• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Герпес, анемия, сувсизланиш: хотира ёмонлашишининг 8 та сабаби

    Агар ўзимизда илгари кузатилмаган унутувчанликни сезсак, қариндошлар ва дўстларимизнинг исмларини чалкаштириб қўйсак, дарҳол керакли сўзни топа олмасак бу ҳолат ҳақида нима деб ўйлаймиз? Бу стресс, чарчоқми ёки эрта Алцгеймер? Хотира бузилиши, ҳатто, вақтинчалик бўлса ҳам, жиддий аломатдир, аммо бу ҳар доим ҳам деменциянинг бошланишини кўрсатмайди. Шунга қарамай шифокорга бориш ва текширувлар асосида сабабларни аниқлаш керак.

    Фото: “Новий очаг”

    Анемия

    Қонда гемоглобин даражаси қанчалик паст бўлса, мияга шунча кам кислород етиб боради ва шунга мос равишда унинг вазифаларини енгиш қийинроқ бўлади. Агар узоқ вақтдан бери анемия ташхиси қўйилган бўлса, гемоглобин даражасини кузатиб боринг ва агар у тушиб кетса, чора кўринг (хотиранинг ёмонлашиши, шунингдек, когнитив қобилиятнинг пасайиши огоҳлантириш белгисидир). Агар илгари камқонликдан азият чекмаган бўлсангиз, умумий қон тестини ўтказинг ва гемоглобин даражасига эътибор беринг: агар у 120 г/л дан паст бўлса, шифокор билан учрашувга боришингиз керак.

    Яллиғланиш жараёни

    Ҳар қандай яллиғланиш муқаррар равишда интоксикация — заҳарланишни келтириб чиқаради. Яллиғланиш қанчалик кучли бўлса, мияга салбий юк қанчалик кўп юкланса, унга вазифаларни бажариш шунчалик қийин бўлади. Грипп ёки кучли ЎРВИ билан касалланган ҳар бир киши бу туйғуни эслайди, бунда одам зўрға ҳаракатланаётгандай туюлади ва илгари деярли ўз-ўзидан ҳал қилинадиган ҳар қандай вазифалар энди ғайритабиий ҳаракатларни талаб қилади. Умумий қон тестини ўтказинг, лейкоцитлар ва ESР кўрсаткичларига эътибор беринг (эритроцитларнинг чўкинди даражаси): агар улар юқори бўлса, эҳтимол организмда яллиғланиш жараёни содир бўлган ва кечиктирмай шифокорга учраш керак.

    Қалқонсимон без касалликлари

    Фото: Google Image

    Қалқонсимон безнинг энг кенг тарқалган иккита касаллиги, гипотериоз ва гипертериоз — ҳар иккаласи ҳам хотирамиз учун ёмон. Гипотериозда қалқонсимон без организмга керак бўлганидан камроқ ўзига хос гормонлар ишлаб чиқарса, метаболизм секинлашади ва ўзимиз депрессияга ўхшаш ҳолатни бошдан кечирамиз, бу бошқа нарсалар қатори хотиранинг заифлашиши билан бирга намоён бўлади. Агар гормонлар кўп миқдорда ишлаб чиқарилса, асаб тизимимиз доимо ҳаддан ташқари зўриқиш ҳолатида бўлади, асаб ҳужайралари камаяди, хотира ва когнитив қобилиятлар пасаяди. Эндокринолог билан учрашувга ёзилинг, қалқонсимон без ҳолатини текширинг ва тегишли гормонлар учун тестлардан ўтинг — ҳар қандай ҳолатда, бу йилига бир марта, айниқса, ёд ва қуёш нури етишмовчилиги мавжуд бўлган ҳудудларда амалга оширилиши керак.

