Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япония ва Жанубий Корея ўз ҳудудларида Америка ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлигини айтди.
Бу ҳақда ТИВ раҳбари Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциациясидаги (ASEAN) учрашув якунлари бўйича берган интервьюсида маълум қилди.
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, НАТО ўз ҳарбий инфратузилмасининг бир қисмини Ҳинд-Тинч океани минтақасига, асосан, Вилнюсдаги НАТО саммитида қатнашган давлатларга – Австралия, Янги Зеландия, Япония ва Жанубий Кореяга кўчириш мақсадида.
“Биз бу ҳақда ASEAN’даги ҳамкасбларимиз ва Хитой вакили Ван И билан гаплашдик, у билан бугун узоқ давом этган учрашув ўтказдик”, — деди Лавров.
Июнь ойида АҚШнинг қанотли ракеталарга эга атом сувости кемаси олти йил ичида биринчи марта Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри портига кирди. 26 апрель куни икки давлат президентлари Жо Байден ва Юн Сок Ёл “ядровий тийиб туриш сиёсатини кенгайтириш”, АҚШнинг “ядро соябони”ни Жанубий Кореягача кенгайтиришни назарда тутувчи Вашингтон декларациясини имзолади.
Изоҳ (0)