АҚШ қандай ҳолатда НАТО таркибидан чиқиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинди.
Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Америка Қўшма Штатлари НАТОдан чиқиб кетиши мумкин, деди Пентагоннинг собиқ раҳбари Марк Эспер TVБС телеканалига берган интервьюсида.
“Трамп охир-оқибат НАТОдан чиқиб кетиши, Америка қўшинларини Корея ёки Япониядан олиб чиқиши ва Тайван билан муносабатларни сусайтириши мумкинлигидан қўрқаман”, — деди у.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, у Трампнинг номзодини президентлик учун муносиб деб ҳисобламайди.
Дональд Трамп аввалроқ альянс фаолиятидан норозилигини билдириб, агар европалик ҳамкорлар ўз хавфсизлиги учун каттароқ молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олмаса, АҚШ ташкилотдан чиқиб кетиши билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ (0)