Германия 2023 йилда Киевга 1,65 миллиард евролик қурол совға қилган. Украинага юборилган қуролларнинг умумий қиймати Германиянинг Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан маълум қилинди.
“Мазкур рақамлар Германия Украинани ўзини ҳимоя қилишда доимо қўллаб-қувватлашини кўрсатади”, — вазирликнинг давлат котиби Свен Гиголд.
Умуман олганда, ўтган вақт ичида агентлик тахминан 5,22 миллиард евро миқдоридаги қурол экспорти учун алоҳида рухсатномалар берди. Умумий харажатларнинг катта қисми (4,74 миллиард евро) Европа Иттифоқи, НАТО, Украина ва Жанубий Корея учун қурол-яроғга тўғри келади.
Аввалроқ Германиянинг Эйзенхюттенштадт шаҳридаги Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок нутқ сўзлаган мактаб яқинида Украинага қурол етказиб берилишига қарши норозилик намойиши ўтказилган эди.
Изоҳ (0)