Нидерландиянинг Гаага шаҳрида 2 июлга ўтар кечаси Беларусь элчихонасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда маҳаллий Омроэп West телеканали хабар берди.
Элчихона биносида учта дераза синган, деворларга чизиб кетилган. Бинода “Лука — террорчи” ва “Яшасин Беларусь” ёзувларини қолдиришган. Телеканал элчихонага уюштирилган ҳужумга алоқадор 31 ёшли эркак қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Нидерландия парламенти аъзоси Серд Сердсма воқеани шарҳлар экан, одамларни “Беларусь, Россия ёки бошқа мамлакатлар режимларидан қанчалик ҳаққоний равишда ғазабланса ҳам” Беларусь элчихоналарига ҳужум қилмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодисалар хориждаги нидерландиялик дипломатларни хавфга қўяди.
Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисага изоҳ бермади, фақат элчихонага ҳужум уюштирилгани ва бир гумонланувчининг ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)