• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иссиқ уришидан одамнинг кўз олди қоронғилашиб, кўнгил айниши кузатилса, нима қилиш керак?

    Агар сизда хавфли аломатлар пайдо бўлса, вақтни зоэ кетказмаслик керак.

    Иссиқ уришини кўрсатадиган аломатлар

    Иссиқ уриши — ҳаддан ташқари қизиб кетиш бўлиб, у тана ўзини совитолмаса, яъни мўтадил ҳароратга қайта олмаганда келиб чиқади. Бунда 36,1 дан 37,2 °C гача даража ҳисобга олинади. Ортиқча қизиб кетишнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин: жазирама, оғир жисмоний ҳаракат, организмда намлик етишмаслиги. Умуман олганда буларнинг бари аҳамиятсиз. Муҳими, қуёш уриши унинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар бир хилда хавфлидир.

    Фото: Lifehacker

    Қуёш уриши — иссиқлик уришининг алоҳида ҳолати. Бу тўғридан тўғри қуёш нури таъсирида бошнинг қизиб кетиши ҳисобланади.

    Яхшики, иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлиги ҳақида огоҳлантиради.

    Термик силла қуриши ҳар хил ҳолатларга доир қуйидаги аломатлар орқали аниқланади:

    • оқарган, совуқ, хира тери;
    • бош айланиши;
    • ҳолсизлик ва чалкашлик;
    • кўз олди қоронғилашиш ҳисси;
    • кучли терлаш;
    • бош оғриғи;
    • кўнгил айниши, енгил қайт қилиш;
    • юрак уриши тезлашиши;
    • мушак спазмлари ва ич кетиши;
    • пешоб рангининг ўзгариб, тўқлашиши.

    Иссиқ уришининг аломатлари

    Фото: Google Image

    Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон бошдан кечираётган бўлсангиз, ҳолат иссиқ уришига етган бўлиши ҳам мумкин. Унинг аломатлари янада жиддийроқ тус олади:

    • тана ҳарорати 40 °C дан кўтарилади;
    • нафас олишда қийинчилик кузатилади;
    • оғир қайт қилади;
    • ҳушдан кетиш;
    • юрак уришида жиддий бузилишлар;
    • иссиқлик туфайли ички органлар шикастланиши мумкин;
    • мия ишлашида узилишлар бўлади.

    Буларнинг бари ўта хавфли ва нафақат саломатлик қолаверса, ҳаёт учун таҳдиддир. Шунинг учун зудлик билан қарши чоралар кўриш талаб этилади.

    Термик силла қуришида биринчи ёрдам

    Агар гап иссиқ уришининг дастлабки симптомлари ҳақида кетаётган бўлса, биринчи ёрдам қуйидаги тартибда бўлади:

    • Жисмоний ҳаракатни тўхтатиш;
    • Қуёш остидан (иссиқ бинодан) сояга ўтиш, ҳаво айланиши осон бўлган ёки кондиционерли хонага кириш;
    • Иложи бўлса кийимларни ечиш;
    • Пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш;
    • Камида 1-2 стакан сув ичиш. Бу организмга сувсизлик ҳолатидан чиқиш ва ўзини совитиш хусусиятини тиклашга ёрдам беради;
    • Регидрон ёки спорт изотоник ичимликлари ичиш. Бундай ичимлик таркибида метаболизм ва асаб тизими функциялари учун муҳим бўлган электролитлар мавжуд. 

    Иссиқ урганда биринчи ёрдам

    Фото: Google Image

    Агар сизни ёки атрофингиздаги одамлардан бирортасини қуёш урган бўлса, ўша ернинг ўзида кўрсатилган ёрдам самарали бўлмаслиги мумкин. Қусиш, юрак уришида бузилишлар аниқланса, ҳушдан кетиш хавфи бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.

    Иссиқ уриши ортга суриб бўлмайдиган тиббий ҳолат ҳисобланади, ундан азият чекувчи одам шошилинч ёрдамга муҳтож.

