• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Уни бирор аёл билан ёлғиз қолдириб бўлмасди”. АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши, “ёлғиз қотил” атрофидаги фаразлар ва бева Жаклиннинг кейинги турмуши

    АҚШнинг энг бадавлат президентлари орасида Жон Кеннеди иккинчи ўринда туради. Ундан олдинги поғонадан Дональд Трамп жой олган. 35-президентнинг ўша вақтдаги бойлиги 1,1 миллиард долларни ташкил этган.

    Қўшма Штатларда ҳеч қачон қироллик оиласи бўлмаган, аммо Кеннедилар клани бу номга бошқалардан кўра кўпроқ мос келади. Ушбу сулоланинг деярли ҳар бир аъзоси ҳукуматда муҳим лавозимларни эгаллаган.

    АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди
    Фото: AP Photo

    Насл-насаби бадавлат ирландларга бориб тақалувчи Жонга бутун бойлиги отасидан мерос бўлиб қолганди. Отаси президент Рузвельтнинг яқин доирасига кирган бўлиб, мамлакатнинг энг бадавлат инсонларидан ҳисобланган. Жон Кеннеди аввалига келажаги порлоқ сиёсий карьера учун тайёрланмаган. Отаси бу борада кўпроқ катта ўғли — Жозефга умид билдирарди. Шунга қарамай, болалигидан нимжон ва касалманд бўлган иккинчи ўғил мактабни яхши баҳоларга тамомлайди, кейинроқ эса Гарварда таҳсил олади. Тўнғич ўғилнинг вафотидан кейин Кеннедилар клани бор эътиборни Жонга қаратишни бошлайди. Бўлажак давлат раҳбарини аввалига уйлантириш керак эди.

    Жон Кеннеди Жаклин билан танишгунга қадар тадбирларга ҳар сафар ёш ва гўзал қизлар ҳамроҳлигида ташриф буюриб келган. У доим қаергадир шошиб юргани боис атрофдагилар Жон ҳақида ҳазиллар ҳам тўқиган: “У тўшакда ҳам бир кўзи билан соатга қараб қўярди”. Кеннедининг танишларидан бири эса уни “ҳамроҳларининг сифатидан кўра, сони” кўпроқ қизиқтириши ҳақида айтган. Америкалик хотинбознинг саргузаштлари ҳақида афсоналар тўқилган. “Жон билан бирор аёлни ёлғиз қолдириб бўлмайди”, — дейишарди одамлар.

    Жон Кеннедининг ёшлиги
    Фото: Wikimedia Commons

    Қиролларга хос тўй

    1953 йилнинг сентябрь ойида АҚШда қироллик оиласига хос тўй маросими бўлиб ўтади: бўлажак биринчи хоним бўлажак президентга турмушга чиқди. “Бутун тантана тож кийдириш маросимини ёдга соларди”, — деган эди меҳмонлардан бири. У вақтда Кеннеди Массачусетс штатидан сайланган сенатор эди. Сиёсатчининг отаси Жаклинни келинликка ўғлининг таклифига кўра эмас, балки у таниқли давлат арбобининг рафиқаси ролига энг мос келадиган номзод бўлгани учун танлаган.

    Келин ҳам, унинг оиласи ҳам бу қадар дабдабали тўйни хоҳламаган, аммо Кеннедилар клани маросимнинг барчага овоза бўлишини талаб қилади. “Сиз фақатгина қизингизни турмушга беряпсиз, мен эса бу тўйда мамлакатни АҚШнинг бўлажак биринчи хоними билан таништиришим керак”, — дейди Жоннинг отаси. Ёшларнинг никоҳ маросимига 2 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюради, 1,2 минг меҳмон икки соат давомида янги келин-куёвнинг қўлини сиқиб қўйиш учун навбатда туради.

    Жон ва Жаклиннинг тўй маросими
    Фото: Wikipedia
    Тўй маросими келиннинг оиласига тегишли кошонада ўтказилади. Тантана ҳақиқатда ҳашаматли эди: тансиқ таомлар, улкан тўй торти, жонли мусиқа, рақслар, шунингдек, машҳур меҳмонлар — сиёсатчилардан тортиб Голливуд юлдузларигача. Жуфтлик асал ойини Мексиканинг энг машҳур курортларидан бирида ўтказишга қарор қилади.

