Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтаётган бокс бўйича “Чемпионлар оқшоми” мусобақасидан ўрин олган жанглар 15 июль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов испаниялик Мартин Молина Салвадорга қарши рингга кўтарилди. 5 раунд давом этган жангда Ҳасанбой очколар эвазига ғалаба қозонди. Маълумотларга кўра, Дўстматов ушбу жангдан ўн минг доллар ишлаб топган.
Шунингдек, бугунги мусобақада Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)