Канаданинг Дидсбери шаҳрига кучли торнадо ёпирилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Ҳодиса оқибатида одамлар жароҳатланган, бир қанча уйлар зарар кўрган. Канада атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги бўрон ҳақида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилган.
“Бу ҳаёт учун потенциал хавфли вазият. Торнадо ҳақида огоҳлантиришлар яқинлашиб келаётган ёки давом этаётган момақалдироқлар торнадога олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда берилади”, — дейди метеорологлар.
Торнадолар Канада учун ноодатий эмас
Канада ҳукуматининг жамоат хавфсизлиги бўлими маълумотларига кўра, мамлакатда АҚШдан ташқари бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ торнадо кузатилмоқда. Уларнинг аксарияти ёзда Онтарио ва жанубий чўлларда содир бўлади.
“Сўнгги беш йил ичида бундай об-ҳаво фаоллигини кузата бошладик”, — дейди маҳаллий аҳолидан бири.
Изоҳ (0)