• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тўқимачилик касбларига ўқитиш Германиянинг “дуал” тизими бўйича ташкил қилинади

    2023 йил 4 июль куни тўқимачилик соҳасидаги талабгир касблар бўйича Германиядаги дуал ўқитиш тажрибасига таяниб ишлаб чиқилган умумий таълим дастурлари ҳукумат, иш берувчилар ва методист-педагоглардан иборат стейкхолдерларга тақдим этилди. 

    Ушбу янги таълим дастурлари Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) лойиҳаси доирасида таълимни ташкил қилиш бўйича мутахассислар, саноат корхоналари вакиллари ва ўқитувчилардан таркиб топган махсус ишчи гуруҳлари томонидан ўтган олти ой давомида яратилган эди. Бунда ишчи гуруҳлар GOPА глобал консалтинг компаниясининг германиялик халқаро экспертлари жамоаси кўрсатмаларига таянган. Янгича “дуал” ёндашув Ўзбекистондаги касб-ҳунар мактаб/коллеж ва техникумларида ҳамда саноат корхоналарида ўзаро келишув асосида касбга ўқитишни кўзда тутади.

    “Германия – дуал касб-ҳунар таълими бўйича дунёдаги етакчи мамлакат. “дуал” сўзи таълим иккита жойда ташкил этилишини англатади, яъни ҳам касб-ҳунар мактабида, ҳам саноат корхонасида. Ҳа, ўқувчилар ишни фақат синфхоналарда эмас, келгуси воқеликда бевосита ишлайдиган корхоналарида амалий равишда ўрганишлари муҳим”, — дейди GOPА консултанти Бианка Енеке. “Халқаро тажрибада дуал ўқитишнинг 30 фоизи таълим муассасасида, 70 фоизи эса ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилиши меъёри мавжуд”. 

    Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Педагогик инновациялар институти, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, тўқимачилик корхоналарининг касбий малака бўйича тармоқ кенгашлари, иш берувчи корхоналар вакиллари, экспертлар ва бошқа маҳаллий муассасалар мутахассислари иштирок этди.

    Ишлаб чиқилган асосий касбий таълим дастурлари муаллифлари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доцентлари ва Педагогик инновациялар институти методистларидир. Муаллифлар бунда бевосита ўқувчиларга таълим берадиган педагоглар, саноат корхоналаридаги устоз ва инструкторлар  ҳамда лойиҳанинг сиёсий ҳамкори бўлмиш ОТФИВ вазирлиги вакиллари таклифларини ҳам ҳисобга олган. 

    Амалий машғулотлар орқали компетенсияларни шакллантиришга қаратилган мазкур янгича тизим бўйича 15та ўқув муассасаси 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов сифатида касбга ўқита бошлайди. Маълумот учун, таълим дастурлари ишлаб чиқиш GIZ’нинг “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимидаги ислоҳотлар ва модернизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш” номли каттароқ лойиҳанинг бир қисмидир.

    Дастурлар ишлаб чиқишдан аввал ушбу лойиҳа доирасида бандлик вазирлиги меҳнат бозорида энг талабгир деб топилган қуйидаги олтита касб бўйича профессионал стандартлар ишлаб чиққан эди: тикувчи, ип йигирувчи, тикувчиликда андозалар тайёрловчи, электрон техника асбобларини созловчи, тўқимачилик корхоналари қурилмалари монтажчиси, тўқимачилик соҳасида техник-технолог. 

    GIZ, шунингдек, Ўзбекистонда янги “дуал” ўқитишни синовдан ўтказиш учун танлаб олинган 15та касб-ҳунар мактаб/коллеж ва техникумларни замонавий жиҳозлар билан таъминламоқда. 

    Қолаверса, халқаро лойиҳанинг яна бир ажралмас қисми – ҳудудларда ўқувчи ва ота-оналар орасида касбга йўналтириш ва касбга янгича ўқитиш тизими имкониятлари ҳақида ахборот беришдир. Бу йилги қабул олдидан миллий ва халқаро экспертлар томонидан олтита касб бўйича видеороликлар ҳам тайёрланган эди. 

    04.07.2023, 22:00   Изоҳ (0)   6851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойдан Ўзбекистонга янги контейнер поезди жўнатилди 

    04.07.2023, 21:55

    Қашқадарёда тадбиркор 15 та хонадонни кам таъминланган оилаларга ҳадя қилди

    04.07.2023, 21:15

    Навоийда табиатга зарар етказган масъуллар қайриб 120 млн сўм жаримага тортилди

    04.07.2023, 20:20

    Энергетика вазирлиги: “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекнефтгаз” ва UzGasTrade раҳбарлари тайинланди

    04.07.2023, 20:15

    Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

    04.07.2023, 20:10

    Тошкентдаги поликлиникада шифокорларга ваъда қилинган устама пуллари берилмагани айтилди

    04.07.2023, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.