    Гипертония ва гипотония

    Юқори (130/90 мм Hg ва ундан юқори) ва паст (110/70 мм Hg дан кам) қон босими хотирага, диққатни жамлаш ва маълумотни қайта ишлаш қобилиятига ёмон таъсир қилади. Босимнинг ошиши билан томирлар торайиб боради ва мияни етарли даражада қон билан таъминлай олмайди. Паст босим билан артериялар ва томирлардаги қон босими мияга етарли миқдорда кислород етказиб бериш учун жуда заифлик қилади. Қон босимингизни назорат қилинг, айниқса, 40 ёшдан ошган бўлсангиз — бу саломатлигингизнинг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир.

    Қандли диабет

    Фото: Google Image

    Нерв ҳужайралари учун асосий энергия манбаи глюкоза ҳисобланади. Қандли диабет билан қонда унинг жуда кўп миқдори мавжуд, аммо инсулинга чидамлилиги ошиши туфайли “ёқилғи” ҳужайрага кира олмайди ва миямиз “очлик диетасида” яшашга мажбур бўлади. Агар ўзингизда ғайриоддий хотира бузилишини ҳис қилсангиз, шунингдек, ҳолсизлик, доимий ташналик ва тез-тез ҳожатхонага бориш зарурати бўлса, кечиктирманг, қондаги глюкоза даражасини текширинг. Қандли диабет жуда жиддий касалликдир (Алцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини жиддий равишда оширадиган касалликлардан бири ҳамдир).

    Сувсизланиш

    Оғирлигимизнинг 10 фоизигача миқдори суюқлик алмашинуви деб аталадиган ҳажмга тўғри келади. Агар биз ҳар куни уйқу, жисмоний фаолият ёки оддийгина метаболик жараёнларда йўқотиладиган сув ўрнини тўлдирмасак, организм том маънода ташналикдан бўғилиб қолади. Миямиз бу ҳолатда нормал ишлай оладими? Савол риторикдир. Ҳозироқ бир стакан сув ичинг, илтимос.

    Токсоплазмоз

    Фото: Google Image

    Бу уй ҳайвонлари билан мулоқот қилишда, айниқса, мушукнинг ахлат қутисини тозалашда гигиена қоидаларига риоя этилмаса, кузатилиши мумкин бўлган хавфли касаллик. Токсоплазма чиқарадиган нейротоксин асаб ҳужайраларига салбий таъсир қилади, бизнинг когнитив қобилиятимизни, жумладан, хотирани пасайтиради. Шунинг учун тегишли таҳлилларни топшириш эҳтимолдан ҳоли бўлмайди.

    Герпес

    Бу вирус фаол бўлмаган босқичда бўлса ҳам хавфли. Вирус нейронларнинг ДНКсида “ухлаб ётади” ва маълум шароитларда уларнинг фаолиятига таъсир қилиши мумкин — албатта, салбий. Борди-ю, сизда герпеснинг кучайиши кузатилган бўлса, унда тўсатдан хотира йўқолиши инфекциянинг қайта фаоллашганлигини текшириш учун имкониятдир. Айниқса, яқинда стрессни бошдан кечирган бўлсангиз.

    08.07.2023, 21:40   Изоҳ (0)   11067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деменция: соғлом ақл ва мустаҳкам хотирани сақлаш учун нимани ейиш мумкин-у, нималар мумкин эмас?

    27.02.2023, 20:42

    Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?

    25.03.2023, 17:30

    Фақат кроссворд эмас: деменция билан курашда яна қайси машғулотлар ёрдам беради?

    12.05.2023, 19:55

    Нима учун ҳаддан ташқари озғинлик хавфли ва керакли вазнга қандай эришиш мумкин?

    08.07.2023, 17:30

    Ёзда вазн йўқотишнинг олтин қоидалари: иссиқда озишга ёрдам берадиган осон лайфхаклар

    08.07.2023, 13:40

    Иссиқ уришидан одамнинг кўз олди қоронғилашиб, кўнгил айниши кузатилса, нима қилиш керак?

    08.07.2023, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.