Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилнинг 1 майидан 2023 йилнинг 1 майига қадар португалияликнинг даромади (маош, мукофот пуллари, бонуслар, ҳомийлардан келган пуллар ва тижорий лойиҳалардаги иштирокдан олинган даромадлар) 136 миллион долларни ташкил этган.
Шу тариқа “Ан-Насср” ҳужумчиси 2023 йилнинг энг кўп даромад кўрган спортчиси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.
2022 йилги рекорд Лионель Мессига тегишли. Аргентиналик футболчининг даромади 130 миллион долларни ташкил этганди.
Изоҳ (0)