Ўзбекистонда 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
![](/static/2023/05/Fozilbek/photo_2022-01-26_11-19-14.jpg)
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарни давлатлар кесимида ҳисоблаганда, уларнинг асосий қисмини Россия ташкилотлари ташкил этган. Бундан ташқари, 2 мингга яқин Туркия ва Хитой корхоналари мавжуд.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони давлатлар кесимида:
- Россия – 2 869 та;
- Хитой – 1 860 та;
- Туркия – 1 741 та;
- Қозоғистон – 950 та;
- Жанубий Корея – 695 та;
- АҚШ – 300 та;
- Қирғизистон – 245 та;
- Тожикистон – 244 та;
- Озарбайжон – 204 та;
- Германия – 196 та;
- Туркманистон – 138 та.
Ўзбекистонда 2023 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 801 тани ташкил этган. Ундан бир ой олдинги кўрсаткич эса 15 497 тага тенг эди.
Изоҳ (0)