Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз каналида маълум қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида Малайзия ташқи ишлар вазири Замбри Абдул Қодир билан учрашув бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳам имзоланган.
“Ўтказган самарали мулоқотимизда мамлакатларимиз ўртасида кашф этилмаган кенг имкониятларни кўриб чиқдик. Учрашувимиз кун тартиби кенг кўламли бўлиб, ундан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни устувор йўналиш сифатида жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш, муносабатларимизнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги масалалар ҳам ўрин олди”, — дейди вазир ўз саҳифасида.
Изоҳ (0)