан кечиради. Ташвишланиш ва ўтказиб юбормаслик қўрқуви синдроми FOMO эффекти бўлиб, муҳим нарсани ўтказиб юборишдан қўрқиб, сизни доимий равишда янгиликлар тасмасини айлантиришга мажбур қилади. Ва “микро зерикиш” каби кенг тарқалган ҳодиса ҳар қандай бўш дақиқада зерикиш туйғусини келтириб чиқаради, бундан эса телефондан чалғиш билан “тезда қутулиш керак”. Оқибатда, тобора кўпроқ одамлар хавотир ва уйқу муаммолари билан психолог ва шифокорларга мурожаат қилмоқда.

    Ечим — рақамли детокс ва рақамли гигиена

    Рақамли детокс бошқача қилиб айтганда, смартфон, компьютер, планшет ва бошқа қурилмалардан фойдаланишдан вақтинча онгли равишда воз кечиш, рақамли гигиена — рақамли маконнинг салбий таъсирини онгли равишда камайтириш. Рақамли детокс кеча пайдо бўлган нарса эмас: бу концепция кириб келганига аллақачон ўн йилдан ошди ва яқин вақтгача унинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида кўпчилик ташқи дунё билан фақат онлайн мулоқот қилган вақтда, рақамли детокснинг ўрни бир оз пасаяди. Шу билан бирга рақамли детокс билан шуғулланганлар ташвишларни камайтиришда сезиларли муваффақиятга эришганини, ҳаётда бўш вақтни янада қизиқарли ва фойдалироқ ўтказишганини таъкидлайди.

    Фото: Peopletalk

    Ҳозирда мобил ва Интернет тармоғи бўлмаган жойларга рақамли детоксга ихтисослаштирилган саёҳатлар авж олди. Гаджетлар ўрнига табиатдан завқ олиш, сайёҳлик маршрутларидан фойдаланиш, ёга ва руҳий амалиётлар билан шуғулланиш таклиф этилади. Бу рақамли дунёни қайта янгилаш ва танаффус қилишнинг ажойиб усули, аммо ҳаммамиз ҳам ҳозирги ишларимизни ташлаб, бундай саёҳатга чиқа олмаймиз.

    Рақамли гигиена — бу рақамли маконда одамни ҳимоя қиладиган чоралар. Кучли пароллардан фойдаланиш, қўнғироқ қилувчининг идентификатор ва шахсий маълумотларни нашр этишни рад этиш орқали онлайн фирибгарлардан ҳимоя қилади.

    Бир оз ҳафсала билан кундалик ҳаётимизни тўхтатмасдан, рақамли детокс ва рақамли гигиенани ўзимиз муваффақиятли бажаришимиз мумкин. Бунинг учун бир нечта оддий усулларни билиш кифоя.

    Рақамли маконимизни тозалаш

    Бунинг учун сиз ахборотни истеъмол қилишда онгли ёндашувни танлашингиз керак. Ишни ижтимоий тармоқлардаги кузатиш учун муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуларнинг аниқ рўйхатини қилишдан бошланг. Шундан сўнг сизга қизиқ бўлмаган турли обуналарни бекор қилинг. Ҳақиқатан ҳам муҳим ва фойдали бўлган одамлар ва манбаларни қолдиринг. Буларнинг барчаси рақамли гигиенанинг оддий қоидаларига ишора қилади.

    Рақамли детоксни кундалик ҳаётда қўллаш

    Рақамли детоксни синаб кўриш учун вақт ва ишлар рўйхатини олдиндан режалаштириш муҳим. Мисол учун дам олиш кунларида телефон ва интернетдан танаффус қилиб, пиёда юриш, китоб ўқиш, спорт ва гаджетлардан фойдаланишни талаб қилмайдиган бошқа машғулотларга устунлик беришингиз мумкин. Ётишдан икки соат олдин телефон, ноутбук ва телевизордан фойдаланишдан чекланинг, шунингдек, смартфонда тунги режимни ўрнатишни унутманг. Китоб ўқиётганда оилангиз ёки дўстларингиз билан учрашувлар пайтида телефоннинг овозини ўчириб қўйинг. Яхшиси, уни бошқа хонада ёки сумкада қолдирган маъқул. Шунингдек, смартфон созламаларида экран вақтини мунтазам равишда кузатиб бориш ва уни камайтириш учун ўз ўлчовингизни киритинг.

    Хавфсизлигингизни суғурта қилишни унутманг

    Бу усулларнинг барчаси хавотир ҳисси кучайган одамлар учун унчалик осон эмас. Улар телефоннинг овозини ўчириш орқали етказиб берувчилар, онлайн-дўкон ёки банк ходимларидан кутилаётган қўнғироқларни ўтказиб юборишдан хавотирда бўлади.

    Фото: Google Images

    Бироқ киберфирибгарликлар кўпайиб бораётгани сабабли, барча кирувчи қўнғироқларга жавоб бериш хавфсиз бўлмаслиги мумкин. Номаълум рақамлардан қўнғироқларнинг кўплигидан келиб чиқадиган хавф ва ноқулайликни минималлаштириш учун турли илова ва ижтимоий платформаларда мавжуд бўлган қўнғироқ қилувчининг идентификаторидан фойдаланинг. Бунинг ёрдамида ҳақиқатан ҳам муҳим қўнғироқларни спам ёки шошилинч бўлмаган қўнғироқлардан ажрата оласиз ва ҳар бир кирувчи қўнғироқ учун дам олаётган ёки севимли машғулотларни бажараётган пайтда чалғимайсиз.

    Бундай оддий ҳаракатлардан мунтазам равишда фойдаланилса, хотиржам бўласиз ва зарур энергия даражасини сақлаб қолишингиз, шунингдек, онлайн ва реал ҳаётда имкон қадар ўзингизни ишончли ҳис қилишингиз мумкин.

    21.07.2023, 13:40   Изоҳ (0)   4074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Технобўйин”, хаёлий қўнғироқлар: гаджетларнинг соғлиққа 6 та зарарли таъсири

    11.05.2023, 21:29

    Рақамли детокс: гаджетлар таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат

    29.05.2023, 13:40

    Фақат гаджетлар эмас: кўзни яна нималар чарчатади ва зўриқишни камайтирувчи самарали усуллар қайси?

    03.07.2023, 15:30

    Кондиционер ҳақидаги чўпчаклар — улар нечоғлик ҳақиқатга яқин?

    21.07.2023, 10:40

    Уйқуга ётишдан олдин истеъмол қилиш тавсия этиладиган 3 та маҳсулот

    19.07.2023, 22:05

    Жазирама иссиқда кондиционерсиз уйда тез ухлаб қолишга ёрдам берадиган тавсиялар

    18.07.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.