    Унаштирув маросимида куёв келинга Van Sleef & Arpels бриллиант ва зумради қотирилган узукни совға қилади. Бироқ Кеннеди хонимга бу ёқмайди, Оқ уйга кўчиб ўтгач, у узук дизайнини ўзгартириб, унга 2,88 қиротли бриллиантни ўрнатади.

    Кеннедининг Овал кабинетга кўчиб ўтишига яна саккиз йил вақт керак бўлди. Аммо бир фоиз фарқ билан бўлсада ғалаба қозониш унга қийинчилик туғдирмаган эди. Кеннедининг ҳар сафар телеекранларда пайдо бўлиши, пухта ўйланган режалар асосида амалга оширилган. Хушсурат ёш президент теледебатлар давомида ўзининг рақиби — республикачи Ричард Никсондан кўра одамларни ўзига кўпроқ жалб этарди.

    Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган Кеннеди ҳокимият тепасига келгач бир қатор ижтимоий ислоҳотлар ўтказади. Солиқлар камайтирилиб, ижтимоий соҳага кўпроқ маблағ йўналтирилади.

    Кеннеди президентлигининг асосий воқеалари сифатида СССР билан коинотни эгаллаш пойгасини бошлаш, Берлин ва Кариб инқирози ҳамда АҚШдаги ирқий камситишларни йўқотиш учун жиддий қадамлар ташлаш кўрсатиб ўтилади.

    Фото: Wikipedia

    Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва қора танли фуқаролар ҳуқуқларини ошириш тўғрисидаги қонун ўта консерватив кучларда Кеннедига қарши кайфиятни кучайтиради. Кеннедининг рақиблари уни АҚШни йўқ қиладиган “коммунист” дея атайди. Аммо халқ Кеннедини қўллаб-қувватлаётган эди. 1963 йил март ойида ўтказилган сўровномада 74 фоиз америкаликлар Кеннедининг иккинчи марта сайланишига овоз беради.

    1963 йил 22 ноябрь куни Жон Кеннедига Далласга ташрифи давомида суиқасд уюштирилади. У АҚШ Махфий хизматининг дастлабки маршрутида кўрсатилмаган Техас кўчаси бўйлаб президент лимузинида ҳаракатланаётганида яраланган эди.

    АҚШ махсус хизматларининг сукунати

    Орадан салкам 60 йил ўтаётган бўлса-да, Кеннедининг ўлдирилиши замонавий тарихнинг энг баҳсли ва фожиали воқеаларидан бирилигича қолмоқда. АҚШ ҳукумати 35-президентнинг ўлдирилишига боғлиқ қатор ҳужжатларни 2022 йил ноябрда эълон қилган, бироқ уларнинг айримларини мамлакат манфаатлари нуқтаи назаридан яна номаълум муддатга махфий сақлашни маъқул кўряпти. Президент Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганган экспертларнинг баҳолашича, 14 мингдан ортиқ махфий ҳужжатлар Миллий архивда қисман ёки тўлиқ махфийлигича қолмоқда. Ва бу 1992 йилда АҚШда қабул қилинган шаффофлик тўғрисидаги қонуннинг яққол бузилиши ҳисобланади — қонунга кўра, мазкур ҳужжатларнинг деярли барчаси оммага ошкор этилиши керак эди...

    Ли Харви Освальд президент Кеннедига ўқ узганлик айби билан ҳибсга олинади. Бироқ орадан икки кун ўтиб, айбланувчи Далласдаги тунги клублардан бирининг эгаси Жек Руби томонидан полиция бошқармаси коридорида, 70 га яқин полициячи ва 50 дан ортиқ журналист қуршовида отиб ўлдирилади. Руби Освалднинг қорнига яқин масофадан ўқ узади, айбланувчини қуршаб келаётган беш нафар агентдан ҳеч бири ҳодисанинг олдини олиш учун олдинда ҳаракатланмаган. Марказий разведка бошқармаси томонидан бир неча йил олдин “Ўта махфий” тамғаси остида эълон қилинган файлларда Освалднинг ўша вақтда АҚШнинг ашаддий душмани бўлган Куба билан алоқада бўлгани келтирилган. Аммо Кеннедининг ўлдирилишига Гавананинг айбдорлиги борасидаги версия кўплаб экспертлар танқидига учраган.