    Тез ёрдам етиб келгунга қадар, термик силла қуришида асқатувчи кўрсатмаларга амал қилиб турган маъқул. Самарадорликни ошириш учун “оғир артиллерия” усулидан фойдаланса бўлади:

    • Бемор танасига юпқа матога ўралган муз қўйинг (музлатилган мева-сабзавотлар ҳам бўлиши мумкин).
    • Тана ҳароратини тезроқ пасайтириш учун совуқ сувли ваннага тушиш керак. Бу ҳолатда иссиқ урган беморга ёрдам берувчи одамлар бўлсин. Ёлғиз сувга тушиш хавфли.

    Шифокорлар етиб келгач, бемор ҳолатини баҳолайди. Иссиқ уришида кўрсатилган биринчи ёрдам етарли натижа берган бўлса, шифохонага ётишга ҳожат бўлмаслиги ҳам мумкин. Танадаги йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдириш учун томчи укол буюрилади, қон ва сийдик таҳлиллари, ички органлар ҳолатини ўрганиш учун ултратовуш текширувидан ўтиш тавсия қилинади. Терапевт натижаларни кўриб чиқиб, бундан кейин нима қилиш кераклиги борасида ўз маслаҳатларини беради.

    Иссиқлик ва қуёш уришида профилактика

    Агар офтоб уришидан азият чеккан бўлсангиз, яқин ҳафталар давомида юқори ҳароратга нисбатан сезувчан бўлиб қоласиз. Шунинг учун қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилинг:

    Кўпроқ сув ичинг
    Қуёш остида ўтувчи ҳар бир соат учун 2-4 пиёла ичимлик (сув, мева ёки сабзавот шарбати) энг тўғри меъёр ҳисобланади, айниқса жазирамада жисмоний фаолият билан машғул бўлсангиз. Терлаш давомида танангиздаги намлик камайиб боришига йўл қўйманг.

    Куннинг энг иссиқ вақтларида салқин жойда бўлишга ҳаракат қилинг
    Ёз кунларида кундузги 11:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғи энг хавфли ҳисобланади. Айнан шу даврда қуёш нурларининг тўғридан тўғри тушишидан эҳтиёт бўлинг.

    Фото: Google Image

    Ёрқин рангдаги енгил кийим танланг
    Кийимингиз иложи борича кенг ва ҳаво ўтказувчан бўлиши керак.

    Бош кийимни унутманг
    Шляпа ёки панамалар офтоб уришини қайтаради. Кепкалар иссиқ кунда муқобил танлов эмас, бош кийим юпқа ва каттароқ бўлгани маъқул.

    Тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилинг
    Бу тана ҳароратини туширади.

    Таркибида алкогол ёки кофеин бўлган ичимликлар ичманг
    Улар сувсизлик даражасини янада оширади ва қон томирларини таранглаштиради. Бунинг натижасида тана кам терлайди, совиши қийинлашади.

    Пешоб рангини назорат қилинг
    Ранг тўқлашиши хавфли аломат — у сувсизланишдан дарак беради.

    08.07.2023, 09:33   Изоҳ (0)   6291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуёшдан аллергия қандай бўлади ва ундан ҳимояланиш учун нима қилиш керак?

    15.06.2023, 09:30

    Жазирама ёзда қандай овқатларни истеъмол қилиш мумкин-у, нималар ейиш тавсия этилмайди? 

    21.06.2023, 11:28

    Иссиқда сувсизланиб қолмасликка ёрдам берадиган тавсиялар

    03.07.2023, 20:45

    Ўнг қулоқ қизиб кетса, кимдир сизни мақтаётган бўладими?

    07.07.2023, 19:40

    Ёзда улардан тийилинг: терлашни кучайтирадиган 3 хил озиқ-овқат маҳсулоти

    07.07.2023, 15:30

    Қоринни йўқотади, метаболизмни тезлаштиради: ортиқча ёғларни эритиш хусусиятига эга кўкатлар

    07.07.2023, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    “Ўз касбига хиёнат кескин қораланади” — Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ кадрларни янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.