• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фақат гаджетлар эмас: кўзни яна нималар чарчатади ва зўриқишни камайтирувчи самарали усуллар қайси?

    Бугунги кунда визуал юкимиз сезиларли даражада ортди — биз доимо гаджетлар ва компьютерлар қаршисидамиз. Кўзлар доимо чарчаган ҳолатда бўлса, нима қилиш керак?

    Фото: Lisa

    Визуал юкни назорат қилиш ва компьютер, гаджетлар билан ишлашда кўзлар учун тўғри дам олишни таъминлаш улар саломатлигининг калитидир. Зўриқишни дам олиш билан оқилона алмаштириш қобилияти нафақат кучланиш ва чарчоқни камайтиришга ёрдам беради, балки узоқ вақт давомида кўриш қобилиятини ҳам сақлаб қолади.

    Кўзларингиз дам олишга муҳтож: аломатлар

    Одатда, қуйидаги аломатлар визуал аппаратларнинг ҳаддан ташқари ишлаганини кўрсатади:

    • кўзнинг қаттиқ чарчаши;
    • қизариши;
    • хира тасвирнинг пайдо бўлиши;
    • кўз ёшланиши;
    • ёрқин нурга сезувчанлик;
    • кўз қадалиши (бегона жисм борлиги ҳисси).
    Яна бир аломат кўриш қобилиятининг вақтинча пасайиши бўлиб, бу айниқса, компьютер ёки гаджетда узлуксиз ишлашдан кейин сезилади.

    Зўриқиш ва чарчоққа нима сабаб бўлади?

    • компьютер, гаджетларда узлуксиз вақт ўтказиш ва узоқ муддатли ишлаш;
    • гаджетдан фойдаланганда, телевизор томоша қилаётганда масофанинг йўқлиги;
    • етарли ёритилмаган хонада компьютерда ишлаш, қоронғи хонада смартфондан фойдаланиш;
    • ҳаракатланаётган транспорт воситасида ёки юриш пайтида телефонда китоб ўқиш, ўйин ўйнаш;
    • нотўғри танланган кўзойнак тақиш;
    • рефрактив аномалиялар (миёпия, астигматизм, пресбиёпия);
    • иситиш мавсумида қуруқ ҳаво ёки ишлаётган кондиционерли хонадаги ноқулайлик.

    Визуал юкламага олиб келувчи сабаблар

    Фото: Lisa

    Кўриш органининг зўриқиши ва чарчашининг асосий сабаби ортиқча юкламадир. Кўпинча бу компьютерда узоқ вақт ишлаш ёки ҳажман катта ҳужжатлар билан ишлаш зарурати билан боғлиқ. Муаммо, одатда, ўқиш жараёнида улкан ҳажмдаги адабиётларни қайта ишлаш (ўқиш ва ёзиш) керак бўлган талабаларда, шунингдек, иш куни доимий равишда компьютерда бўлиш билан боғлиқ бўлган офис ходимларида пайдо бўлади.

    Айниқса, яқин масофа ва паст ёруғликда гаджетдан мунтазам фойдаланиш кўз зўриқишига олиб келадиган сабаблар орасида етакчи ўринни эгаллайди.

    Кўз зўриқиши ва чарчоғидан халос бўлиш усуллари

    Агар сиз доимо кўз чарчоқларидан азият чексангиз, нима қилиш керак? Дам олишнинг оддий усулларидан фойдаланиб кўринг:

    • Кўриш органларига мунтазам равишда таъминланиши керак бўлган мажбурий дам олиш ёрдамида муаммони минималлаштириш мумкин. Яъни, яқин масофадаги ҳар 40 дақиқалик ишдан сўнг, узоқ масофага 15-20 дақиқа қараган ҳолда дам олиш керак.
    • Жуда чарчаганини ҳис қилсангиз, кўзни 5 дақиқага юминг. Тўлиқ қоронғиликни таъминлаш учун уларни қўлларингиз билан ёпинг.
    • Кўзни тез-тез юмиб-очиш қон айланишини яхшилашга ёрдам беради ва зўриқишни енгиллаштиради.
    • Диққатни узоқдаги нарсаларга қаратиш ҳам кўзнинг дам олишига ёрдам беради. Иккита объектни танлаш керак: бири яқин, иккинчиси узоқ ва навбат билан бир объектдан иккинчисига қараш лозим.
    • Уқалаш ҳам фойдали. Кўзларни бир оз юминг ва бармоқларни юқори кўз қовоқларига секин босиб туринг. Бу кўз ичи суюқлигининг айланишини, қон таъминотини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, чарчоқни яхши кетказади.
    • Иш куни давомида томизилиши керак бўлган намловчи томчилар ҳам чарчоқнинг олдини олишга ёрдам беради. Компьютерда ишлаш жараёнида биз камроқ рефлексли милтиллаймиз ва кўз шиллиқ қавати қурийди, бунинг оқибатида қуруқ кўз синдроми юзага келади.
    Фото: Lisa

    Шуни таъкидлаш керакки, юқоридаги тавсияларни амалга ошириш келажакда юкламани осонроқ қабул қилиш, кўриш бузилишининг олдини олишга ёрдам беради.