    Кеннедининг Далласга ташрифи
    Фото: The Washington Post

    Орадан бир неча ўн йиллар ўтгач эълон қилинган ФҚБ ҳисоботларида Кеннедининг ўлдирилишига Америка мафиясининг алоқадорлиги ҳақида сўз боради. Кўплаб тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, қотиллик Жоннинг укаси, ўша вақтда мамлакат бош прокурори лавозимида ишлаган Роберт Кеннедининг уюшган жиноятчиликка қарши кураши сабаб амалга оширилган.

    Уоррен комиссияси хулосасидаги ноаниқликлар

    АҚШнинг янги президенти Линдон Жонсон қотилликка бир ҳафта тўлмасданоқ Жон Кеннедининг ўлдирилишини тергов қилиш бўйича етти кишилик комиссия тузади. Унга Қўшма Штатларнинг бош судьяси Эрл Уоррен бошчилик қилган. Комиссиянинг муҳим аъзоларидан бири Аллен Даллес бўлиб, у Кеннеди томонидан 1961 йилда Bahia de Sochinos кўрфазига бостириб кирилганида МРБ директори лавозимидан бўшатиб юборилганди. Даллес ва комиссиянинг яна бир аъзоси Жон Макклой халқаро муносабатларда ашаддий консерватор ҳисобланган. Комиссия 552 кишини тергов қилган бўлса-да, кўплаб асосий гувоҳларни суриштирувларга жалб этмайди. Бунинг ўрнига улар Федерал қидирув бюросининг беш томли ҳисоботидан фойдаланади — унда 25 мингдан ортиқ саҳифага жамланган турли материаллар тўпланганди.

    Уоррен комиссияси 1965 йилда Освалд якка тартибда иш кўрган, деган хулосага келади, Конгресснинг бошқа бир тергови эса 1979 йилда МРБнинг қотилликка алоқадорлигини исботлайдиган бирор далил топа олмайди. Шунга қарамай, бошқа талқинлар ҳам ҳозирга қадар сақланиб қолган. Корнел университетидан бўлган Эдвард Эпштейн ўзининг “Тергов, Уоррен комиссияси ва ҳақиқатни излаб” ишида комиссия аъзолари бевосита лавозим мажбуриятлари билан шу қадар банд бўлганидан ишни кўриб чиқишга уларда деярли вақт бўлмаганини келтиради. Ёрдамчи ходимлар эса мураккаб масалалар билан шуғулланишдан қочиб, асосан, Освалднинг айбини исоботлаш билан шуғулланган. Figaro нашрида узоқ йиллар мухбир бўлиб ишлаган Лео Соваж ўзининг “Освалд иши” китобида шундай дейди: “Ли Харви Освальднинг президент Кеннедини ўлдиргани ҳақидаги иддао мантиққа тўғри келмайди, юридик жиҳатдан исботланмаган ва ахлоқий жиҳатдан номақбул”.

    Қўлга олинган Ли Харви Освальд
    Фото: AP Photo

    Оливер Стоун томонидан 1991 йилда суратга олинган “ЖФК” фильмида эса Кеннеди Линдон Жонсон иштирокидаги давлат тўнтариши натижасида ўлдирилгани ҳақидаги версия илгари сурилади. 1960 йиллар охирида ўтказилган жамоатчилик сўрови натижаларига кўра, америкаликларнинг аксарияти Кеннедини ўлими фитна, Освалд эса бир ўзи ҳаракат қилмаган дея ҳисоблайди.

    1990 йилларда қабул қилинган қонунга кўра, қотиллик тарихи элементлари келтирилган кўплаб ҳужжатлар эълон қилинади. Махфийликдан чиқарилган файллар президент ўлимида бирор фитна мавжудлигини кўрсатадиган ишончли далилларни келтирмайди. Аммо МРБ ва ФҚБ Освалдга оид кўплаб маълумотларни Уоррен комиссиясидан яширгани ошкор бўлади. 1992 йилги қонун доирасида эълон қилинган материалларда келтирилишича, МРБнинг Мехикодаги бошқармаси Освалдни қотилликдан бир неча ҳафта олдин текширишни бошлаган. Шу билан бирга, унда Освалд Кеннедини ўлдириш нияти борлиги ҳақида мақтаниб юргани қайд этилган.

