Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса мамлакат расмийлари Россия президенти Владимир Путинни BRICS саммитида бўлган вақтида ҳибсга олмоқчи эмаслигини айтди. Бу ҳақда Insider Paper хабар берди.
Путин келаси ой Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган BRICS саммитига таклиф қилинган, бироқ унга қарши Халқаро жиноий суди (ХЖС) томонидан ҳибсга олиш ордери берилган. ХЖС аъзоси сифатида ЖАР Россия раҳбарини ҳибсга олиб, уни Халқаро жиноий судга топшириши керак. ЖАР раҳбари Путиннинг ҳибсга олиниши Россияга уруш эълон қилишни билдиришини айтди.
Рамафоса “Россия билан урушга киришиш ЖАР Конституциясига тўғри келмаслиги” ва бу унинг мамлакатни ҳимоя қилиш бурчига зид эканини таъкидлади.
“Россия билан урушга киришиш бизнинг конституциямизга тўғри келмайди. Мен Республиканинг миллий суверенитети, тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, республика аҳолисининг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш, илгари суриш ва амалга ошириш бўйича конституциявий мажбуриятларга эгаман”, — деди у.
Изоҳ (0)