Американинг Чикаго шаҳри чеккасидаги Кемптон-Хиллз қишлоғини торнадо босди.
Шамол тезлиги соатига 48 километрга етган. Воқеа гувоҳлари томонидан олинган кадрларда ўт, шох ва дарахтларнинг барглари улкан ўрамага қандай тушгани кўрсатилган. Бўрон бошқа аҳоли пунктларига ҳам таъсир кўрсатди. Қўшни Элжин шаҳрида шамол бир неча уйнинг томларига зарар етказди, деб хабар бермоқда CBC News.
Аввалроқ Кубаннинг Туапсе туманида сув тошқини оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, яна тўрт киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Шунингдек, сув босиши туфайли ўнлаб одамлар яшайдиган бир қишлоқ ташқи дунёдан узилиб қолди.
Изоҳ (0)