    Ҳужжатлардан келиб чиқадики, агарда МРБнинг Мексикадаги бошқармаси 1963 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида қўлга киритган маълумотларига ишониб, тезкор ҳаракат қилганида Кеннеди Далласга ташрифи давомида омон қолган бўлиши мумкин эди. Польшадаги Фуқаролик иш институти директори, тарихчи ва публицист Рафал Горскийга кўра, “Якка қотил назарияси” ўнлаб йиллар давомида АҚШ ҳукумати томонидан илгари суриб келинган ва Американинг нуфузли ОАВлари томонидан тарғиб қилинган, унга қарши фикр билдирганлар эса кулгига қолган. Унинг айтишича, Освалд ФҚБ ва полиция томонидан 12 соатга яқин сўроқ қилинган бўлса-да, унинг на стенографик ва на аудиоёзуви мавжуд. Бундан ташқари, унинг юзи ва қўлида порох излари ҳам топилмаган. Кеннеди ва Освалднинг суд-тиббий экспертизасини ўтказган Паркленддаги Memorial касалхона шифокори Чалз Креншоу ўзининг иккита китобида ўқлар президент автомобилининг олд ва орқа тарафидан отилгани тўғрисидаги тахминларни илгари суради. Унинг сўзларидан келиб чиқилса, камида икки нафар киллер бир-бири билан алоқада бўлган. Уоррен комиссияси мазкур хулосани инобатга олишни истамаган.

    Ли Харви Освальднинг отилиши
    Фото: Wikimedia Commons

    Кеннеди ФРТ қудратига барҳам бермоқчи эдими?

    Шу билан бирга, кўплаб таҳлилчилар Кеннедининг ўлдирилишига унинг Федерал резерв тизими (ФРТ) монополиясини бузишга уринмоқчи бўлганини сабаб қилиб кўрсатади. Гап шундаки, Жон Кеннеди ўлимидан бир оз олдин 11110-сонли қарори билан АҚШ Молия вазирлигига ФРТдан мустақил равишда доллар “чоп этиш” ҳуқуқини беради. Бу орқали у 1913 йилда президент Вилсон томонидан жорий этилган монополияни бузмоқчи бўлади. Миш-мишларга кўра, “молиявий корчалонлар” бунинг учун президентни кечирмаган. Мазкур қарор бекор қилинмаган бўлса-да, унинг ижроси амалга оширилмасдан келмоқда.

    Архивлар махсус хизматларга қарши

    Миллий архив ва ёзувлар бошқармасининг ўтган йили эълон қилган ёзишмаларидан кўриш мумкинки, охирги йиллар парда ортида МРБ, ФҚБ ва бошқа агентликлар билан ҳужжатларни махфийликдан чиқариш бўйича жиддий кураш кетган. Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун доирасида қўлга киритилган ёзишмаларга кўра, архив кўпроқ маълумотларни ошкор қилишга уринган. Кураш, айниқса, 2017 йилда, президент Дональд Трамп МРБ ва ФҚБ томонида бўлган пайтларда қаттиқ кечган. Трамп минглаб ҳужжатлар мамлакат миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатга зарар етказиши мумкинлиги сабаб уларни ошкор этмаслик фикрини қўллаб-қувватлаган.

    Сўнгги йилларда МРБ, ФҚБ, Пентагон ва бошқа куч тузилмалари Оқ уй ҳамда архив билан музокараларида материалларни номаълум муддатга сир сақлаш кераклигини таъкидлаб келган. Улар буни ҳужжатларда ҳозирга қадар тирик бўлган разведка ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг исм-шарифлари ҳамда шахсий маълумотлари мавжудлиги, уларнинг тарқалиши эса собиқ ходимлар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлиги билан асослашга уринган. 2022 йилда президентнинг ўлимини ўрганиш кампанияси иштирокчилари АҚШ ҳукуматига қарши даъво аризасини киритади. 2018 йилда Мудофаа вазирлиги Миллий архивга Пентагон хорижий ҳукуматлар, ядровий қуроллар, шунингдек, АҚШнинг ҳарбий асирларига оид маълумотларни ўзида жам этган 256 та ҳужжатни махфий сақлашини билдирди. Пентагон ушбу ҳужжатларда “қотилликка тўғридан тўғри алоқадор қайдлар йўқлигини” таъкидлади.

    2022 йили АҚШ президенти Жо Байден ҳужжатларни яна бир кўриб чиқиш ва декабрь ойида уларнинг катта қисмини эълон қилиш бўйича топшириқ берди. Шундай бўлса-да, Америка етакчиси Трамп каби айрим ҳужжатларни махфийлигича қолишини истисно этмади. Байденнинг 1992 йилги қонунга таяниб чиқарган қарорида ҳарбий мудофаа, разведка операциялари, ҳуқуқ-тартибот органлари ёки халқаро муносабатлар ҳолатига зарар етказадиган маълумотларни ошкор этмасликка рухсат берилган.

