Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтаётган бокс бўйича “Чемпионлар оқшоми” мусобақасидан ўрин олган жанглар 15 июль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-71 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулан Бекбауовга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон Чемпионати финалида ҳам иккала боксчи тўқнаш келган ва унда ҳам Мўйдинхўжаевнинг қўли баланд келиб, чемпионга айланганди.
Шу тариқа, “Чемпионлар оқшомида” иштирок этган учала ўзбекистонлик боксчи ҳам ғалабани тантана қилди. Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ва Мужибилло Турсунов ҳам ўз жангларини ғолиб сифатида якунлаганди.
Изоҳ (0)