Нидерландия яқин орада таъмирланган М113 зирҳли транспортёрларини Украинага юборади, деди мудофаа вазири Кайса Оллонгрен Twitterъда.
“Тез орада биз таъмирланган М113 зирҳли техникаларини Украинага жўнатамиз”, — деб ёзди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ушбу бронетранспортёрлар Украинага аскарларни ташишда ёрдам беради. Оллонгрен Нидерландия Бельгия ва Люксембург билан ушбу бронетранспортёрларни етказиб бериш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Украинада уруш бошланганидан бери Нидерландия Украинага 45 та Т-72 танклари, Дания ва Германия билан биргаликда 100 га яқин Леопард 1 танклари, 196 ЙPR пиёда жанговар машиналари, саккизта ПзҲ2000 артиллерия мосламалари, иккита Патриот зенит-ракета комплексларини етказиб берди. Шунингдек, ракеталар, миномётлар, милтиқлар, пулемётлар ва ҳар хил турдаги ўқ-дорилар ҳам берилган.
2024 йилда Нидерландия Дания билан биргаликда Украинага Германиянинг 14 та Леопард 2 танкини топширишни режалаштирмоқда. Июль ойигача Нидерландиядан Украинага етказилган ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 1,9 миллиард еврони ташкил қилди.
Изоҳ (0)