    Ёпиқ ҳужжатлар архивидан, шунингдек, 1964 йилда журналист Уилям Манчестер томонидан Жаклин Кеннеди ва собиқ бош прокурор Роберт Кеннеди билан ўтказган олтита интервьюсининг кассеталари ҳам ўрин олган. Бу ёзувлар Кеннедилар оиласи томонидан Миллий архивга берилган бўлиб, у Манчестернинг “Президент ўлими” бестселлери чоп этилганига 100 йил тўлганида — 2067 йилдан кейин оммага эълон қилиниши мумкин.

    Америка халқининг нафратига сабабчи бўлган Жаклин Кеннеди

    1953 йилда Жаклин Буве Жон Кеннедига турмушга чиққанида АҚШнинг энг севимли инсонига айланган эди. У турмушидан хурсанд бўлмаса-да, биринчи хоним учун идеал намуна ҳисобланган. Афсуски, жуфтликнинг ҳаёти фожиавий якун топган — Кеннеди ўлдирилган. Аммо турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти ўлимидан беш йил ўтиб, 1968 йилда Жаклин Кеннеди грециялик миллиардер Аристотел Онассисга турмушга чиқади. Бутун Америка аёлнинг бу ишини “хоинлик” деб баҳолайди.

    Аристотел Онассис ва Жаклин Кеннеди
    Фото: Wikipedia

    34 ёшга тўлган Жаклин икки боласи билан бева қолганди. 57 ёшли Онассис оғир дақиқаларда унга ёрдамга келиб, ёнида бўлади. Қанчадир вақт давомида улар ўз муносабатларини сир тутиб келган.

    1968 йилда Жон Кеннедининг укаси Роберт президентлик кампаниясида иштирок этган. Сайловлар 5 ноябрда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ унинг Онассис билан тўйи Робертнинг репутациясига таъсир кўрсатиши ва ғалабасига тўсқинлик қилиши мумкинлигини билган Жаклин (америкаликларнинг аксариятига собиқ биринчи хонимнинг грециялик магнатга турмушга чиқиши ёқмаган) маросимни сайловлардан кейинга қолдиришга қарор қилади.

    Жаклин Робертнинг ўлдирилиши боис тўйни нафақат кечиктирмаган, балки уни октябрга кўчирган. “Онассис унинг хавфсизлигини таъминлаган. Миллиардернинг Скорпиоси — Грецияда шахсий ороли, 75 кишидан иборат армияси ва авиакомпанияси бор эди. У аёл истаган барча нарсани муҳайё қилишга қодир бўлган”, — деб ёзади О Пол Брандус.

    Жаклин Кеннеди
    Фото: Wikimedia Commons

    Онассис севгилисига тўй совғаси сифатида 2 миллион доллар берган. Жуфтликнинг тўйи куёвнинг Грециядаги шахсий оролида бўлиб ўтади. Янги турмуш ўртоғига “розиман” жавобини берган Жаклин мухбирларга Аристотел билан жуда бахтли эканини маълум қилади.

    Онассиснинг ўлимидан кейин бойлигининг катта қисми қизи Кристинага ўтган. Жаклин эса деярли ҳеч нарсасиз қолганди. Ўшанда Кристина Жаклинга Онассислар оиласини тинч қўйиб, бошқа ҳеч нарсага даъвогарлик қилмаслиги учун 26 миллион доллар тўлаган.

    03.07.2023, 09:33   Изоҳ (0)   27635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Гилётинага қадам”. Енгил-елпи ҳаёт тарзи, фарзандсизлик доғи ва ўзи айтмаган ибора билан танилган Франция қироличаси — Мария-Антуанетта тақдири

    31.05.2023, 09:52

    Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири

    04.06.2023, 11:05

    “Ёлғонлар империяси” ва рус террорининг бошланиши. 10 маротаба суиқасдга учраган император — Александр II нинг муваффақиятсиз ислоҳотлари

    09.06.2023, 09:43

    Гаагадаги Беларусь элчихонасига ҳужум уюштирилди

    03.07.2023, 08:33

    Мексикада шаҳар мэри тимсоҳга уйланди

    02.07.2023, 23:47

    “Вазият кескин”: Польша Беларусь билан чегарани қўриқлашга 500 нафар полициячи юборади

    02.07.2023, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.