    Энг муҳими, кўз соғлиғини сақлаш учун дам олиш режимига риоя қилишингиз керак ва вақтни гаджетда ўтказиш ёки телевизор томоша қилиш ўрнига, кўриш органи экранга қаратилмайдиган юриш ёки бошқа дам олиш турларини танланг.

    Гаджетлардан чарчаган кўзни қандай дам олдириш керак?

    Бугунги кунда кўпчилигимиз смартфонлар, планшетлар, компьютерлар каби гаджетлар экранлари қаршисида кўп вақт ўтказамиз. Бу зўриқиш ва безовталикка олиб келади. Бироқ гаджетлардан фойдаланганда кўз зўриқишни енгиллаштирадиган бир неча усуллар мавжуд.

    Фото: Lisa
    • Вақти-вақти билан танаффус қилинг. Кўзларингиз экрандан дам олиши учун ҳар 20-30 дақиқада қисқа танаффуслар қилиш тавсия этилади. Шу нуқтада визуал юкни диверсификация қилиш учун деразадан ташқарига, узоқ объектларга қаранг.
    • Хона тўғри ёритилган бўлсин. Хонадаги ёруғлик етарли даражада бўлиши керак, лекин ниҳоятда ёруғ бўлмасин. Агар экран жуда ёрқин бўлса, ёрқинликни пасайтиришга ёки зангори нурни филтрлайдиган махсус экран созламаларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг.
    • Зангори ёруғлик филтрларидан фойдаланишни бошланг. Кўпгина гаджетлар ва операцион тизимлар чарчоқни камайтиришга ёрдам берадиган зангори чироқни филтрлаш функциясини таклиф қилади. Бу хусусият дисплей созламаларида ёқилиши мумкин.
    • Доимий равишда массаж қилинг. Бу қон айланишини яхшилаш ва зўриқишни бартараф этишга ёрдам беради. Кўз атрофини доира шаклида енгил ҳаракатлар билан уқаланг.
    • Экран тўғри ҳолатда турганига эътибор қаратинг. Ҳаддан ташқари зўриқишдан ҳимояланиш учун у кўз даражасида жойлашган бўлиши керак.
    • Ниҳоят, мунтазам дам олишни унутманг. Яхши уйқу, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик чарчоқни камайтиради.

    Чарчаган ва зўриққан кўз учун витаминлар

    Тангликни бартараф этишга ва чарчоқнинг олдини олишга ёрдам берадиган бир қанча витаминлар ва озуқа моддалари мавжуд.

    • А витамини — кўриш функциясини сақлашга ёрдам беради. Уни балиқ ёғи, сабзи, қовоқ, картошка, исмалоқ каби озиқ-овқатлардан олиш мумкин.
    • C витамини антиоксидант бўлиб, кўзларни турли шикастланишдан ҳимоя қилади. Цитрус мевалари, киви, тарвуз, қулупнай, манго таркибида мавжуд.
    • E витамини ҳам антиоксидант бўлиб, кўзни ҳимоя қилади. Уни ёнғоқ, уруғлар, авокадо, исмалоқ ва бошқа яшил сабзавотлардан қидиринг.
    • Цинк муҳим рол ўйнайдиган минералдир. Бу чарчоқни камайтиришга, қоронғида кўришни яхшилашга ёрдам беради. Уни мол гўшти, товуқ, ёнғоқлардан олиш мумкин.
    • Омега-3 ёғ кислоталари — қуруқ шиллиқ пардалар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Улар балиқ ёғи, зиғир ёғи, авокадо таркибида мавжуд.
    • Лютеин, зеаксантин — ёруғлик шикастланишидан ҳимоя қилувчи пигментлар. Улар исмалоқ, маккажўхори, яшил нўхат ва тухум каби озиқ-овқатларда мавжуд.

    Озиқ моддалар чарчоқ ёки зўриқиш учун панацея эмаслигини тушуниш керак. Улар кўз саломатлигини яхшилашга ёрдам беради, лекин мунтазам дам олиш, экраннинг тўғри жойлашуви ёки иш танаффуслари ўрнини боса олмайди. Агар чарчоқ давом этса, маслаҳат ва ташхис учун офталмологга мурожаат қилишингиз зарур.

    03.07.2023, 15:30   Изоҳ (0)   7556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фастфудлар ва смартфон: кўзлар кўрмай қолишига сабаб бўладиган 5 та зарарли одат

    19.05.2023, 18:41

    Нима учун тўсатдан ўриндан турганда одамнинг кўз олди қоронғилашиб, боши айланади?

    27.06.2023, 18:50

    Кўз нима учун қичишади ва ёшланади: сабаблар ва даволаш чоралари

    29.06.2023, 21:30

    Терапевт огоҳлантиради: нима учун тери ҳолати ўзгарса, шошилинч равишда қон таҳлилларини ўтказиш керак?

    03.07.2023, 12:30

    Қондаги темир миқдорини таблеткаларга қараганда икки баробар тезроқ оширадиган ичимлик қайси? 

    03.07.2023, 10:40

    Бефарқ бўлманг! Кескин бош айланиши, кўнгил айнишининг сабаблари ва даво чоралари

    03.07.2023, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Светни ўчириб-ёқавериб, техникаларимизни ишдан чиқаряпсиз” — актёр Меҳриддин Раҳматов энергетика тизими масъулларига мурожаат қилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 23:46

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.