• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТО давлатлари саммитдан кейин Украинага қандай қуроллар юборади?

    Вилнюсда НАТОнинг икки кунлик саммити давом этмоқда, унда альянс иттифоқчилари Украинага ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Қурол юборадиган давлатлар орасида Буюк Британия, Германия, Дания, Австралия, Франция бор. 

    Фото: The Washington Post

    Қуйида НАТОга аъзо мамлакатларнинг янги ёрдам пакетлари ҳақида муҳим маълумотлар тақдим этилади.

    Германиядан “Вилнюс” тўплами

    11 июль куни НАТО саммитининг биринчи кунида Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат Украинага қарийб 700 миллион евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаганини айтди. У “Вильнюс” номини олган. 

    Берлин Киевга Патриот ҳаво мудофаа тизимининг иккита учирувчи қурилмасини, 40 та Marder пиёда жанговар техникасини, 25 та Leopard 1А5 танкини топшириш ниятида.

    Фото: Патриот / Техкульт

    Шунингдек, Украинага бешта таъмирлаш-тиклаш зирҳли техникаси, 20 минг дона артиллерия ўқ-дорилари ва 5000 дона 155 миллиметр калибрли тутун снарядлари, миналардан тозалаш ускуналари юборилади.

    Фото: LUNА/ Wikipedia

    Бундан ташқари, Германия янги ёрдам пакетига немис LUNА қисқа масофали разведка ускуналари ва дронларга қарши ускуналар тўпламини киритган.

    Буюк Британиядан Challenger 2

    Британия бош вазири Риши Сунак 12 июль куни Украинага янги 65 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ажратилган маблағ Британияда ускуналарни таъмирлаш ва ҳарбий реабилитация марказини яратишга йўналтирилади. Уни молиялаштириш НАТОнинг Украинага кенг қамровли ёрдам пакети ҳисобидан амалга оширилади.

    Фото: Challenger 2 /Wikipedia

    Бундан ташқари, Британия Украинага 70 дан ортиқ жанговар ва логистика воситалари, шунингдек, Challenger 2 танклари учун минглаб снарядлар беришга тайёр.

    Норвегия ва Даниядан NASAMS

    Норвегия ҳукумати Украинага NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш пакетини тақдим этади. Норвегия Мудофаа вазирлиги Киевга иккита қўшимча ёнғинни назорат қилиш маркази, иккита NASAMS ракетаси ва эҳтиёт қисмларни беришини маълум қилди.

    Фото: NASAMS / Wikipedia

    Дания, шунингдек, Украинага иккита NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 1000 та Black Hornet дрони юборади.

    Австралиядан зирҳли машиналар

    Австралия бош вазири Энтони Альбаниз мамлакат Украинага 20 та Бушмастер Protected Mobility Vehicles тақдим этишини тасдиқлади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Twitter’да маълум қилди.

    “Янги ҳарбий ёрдам пакети Бушмастерларнинг умумий сонини 120 тага етказади”, — дейди Бразилия бош вазири.

    Зеленский бунга жавобан Украинага берилаётган янги мудофаа пакети учун миннатдорлик билдирди.

    Фото: Bushmaster Protected Mobility Vehicles
    “Раҳмат! Кучли янги мудофаа пакети, жумладан, 30 таBushmaster. Ҳар доимгидек, бизда тўлиқ сиёсий тушуниш бор. Муваффақиятли учрашув”, — деб ёзди Украина президенти Twitter’даги саҳифасида.

    Франциядан қанотли ракеталар

    Франция Украинага SCALP қанотли ракеталарини топширади, ОАВнинг Париждаги дипломатик манбага таяниб хабар беришича, уларнинг бир қисми аллақачон Украинага етказилган.

    Ўз навбатида, Киев “Россиянинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳудудига” ҳужум қилиш учун ракеталардан фойдаланмасликка ваъда бермоқда.

    Фото: SCALP / Getty Images

    Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни Вилнюсда бўлиб ўтаётган НАТО саммитининг биринчи кунида Франция президенти Эмануэл Макрон Украинага қурол-яроғ ва техника етказиб бериш ҳажмини ошириш ниятида эканини маълум қилди. У қандай турдаги ва қанча қуроллар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

    Япониядан дронлар аниқлаш тизими

    Токио Украинага НАТО маблағлари ҳисобидан ажратилган 30 миллион доллар миқдорида дронларни аниқлаш тизимларини етказиб бермоқчи. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида НАТОнинг Вильнюсдаги саммитидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди. 

    “Асосий қадриятлар ва стратегик манфаатларга эга бўлган ҳамкорлар ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаши керак”, — деди у.
    12.07.2023, 23:08   Изоҳ (0)   11446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамоқ ёки китоблар. Украинада маҳбуслар Марк Твен ва Наполеон Хилл томонидан “даволанади” 

    12.07.2023, 22:02

    “Қоғозларга ишонмаймиз”: Резников Украина учун “Исроил сценарийси” таклиф қилинишини айтди

    12.07.2023, 21:24

    “Вагнер” ҳарбий техникалари кимнинг қўлида? Россия Мудофаа вазирлиги жавоб берди

    12.07.2023, 21:09

    Исландияда вулқон отилиши ҳудудида лава билан тўлган деярли бир километрлик ёриқ пайдо бўлди

    12.07.2023, 20:44

    Сербия президенти Ғарб давлатлари Украинага “катта совға” тайёрлаётганини маълум қилди

    12.07.2023, 19:46

    Покистонда террорчи жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилди 

    12.07.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.