Илон Маск Bloomberg рўйхати бўйича дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Миллиардернинг бойлиги 234 миллиард долларга етди.
Нашрнинг қайд этишича, 2023-йилнинг биринчи ярмида америкалик тадбиркор ўз бойлигини 96,6 миллиард долларга оширган.
Иккинчи ўриндан франциялик тадбиркор Бернард Арно жой олди. Унинг бойлиги олти ой ичида 38,2 миллиард долларга ошган ҳолда 200 миллиард долларни ташкил этди.
Умуман олганда, дунёдаги энг бой 500 киши биринчи ярим йилликда бойлигини 852 миллиард долларга оширди. Уларнинг ҳар бири кунига ўртача 14 миллион доллар ишлаб топган.
Шу билан бирга, Маск бойликнинг ўсиши бўйича ҳам биринчи ўринда, Марк Цукерберг иккинчи, Жефф Безос эса учинчи ўринда.
Изоҳ (0)