“Вест Ҳэм” футболчиси Деклан Райс фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради.
“Канонирлар” 24 ёшли футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.
“Арсенал” футболчи учун 100 миллион фунт ва яна бонус сифатида 5 миллион тўлаб беради. Ушбу трансфер “канонирлар” тарихидаги энг қиммати ҳисобланади. Шу кунга қадар “Арсенал”нинг 2019 йилда “Лилль”дан 72 миллион фунтга харид қилган ярим ҳимоячиси Николя Пепе энг қиммат трансфер эди.
Райс ўтган мавсум АПЛда 37 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)